Ўзбекистон илк бор шахмат тарихида дунё рейтингида ТОП-20 таликка кирди
Халқаро шахмат федерацияси — FIDE томонидан юритиладиган жаҳон шахмат рейтингида Ўзбекиcтон илк бор кучли 20 таликка киришга муваффақ бўлди. 2022 йил июль ойи рейтингига асосан, Ўзбекистон жаҳон шахмат рейтингида 19-ўринни эгаллади.
Дунё рейтингини мос равишда АҚШ, Россия, Хитой бошқариб бормоқда.
@segmentuz

👍72🎉18❤4
Давлат солиқ қўмитаси Солиқ кодексининг 213-моддаси 1-қисми 2-банди ва 215-моддаси 1-қисми 1-бандларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган солиқ тўловчиларга нисбатан фавқулодда ҳолат даврида солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатларда тақдим этмаслик ҳолатлари бўйича жавобгарлик ва таъсир чоралари (банкдаги ҳисобрақамлар бўйича операцияларни тўхтатиш, ҚҚС гувоҳномасини амал қилишини вақтинча тўхтатиш) қўлламайди.
@segmentuz
@segmentuz
👍29😱8
Қорақалпоғистон Республикасида содир бўлган воқеаларни ўрганиш бўйича ишонч телефони ишга туширилди
2022 йилнинг 15 июль куни Олий Мажлис палаталари Қорақалпоғистонда июль ойи бошида содир бўлган воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия тузган эди.
Омбудсман Ф.Эшматова раҳбарлигидаги комиссия 16 июль кунидан Қорақалпоғистон Республикасида ўз фаолиятини бошлади.
Комиссия ташаббуси билан 1374 қисқа рақамли колл-марказ ишга туширилди.
Эндиликда фуқаролар колл-марказга Қорақалпоғистондаги ҳолат ва содир бўлган ҳодисалар юзасидан ўз мурожаатларини йўллашлари мумкин.
❗️Барча мурожаатлар Комиссия томонидан ўрганиб чиқилади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман)

👍62🤩5🔥4😱4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида содир бўлган оммавий тартибсизликлар оқибатида фуқаролар ва тадбиркорларнинг мол-мулклари, давлат ва ижтимоий инфратузилма объектларига 3 млрд. 147 млн. сўм зарар етказилган.
Шунингдек, Бош прокуратуранинг хабар беришича, яна 3 нафар фуқаро аҳволи ўта оғир бўлгани боис, шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, вафот этган.
Оммавий тартибсизликлар оқибатида жабрланган шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, ўз хизмат бурчини бажараётган вақтида тан жароҳати олган 141 нафар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамда соғлиғи ва мулкига зарар етказилган 16 нафар фуқаро жабрланувчи деб эътироф этилди.
Жиноят содир этган шахсларни фош этишга қаратилган тадбирлар доирасида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, белгиланган тартибда ушланган фуқароларнинг ҳимоя ҳуқуқи адвокат орқали амалга ошириши тўлиқ таъминланган, уларнинг ушланганлиги ва қамоққа олинганлиги ҳамда сақланаётган жойи ҳақида яқин қариндошларига хабар берилган.

👍39
Аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилади
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади. Асосий масала — экин ерлари ва томорқадан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат етиштиришни ва аҳоли даромадларини кўпайтириш.
Шу билан бирга ғаллани етиштириш ва харид қилишни молиялаштириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилади.

👍58❤3
Президент Шавкат Мирзиёев деҳқончилик қилаётган аҳоли таклифлари асосида улар кўтарган муаммолар ечимларини айтиб ўтди. Жумладан:
➖ йил якунигача яна қўшимча 20 минг гектар экин майдони аҳолига бўлиб берилади (жами 100 минг гектар бўлади);
➖ келгуси йилда яна қўшимча 100 минг гектар экин майдони ҳам аҳолига тарқатилади (жами 200 минг гектар бўлади).
❗️ “Бу – жуда катта ислоҳот. Бунинг ҳисобига қўшимча 1 миллион 200 минг нафар аҳолини банд қилиш учун шароит яратилмоқда", — деди Шавкат Мирзиёев.
Мутасаддиларга бир ой муддатда:
🔹 камида 1 мингта маҳаллада кичик ҳажмли музлаткичлар ўрнатиш;
🔹 3 минг гектарда парник усулида эртаки маҳсулотлар етиштириш дастурини бошлаш топширилди.
Бунга жорий йилда 50 миллион доллар, келгуси йилда яна 100 миллион доллар йўналтирилади.
Шунингдек, “дафтарлар”даги аҳолига ер берилганда, барча имтиёз ва тўловлар 1 йилгача сақланиб қолади. Танловда 1 нафар талабгор иштирок этганда ҳам танлов ўтказилган ҳисобланади.
Маҳаллаларга ҳосилдор уруғ, кўчат етказиш ва маҳсулотини сотиб олиш учун 150 миллиард сўм йўналтирилади.

👍34🤩2
❗️ Кадастри бўлмагани учун ер солиғи 3 карра миқдорда ҳисобланиши тўхтатиб турилади
Шавкат Мирзиёев тегишли ташкилотларга бир ҳафта муддатда ишчи гуруҳларини шакллантириб, ишларни бошлаш топширилди. Ишчи гуруҳлари:
➖ 1 октябрга қадар маҳаллабай кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонларнинг электрон рўйхатини шакллантиради;
➖ уй-жойга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга асос бўлувчи ҳужжатларни тўплайди ва электрон базага киритади.
Мутасаддиларга республиканинг барча ҳудудларида кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокамага киритиш вазифаси қўйилди.
Янги қонун қабул қилингунига қадар бу уй-жой эгаларига уч карра оширилган солиқ қўллаш тўхтатиб туришга қарор қилинди.

👍53
Шавкат Мирзиёев:
“Бундан буён йиғилиш ва қарорларни камайтириб, ижро ва аҳоли муаммолари бўйича ишлайдиган тизим бўлади.
Самарқанд вилоятидаги ўрганишлар кўп камчиликларимизни кўрсатди. Бир ойдан кейин ҳар бир вилоят ҳокими қилган ишлари ҳақида алоҳида ҳисобот беради.
Олдимизда ҳали энг қийин ва оғир ислоҳотлар турибди. Ҳамма ўзгариши керак, иш услубларини ҳам ўзгартириши керак”.
Вазирлар Маҳкамасида, вазирлар ва ҳокимлар ҳам ўз тизимида ўн кун муддатда структураси ва иш услубларини ўзгартириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

👍44😱6🤩5🔥3🎉1
❗️ Шавкат Мирзиёев томонидан ипотека кредитлари бўйича мутасаддиларга 1 сентябрдан бошлаб:
➖ аҳоли даромадининг кредитга йўналтирадиган қисмини солиқдан озод қилиш чегарасини ошириш;
➖ ипотека кредитини ажратишда аҳоли даромадлари бўйича тижорат банкларига қўйиладиган талабларни енгиллаштириш бўйича қарор лойиҳасини киритишни топширилди.
Шунингдек, икки ҳафта муддатда субсидия ажратишда бюрократияни кескин қисқартириш, уни очиқ-ошкора қилиб, тўлиқ рақамлаштириш бўйича таклиф киритиш вазифаси қўйилди.
Маълумот учун, ўтган беш ойда ипотека кредитлари ҳажми 2,5 бараварга ошиб, 310 мингдан зиёд оила шахсий уй-жойга эга бўлди. Уй-жой қурилиш ҳажми ҳам 3 баравар ошди.

👍71
⚡ Таълим кредити бўйича хотин-қизларга енгилликлар берилди
Президентнинг «Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги (18.07.2022й) қарори қабул қилинди.
Унга кўра, белгиландики, хотин-қизларга:
▪️тижорат банклари Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган депозит маблағлари ҳисобидан таълим кредитларини 14 фоиз ставкада ажратади;
▪️таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;
▪️таълим кредити бўйича фоиз ставкаларини сўндириш Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, уларни тижорат банкларига тўлаш орқали амалга оширилади;
▪️таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;
▪️«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

👍89😱2
Aбдиназаров Бобур Каландарович Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
@segmentuz
@segmentuz
👍71🔥7😱6
Шавкат Мирзиёев Қирғизстон президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 21 июль куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрига ташриф буюради.
@segmentuz
@segmentuz
👍22🔥4
Numbeo'нинг жиноятчилик даражаси бўйича мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 142 мамлакат ичида 104-ўринни эгаллади. Мамлакат индекси 33,68 ни ташкил қилди.
Рейтингга кўра, Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия ва бошқа давлатларга қараганда яхшироқ.
Жиноятчиликнинг энг юқори даражаси Венесуэла, Папуа-Янги Гвинея ва Афғонистонга тўғри келмоқда. Жиноятчилик энг паст даражаси — Қатарда.
Жиноятчилик даражаси 20 дан паст бўлса “жуда паст”, 20 дан 40 гача бўлса "паст", 40 дан 60 гача бўлса "ўртача", 60 дан 80 гача бўлса "юқори", 80 дан юқори бўлса “жуда юқори” деб баҳоланади.

👍23
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси доирасида 88 мингга яқин таклифлар тақдим этилган. Уларнинг аксарияти 1341 қисқа рақами ва meningkonstitutsiyam.uz платформаси орқали билдирилган.
Умумхалқ муҳокамаси 1 августга қадар давом этади. Сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшинг, таклиф билдиринг:
https://meningkonstitutsiyam.uz
📞Қисқа рақам: 1341

👍28
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Конституциявий комиссиянинг йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи: келиб тушган таклифлар экспертлар муҳокамасида
Эслатиб ўтамиз, умумхалқ муҳокамаси 1 августга қадар давом этади.
@segmentuz
Эслатиб ўтамиз, умумхалқ муҳокамаси 1 августга қадар давом этади.
@segmentuz
👍10
ПҚ-323 Қарор таълим кредити.pdf
1.5 MB
Таълим кредити кимларга берилади?
Президент қарори (ПҚ-323-сонли) билан Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва у билан тасдиқланган Низомга ўзгартиришлар киритилди.
▪️ Эндиликда, таълим кредитлари тижорат банклари томонидан таълим ташкилотлари* бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.
* таълим ташкилотлари — Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган таълим муддати бир йил ундан ортиқ ташкил этувчи барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари (давлат, нодавлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари, Ўзбекистондаги хорижий олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари).

👍57
❗️Жазирама иссиқ кунлар бошланган 17 июлдан 20 июлга қадар тез тиббий ёрдам хизматига 130 мингдан кўпроқ чақириқ келиб тушган. Мурожаатчиларнинг аксарияти қон босими кўтарилиши, нафас етишмовчилиги, астма хуружлари ва бошқа сурункали касалликлардан шикоят қилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
@segmentuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
@segmentuz
😱18👍12🔥3
❗️Болаларингизни асранг, эътиборли бўлинг!
Пойтахтда ёшлар орасида трамадол ва бошқа психотроп моддаларни истеъмол қилиш ҳолатлари жуда кўпайган. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Муродилла Алиқориев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, дорилар асосан мамлакатга айланма йўллар орқали кириб келмоқда ва «қора бозор»да сотилмоқда.

👍26😱24
Қорақалпоғистонлик депутатлар Президентга мурожаат йўллади
Бугун, 20 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг XXXI сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2 июлдан жорий этилган фавқулодда ҳолатни юмшатиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаатни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
Шунингдек, депутатлар, маҳалла фаоллари, туман ҳокимлари сўзга чиқиб, бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеаларга муносабат ҳамда Қорақалпоғистон халқининг бугунги кайфияти хусусида фикр билдирдилар.

👍84🎉5🤩5😱3🔥2