Segment.uz
67.4K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий Нуриддин Холиқназаров президентнинг Саудияга ташрифи олдидан тилак билдирди

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига давлат ташрифини “тарихий ва умидли” дея таърифлаб, ташриф давомидаги учрашувлар ва президентнинг Умра зиёрати юрт учун манфаатли бўлишини сўраб дуо қилди.

@segmentuz
👍45👏2🎉1
Академик лицейларга кириш имтиҳонлари учун рухсатнома бериш бошланди

Академик лицейларга кириш тест синовлари 2022 йил 22 август куни Давлат тест маркази томонидан махсус белгиланган ҳудудларда ўтказилади.

Тест синовлари бир сменада ўтказилиб, соат 8:00 бошланади.

Академик лицейларда 1-босқич дастлабки ёзма имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар қуйидаги тартибда тест синовларига кириш рухсатномасини:

litsey.edu.uz сайтидаги шахсий кабинетига ўзининг логин ва пароли билан кирган ҳолда юклаб олиши;
ёки ҳужжат топширган академик лицейдан ҳам бевосита бориб олишлари мумкин.

Тест синовлари таълим йўналишига мос 2 та фан ва интеллектуал қобилият даражаси (IQ)ни аниқлаш бўйича ўтказилади.

Бунда талабгорларга ҳар бир фандан 20 тадан жами 60 та тест топшириғи ва уларни бажариш учун жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга 110 дақиқа вақт ажратилади.

Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 146 балл бўлиб, таълим йўналишига мос фанлар бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 баллдан (жами 124 балл), интеллектуал қобилият даражаси (IQ) ни аниқлаш бўйича эса 1,1 баллдан (жами 22 балл) берилади.

Талабгорлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари керак.

@segmentuz
👍29🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️«Тўрақўрғон» ИЭС фаолияти фавқулодда тўхтатилди

Наманганда «Ўзтрансгаз» магистрал қувури ўзбошимча фуқаролар томонидан ер қазиш ишлари олиб борилган вақтда узилиб кетган. Оқибатда мамлакатдаги энг муҳим ИЭСлардан бирининг фаолияти тўхтатилган. Ҳудудларда электр узилиши ҳолатлари кузатилиши мумкин.

Энергетика вазирлиги

@segmentuz
😱16👍9🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ пора олаётган прокурорларни қўлга олди

@segmentuz
👏36👍13😱4
ШҲТ давлатлари Хавфсизлик кенгашлари котиблари Тошкентда учрашади

19 август куни Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг 17-йиғилиши бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида ўтказилиб, Самарқандда бўлиб ўтадиган Давлат раҳбарлари кенгашига тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланади.

Йиғилишда ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котиблари, шунингдек, ШҲТ МАТТ Котибияти ва Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этади.

Кун тартибига мувофиқ халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш, жумладан, терроризм, экстремизм, қурол ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш, шунингдек, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилади.

Тадбир доирасида ҳамкор давлатлар делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган. ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилишлари 2004 йилдан буён ўтказиб келинмоқда ва кўп томонлама ҳамкорликнинг мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат механизми ҳисобланади.

@segmentuz
👍17🤩1
Микроҳудуддан ташқаридаги мактабларга қабул учун ариза юбориш 30 августгача давом этади

Фарзандларини 1-синфга жойлаштириш учун my.maktab.uz электрон платформаси орқали микроҳудуддан ташқари бўш ўринлар бўйича қўшимча ариза топшириш давом этмоқда.

Ариза юбориш жорий йил 30 августида якунланади.

16 августдан бошлаб Тошкент шаҳри ва вилоят марказларидан ташқари бошқа ҳудудда истиқомат қилувчи фуқароларга микроҳудуддан ташқари қабул учун ариза юбориш жараёни ҳам ишга туширилди.

Маълумот учун, бугунги кунга қадар республика бўйича 650 минг нафардан ортиқ болалар (режага нисбатан 92 фоиз) 1-синфга қабул қилинган.

@segmentuz
👍21
⚡️ Самарқанддаги ОТМларда ўқиш кечроқ бошланиши мумкин

15-16 сентябрь кунлари Самарқанд ва Тойлоқ туманлари ўртасида жойлашган сайёҳлик марказида Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ўтказилади.

Шу муносабат билан вилоятдаги ОТМларда анъанавий таълим сентябрь ойи охиридан бошланади. Унгача талабалар таълимни масофавий кўринишда бошлаши кутилмоқда.

▪️Манба

@segmentuz
👍22😱3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонида

@segmentuz
👍519🥰2🎉2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийга келиб, икки ракат намоз ўқиди

Давлат раҳбари Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.

@segmentuz
👍71👏1613🕊9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мадинада Масжидун Набавийни зиёрат қилаётган Шавкат Мирзиёевни муқаддас шаҳарда зиёратда бўлиб турган ўзбекистонликлар хурсандчилик билан кутиб олишди. Президент уларнинг барчасига саломатлик тилади.

@segmentuz
👍13121👏9🔥3🥰1🤩1
❗️ Президент фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга ўз ёки учунчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган ҳолда Саудия Арабистони фуқаролари учун визасиз режим белгиланди.

@segmentuz
👍88👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Маккадаги муқаддас Масжидул Ҳаром масжидида умра зиёратини амалга оширмоқда.

Каъбатуллоҳ қўриқчилари хавфсизликни юқори даражада таъминлаш мақсадида жонли девор ташкил қилишди.

@segmentuz
👍6615🎉6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Каъбатуллоҳ ичида намоз ўқиб чиқмоқда. Умра ибодатини адо этаётган давлат раҳбари Каъбаи муаззама ичида халқимиз ҳақига дуо қилди.

@segmentuz
👍7818🎉6👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Муқаддас Каъбатуллоҳни тавоф қилди

Унгача Президент Каъбатуллоҳ ичига кириб, тўртала томонга қараб 2 ракатдан намоз ўқидилар, Ватанимиз, халқимиз фаровонлигини сўраб, йиғлаб дуо қилдилар. Каъбатуллоҳ деворларини артиб, тозаладилар.

@segmentuz
👍7424🎉4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев саъй амалини бажаришга киришди

Бунда Сафо тепалигидан Марва тепалиги томон эзгу ният ва дуолар қилиб, 7 мартта юриб бориб келинади. Юқорида яшил чироқ ёниб турган жойдан бироз югуриб ўтилади.

@segmentuz
👍6831🎉6🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев дуо ва саловатлар айтиб, Сафо ва Марва тепаликларида саъй амалини бажармоқдалар.

@segmentuz
👍8220🥰6🔥5🎉4🤩1
Шавкат Мирзиёев умра амалларини бажарди.

@segmentuz
👏87👍4424🥰15🤩8