Segment.uz
68K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
67 files
5.8K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Бундан буён ер ва мулк ажратиш ҳақидаги қарорларни бекор қилиш фақат ва фақат суд тартибида амалга оширилади.

Тергов жараёнида тадбиркорнинг мол-мулкини хатлаб қўйишнинг асосли экани суд томонидан кўриб чиқилади, қарорни фақат суд қабул қилади.

Тадбиркорларга нисбатан янги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга 3 йиллик мораторий эълон қилинади.

Савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик тўлиқ бекор қилинади. Биринчи марта хато қилган кичик бизнес вакилларига жазо чораси қўлланилмайди. Бунинг ўрнига камчиликларни бартараф этишга солиқ идоралари кўмакчи бўладиган тизим жорий этилади.

@segmentuz
👍27🤩4🔥3
⚡️Президент “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этишни таклиф қилди

"Бизда қурувчи, маданият, таълим каби соҳа вакиллари учун фахрий унвонлар мавжуд.

Лекин, Янги Ўзбекистон пойдеворини яратишга энг катта ҳисса қўшиб келаётган заҳматкаш тадбиркорларнинг эътибордан четда қолгани адолатдан эмас.

Шу боис, кўп иш ўринлари яратган, бизнеснинг янги йўналишларини йўлга қўйган, ўз соҳасида инновация ва ислоҳотлар қилган ва эл-юрт орасида обрў топган бизнес вакилларини муносиб эътироф этиш учун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этишни таклиф қиламан", деди Президент очиқ мулоқотда.

@segmentuz
👍33🔥5
⚡️ Мукофот жамғармаси 1 миллион доллар бўлган Президент соврини учун танлов ўтказилади

Президентнинг “2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Ҳужжат билан:

2022-2023 йилларда соҳани ривожлантиришнинг асосий вазифалари белгиланди. Мисол учун, 2022 йил якунига қадар аҳоли яшаш масканларини кенг полосали мобил алоқа тармоғи билан қамраб олиш даражаси 98 фоизга, халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўллари бўйлаб юқори тезликдаги мобил интернет қамровини 60 фоизга етказилади;

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида АКТни қўллаш орқали масофавий хизматларни экспорт қилиш марказлари босқичма-босқич ташкил этилади;

2022 йил 1 ноябрдан мобил алоқа операторлари, тижорат банклари ҳамда тўлов тизимлари операторларига ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда, ўзларининг мобил иловалари орқали Ягона порталдаги электрон давлат хизматларини курсатишга рухсат берилади;

2023 йилдан бошлаб ҳар йили ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги стартап лойиҳаларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан умумий мукофот жамғармаси 1 миллион доллар бўлган Президент соврини учун танлов ўтказилади;

2022 йил 1 октябрдан бошлаб АКТ соҳасида IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун ИТСВ ҳузуридаги Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов асосида 1 миллиард сўмгача бўлган грантлар ажратиш тартиби жорий қилинади.

@segmentuz
👍43🔥5👏3
Холхўжаев Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz
👍7811👏11😱3
Тошкентда биометрик маълумотлар асосида инсон юзини таниш тизими ишга туширилади

Илғор технологиялар асосида хавфсизлик таъминланади, ижтимоий объектлар, жамоат жойларида назорат ва тезкор ахборот тизими такомиллаштирилади, биометрик маълумотлар базасига асосланган назоратни кучайтириш механизми жорий этилади.

Тизим аҳоли саломатлигини таъминлаш, вирусли, юқумли касалликлар тарқалиши, жиноятчилик ва терроризм каби хавф-хатарлар олдини олиш йўналишидаги ишларга катта ёрдам бўлиши айтилмоқда.

@segmentuz
👍58🔥5😱5👏2
Президент Шавкат Мирзиёев “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди.

@segmentuz
👍44🔥1
⚡️ Телеграмда яхши ҳуқуқий платформа бор — @yuristkadr

Канал муаллифи — амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев.

@yuristkadr канали асосан фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳамда юристлар ва кадрлар хизмати ходимларига юридик ёрдам кўрсатишга ихтисослашган.

🔰 Каналдан уй-жой, ер, оила, тадбиркорлик, солиқ ва божхона масалаларида ҳам керакли маълумотлар олиш мумкин.

❗️Ўзингизни қизиқтирган мавзуларда канал боти орқали савол йўллаб, сифатли юридик жавоб ёки маслаҳат олсангиз ҳам бўлади.

Юристлар, кадровиклар, бухгалтерлар, айниқса раҳбарлар учун жуда керакли платформа.

Каналга уланишни тавсия этамиз
: 👉https://t.iss.one/yuristkadr
👍22🔥2
❗️Ўзбекистонда уй-жой хизмат кўрсатиш соҳасида Жанубий Кореянинг илғор тажрибалари татбиқ этилади

Шу мақсадда бир гуруҳ давлат хизматчиларининг ушбу давлатга хизмат сафари бошланди.

Дастурга мувофиқ, дастлаб делегация аъзолари Жанубий Кореянинг марказлашган иссиқлик таъминоти секторида фаолият кўрсатувчи Korea District Heating Corporation йирик корпорацияси фаолияти билан танишдилар.

Келгусида Ўзбекистон томони KDHC корпорацияси билан мазкур соҳада яқин ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилган.

▪️Манба

@segmentuz
👍251😱1
Шавкат Мирзиёев Самарқанд туманида Халқаро туризм марказининг очилишига бағишланган байрам тадбирида иштирок этмоқда.

Марказ йилига 2 миллион туристга хизмат қилади ва “Боқий шаҳар” мажмуаси, Конгресс ҳолл, 8 та замонавий меҳмонхона, амфитеатр ва кўплаб бошқа объектларни ўз ичига олади.

Келгусида бундай замонавий мажмуа Бухоро шаҳрида ҳам барпо этилади.

@segmentuz
👍48
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугундан "Ташаббусли бюджет" жараёнининг 2-мавсуми бошланди.

Ушбу мавсум доирасида фуқаролар томонидан илгари суриладиган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида Ўзбекистон бўйлаб қарийб 1 триллион 62 млрд сўм маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда.

Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан лойиҳани илгари суринг, овоз тўпланг ва ғолиб бўлинг!

Овоз бериш бўйича қўлланма видеода👆🏻

@segmentuz
👍17
Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган ёрдам турларининг рўйхати

@segmentuz
👍17😱2
Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У шу кунгача Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган.

Унинг ўрнига эса Президент администрацияси шўъба мудири Ўткир Жуманов Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари бўлди.

@segmentuz
👍467👏3🎉3🔥2
Дунёдаги энг катта шамол фермаси Қорақалпоғистонда қурилади

Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси Қорақалпоғистонда қуввати 1,5 гигаватлик шамол фермасини қуради. Бу лойиҳа орқали 1,65 млн. хонадон электр энергияси билан таъминланади.

ACWA Power компанияси айни пайтда Бухорода ана шундай фермалардан 2 та кичигини қуришни бошлаб юборган.

@segmentuz
👍558👏5
Ер сотишнинг янги механизми кўплаб манфаатдор тарафларнинг қўлини ва нафсини қирқди

Ҳозир қайси ҳокимликка борсангиз ҳам, масъуллар ерни аукциондан оласиз деган гапни такрор ва такрор айтадилар. Бироқ аукционсиз "айланма йўллар" орқали ер олиш мумкинлигига ишонадиганлар доимий тарзда алданиб қолишларини сезмайдилар.

Қани ўша ерга қарор чиқариб берадиган ҳоким ёки ҳоким ўринбосари? Улар ҳозир йўқ, нима бўлганда ҳам фирибгарларнинг тузоғига тушишни истовчилар бор. "E-auksion" савдо платформаси турли мақсадлар учун ерларни сотиб олиш ёки ижарага олиш имконини берадиган майдон бўлди. Бошингизни оғритиб, қўлда пул билан кимларнингдир эшиги тагида юрманг, e-auksion.uz сайтига кириб онлайн аукцион ёки электрон танловда қатнашинг!

Бир кун келиб 208 та туман ва шаҳар ҳокимликлари эшигига ер ажрата олмаймиз, "E-auksion"га киринг деган ёзув осиб қўйилишига ишонаман. Келажагини ўйлаган раҳбарлар шундай йўл тутадилар!

Маълумот учун, биргина Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган бошланғич нархи 277 млн сўм бўлган 3 сотих ер участкаси аукцион савдоларида 20 нафар талабгор ўртасида ўтган савдода 2,8 млрд сўмга сотилгани, очиқ аукционда сотишнинг афзаллигини кўрсатиб беради. Бундай мисолларни кўп келтириш мумкин.

@segmentuz
👍37😱4🔥2🎉2
⚡️ 1 сентябрдан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси янги тартибда тўланади

Президент фармонига кўра, Молия вазирлиги таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилади.

▪️ Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан:

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ижтимоий суғуртаси бўйича минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади.

❗️Бунда, ходимнинг иш стажида 1 ойгача бўлган танаффуслар мавжуд бўлса ушбу танаффуслардан олдинги ва кейинги ойлар кетма-кет иш стажини ҳисоблашда қўлланилади.

@segmentuz
👍46😱3