This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийга келиб, икки ракат намоз ўқиди
Давлат раҳбари Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.
@segmentuz

👍71👏16❤13🕊9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мадинада Масжидун Набавийни зиёрат қилаётган Шавкат Мирзиёевни муқаддас шаҳарда зиёратда бўлиб турган ўзбекистонликлар хурсандчилик билан кутиб олишди. Президент уларнинг барчасига саломатлик тилади.
@segmentuz
@segmentuz
👍131❤21👏9🔥3🥰1🤩1
❗️ Президент фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга ўз ёки учунчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган ҳолда Саудия Арабистони фуқаролари учун визасиз режим белгиланди.
@segmentuz
@segmentuz
👍88👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Маккадаги муқаддас Масжидул Ҳаром масжидида умра зиёратини амалга оширмоқда.
Каъбатуллоҳ қўриқчилари хавфсизликни юқори даражада таъминлаш мақсадида жонли девор ташкил қилишди.

👍66❤15🎉6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Каъбатуллоҳ ичида намоз ўқиб чиқмоқда. Умра ибодатини адо этаётган давлат раҳбари Каъбаи муаззама ичида халқимиз ҳақига дуо қилди.
@segmentuz
@segmentuz
👍78❤18🎉6👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Муқаддас Каъбатуллоҳни тавоф қилди
Унгача Президент Каъбатуллоҳ ичига кириб, тўртала томонга қараб 2 ракатдан намоз ўқидилар, Ватанимиз, халқимиз фаровонлигини сўраб, йиғлаб дуо қилдилар. Каъбатуллоҳ деворларини артиб, тозаладилар.

👍74❤24🎉4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев саъй амалини бажаришга киришди
Бунда Сафо тепалигидан Марва тепалиги томон эзгу ният ва дуолар қилиб, 7 мартта юриб бориб келинади. Юқорида яшил чироқ ёниб турган жойдан бироз югуриб ўтилади.

👍68❤31🎉6🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев дуо ва саловатлар айтиб, Сафо ва Марва тепаликларида саъй амалини бажармоқдалар.
@segmentuz
@segmentuz
👍82❤20🥰6🔥5🎉4🤩1
❗️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соатини тақдим этди.
▪️ Кўриш
@segmentuz
▪️ Кўриш
@segmentuz
YouTube
Сиёсий-маърифат соати 19.08.2022
Ушбу ўқув соатини барча вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари вакиллари кўриши тавсия қилинади.
👍19❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Фарғонада ўтган 7 ойда жами 1 млрд 421 млн сўмлик 3 млн 471 минг 400 дона контрабанда сигаретаси мусодара қилинган
Яқинда ҳам Фарғонада 90 млн сўмлик 180 минг дона контрабанда сигаретаси ортилган "Дамас" ушланди.
Таҳлилчиларнинг айтишича, ноқонуний сигареталардан тўланмай қолган солиқлар эвазига давлат 2,5 млн киши ёки 2500 кичик қишлоқни тоза ичимлик суви билан таъминлаши мумкин бўлади.
Тамаки маҳсулотини ноқонуний сотганлик учун маҳсулотни мусодара қилишдан ташқари, БҲМнинг 50 баравари ва ундан юқори миқдорда жарима мавжуд.

👍21🔥1
Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати
Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.
@segmentuz
Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.
@segmentuz
👍46❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат Нуриддин Холиқназаров Мадинада Расулуллоҳнинг равза ва ҳужраларида президент Шавкат Мирзиёев билан бўлган воқеани айтиб берди
«Пайғамбаримиз ҳаёт вақтларида яшаганлари Ҳужраи саодатни очиб беришди.
У ердаги ҳолатни таърифлаб бўлмайди. Тасаввур қилинг, Расулуллоҳнинг ёнларида турибсиз, ўзлари айтганлар, келиб менга салом беринг, мен алик оламан деганлар. Шундай ажиб муҳитда президентимиз «Ассалому алайкум ё Расулоллоҳ» дедилар-да, «сизга умматингиз бўлган ўзбек халқи мусулмонларининг саломини олиб келдим», дедилар».

👍136❤11🥰11
UzAuto Motors: Chevrolet Tracker вa Onix жорий йилда Spark вa Nexia ўрнини эгаллайди
UzAutoMotors йил охирида Spark ва Nexia ишлаб чиқаришни тўхтатади, бугундан ушбу автомобиллар яна сотувга чиқарилади, Spark ва Nexia экспорти ҳажмининг бир қисми ички бозорга йўналтирилади.
Манба

👍52😱11🤩3🎉2❤1
Бирликнинг меваси тинчликда, мустаҳкам ҳамжиҳатликда — Қаллибек Камалов
“Янги Ўзбекистон” газетасида “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, меҳнат фахрийси Қаллибек Камаловнинг сўнгги йилларда Қорақалпоғистондаги ўзгаришлар, ислоҳотларнинг самаралари юзасидан фикр-мулоҳазалари эълон қилинди.
“Замонамизнинг таниқли адиби, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсуповнинг шундай ажойиб сатрлари бор:
Бугун Аму бўлиб оққим келади,
Арғимоқ от бўлиб чопгим келади,
Бугун ўнгрига ўзбек оғамнинг
Кўнглимдан гул узиб таққим келади…
...Бир ҳақиқат бор, ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг тили, дини, маданияти бир. Айниқса, қорақалпоқ халқининг улуғ шоири Бердақ бобомизнинг “Навоийдан савод очдим” деган мисралари ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг адабиёти, маданияти узоқ йиллар ҳамоҳанг ривожланганини яна бир бор исботлайди”, дейилади мақолада.
▪️ Мақолани тўлиқ ўқиш

👍41😱5🔥2