Segment.uz
70.7K subscribers
5.42K photos
1.31K videos
74 files
6.06K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Қорақалпоғистон ички ишлар вазири лавозимидан озод қилинди

Орынбаев Аманбай
Қорақалпоғистон ички ишлар вазири лавозимидан озод қилиниб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

@segmentuz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

К.Алламжонов Президент Администрациясида жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсатига масъул бўлади.

Ўз навбатида, Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари — Президент матбуот котиби лавозими ҳам (ҳозирда Шерзод Асадов) сақлаб қолинади.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркинжон Турдимов, Самарқанд вилояти ҳокими:

«Ҳар бир мурожаатчини бу менинг отам, бу менинг онам, акам ёки укам, опам ёки синглим, деб тингласангиз, эртага биз кутган натижа бўлади, обрўйингиз янада ошади. Баҳони халқ беради»

@segmentuz
Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган ёрдам турларининг рўйхати

@segmentuz
Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.

@segmentuz
Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

Киритилган ўзгартиришларга кўра:

мобиль алоқа хизматларига нисбатан солиқ ставкалари 10 фоиз этиб белгиланди (илгари 15 фоиз эди);

талабаларнинг Ўзбекистон олий таълим ташкилотлари ҳудудида пулли ўқув курсларини, спорт тўгаракларини ташкил этишдан ва бошқа таълим хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлари жами даромадларга киритилмайди;

Шунингдек, ўқувчилар ва талабаларнинг таълим олиши учун Ўзбекистон Республикаси профессионал ва олий таълим ташкилотлари билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича пулли-контракт асосида ўтказиладиган маблағ харажатларига солиқ тўловчининг даромади сифатида қаралмайди.

@segmentuz
⚡️ Ота-оналарнинг нодавлат таълим муассасаларига йўналтирган тўловлари солиққа тортилмайди

Солиқ тўловчининг фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларига йўналтириладиган даромадларига солиқ солинмаслиги белгиланди.

@segmentuz
⚡️ Бу йил мактаб формаси мажбурий бўлмайди

Ягона мактаб формаси 2025 йилга қадар босқичма-босқич жорий этиб борилади.

2022 йил сентябрь ойидан янги ўқув йилида ота-оналар учун ягона формани харид қилишга мажбурий талаб қўйилмайди ва мактабга ягона формада келмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмайди.

Халқ таълими вазирлиги

@segmentuz
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 2,66 млн.сўм

Статистика қўмитаси қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда ўтган йил учун ўртача иш ҳақи кўрсаткичларини маълум қилди. Унга кўра, 2021 йилда ўртача иш ҳақи 2 млн 662 минг сўмни ташкил қилган. Бу ўша даврдаги доллар курси билан ҳисобланганда 245,3 долларни ташкил қилади.

@segmentuz
«Ўзгидромет» раҳбари Шерзод Хабибуллаев шу йил 28-29 июль кунлари республиканинг аксарият қисмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ҳамда ҳаво ҳарорати нисбатан пасайишини маълум қилди.

@segmentuz
Энди давлат ҳомиладорлик нафақасини хусусий секторда ишлаётганларга ҳам тўлаб беради

Ўзбекистон аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаган президент фармонига кўра, жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб давлат ижтимоий суғуртаси бўйича минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, тўлов миқдори 2 миллион сўмни ташкил этади.

@segmentuz
1 августдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

▪️ Давлат органлари ва ташкилотларида Очиқлик индекси жорий этилади;

▪️ Ногиронлиги бўлган ёшларга БҲМнинг 50 бараваригача бўлган миқдорда субсидия ажратиш учун ариза қабул қилиш бошланади;

▪️ Жисмоний шахсни идентификациялашнинг Мобил-ID тизими жорий этилади;

▪️ Оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини баҳолаш рейтинг тизими жорий қилинади;

▪️ Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча ҳужжатлар фақат ЯИДХП орқали қабул қилинади;

▪️ Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳисобга олишнинг янги тизими жорий этилади;

▪️ «Электрон суриштирув ва дастлабки тергов» ягона ахборот тизими тўлиқ версияда ишга тушади;

▪️ «UzGasTrade» АЖ табиий газни марказлашган тартибда харид қилишда давлатнинг ягона оператори сифатида иш бошлайди;

▪️ Юридик хизмат кўрсатиладиган туман давлат ташкилотларининг рўйхати кенгаяди.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси бор, қандай фойдаланяпмиз ундан? ... Сиз ҳар куни дуч келяпсиз-ку, у бола (талаба) билан. Унинг туфлисига кўзингиз тушяпти, унинг эгнидаги кўйлагига кўзингиз тушяпти, ранги-рўйига кўзингиз тушяпти» — Абдуқодир Тошқулов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири

@segmentuz
Бугун, 29 июль куни Шавкат Мирзиёев Юқоричирчиқ туманидаги «Astrum» IT академиясига ташриф буюриб, ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари, ёш дастурчилар, IT ва коммуникация компанияларининг раҳбарлари ва ходимлари билан учрашади.

@segmentuz