Segment.uz
69.7K subscribers
5.36K photos
1.28K videos
69 files
5.9K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси сотиб олинишида кўмаклашилади

2022/2023 ўқув йилидан давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади.

▪️Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.

2022 йил 10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади.

Таълим муассасаси томонидан барчага кўринадиган жойларга мактаб формасини қаерда ва қандай тартибда харид қилиш мумкинлиги тўғрисида тегишли эълон жойлаштирилади ҳамда ота-оналар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилади.

@segmentuz
👍69😱11
Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.

@segmentuz
👍15🤩1
Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган ёрдам турларининг рўйхати

@segmentuz
👍25😱2
❗️Вазирлар Маҳкамасининг 14 июлдаги қарори билан ишлаб чиқариш корхоналари, бюджет ташкилотлари учун ҳам газ ва электр нархлари вақтинча ошмайдиган бўлди.

@segmentuz
👍34🔥3
⚡️ Оилавий боғчаларга 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат берилади — Президент қарори

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан:

оилавий нодавлат боғчаларда:

қатнаётган ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари ва махсус контингентлар сони тарбияланувчилар сонининг 70 фоизидан кам бўлганда, етмаган қисмига бошқа оилаларнинг болаларини қабул қилишга рухсат этилади;

тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчи лавозимлари учун 4,5 тагача штат бирлигини ажратишга рухсат этилади;

тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчиларга бюджетдан иш ҳақини қоплаш учун субсидия тўғридан-тўғри ушбу ходимларнинг пластик картасига ўтказиб берилади;

▪️ давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда, оилавий боғчаларда:

бюджетдан тўланадиган субсидия ва компенсацияларни ҳисоблашда 3 ёш ва ундан катта ёшдаги, лекин 7 йил 8 ойдан катта бўлмаган ёшдаги тарбияланувчилар ҳисобга олинади;

ота-оналар тўлови миқдорини мустақил равишда белгилаб 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат этилади;

табиий газ учун компенсация марказлашган табиий газ таъминоти бўлмаган, лекин иситишнинг бошқа турларидан фойдаланаётган ДХШ асосидаги ва нодавлат боғчаларга ҳам тўланади.

@segmentuz
👍33
⚡️ Аёлларнинг ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси масаласида

▪️ 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб
:

бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда давлат бюджетидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади.

❗️Бунда ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг унинг меҳнат стажи ва иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланган миқдорининг қолган қисмини тўлаш иш берувчилар ҳисобидан амалга оширилади.

@segmentuz
👍60🔥1
Президент фармони:

2022 йил 1 июлдан бошлаб:

вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан, шунингдек, хорижий давлатлардан Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Чимбой, Қораузак, Бўзатов, Шуманай, Қўнғирот туманларига бориб ишловчи шифокорларнинг ойлик лавозим маошига дастлабки уч йил давомида 100 фоиз, Мўйноқ тўманида эса 200 фоиз миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама тўловлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.

@segmentuz
👍51🎉9
Мактаб директори лавозимини эгаллаш масаласида

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:

мактаб директорларини сертификатлаш тизими жорий этилиб, директорликка номзодлар ушбу тизим орқали танланади ҳамда лавозимга тайинланади.

@segmentuz
👍142🤩13😱11🎉75🔥4
❗️ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддатини 1 августга қадар узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

@segmentuz
👍25🤩7🔥1
Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги рейтинги эълон қилинди

Рейтинг баҳолаш натижаларига кўра:

▪️ “Яхши” Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

▪️ “Қониқарли” — Давлат статистика қўмитаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Транспорт вазирлиги, АКТ вазирлиги

▪️ “Қониқарсиз” Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Кадастр агентлиги, Бўка тумани ҳокимлиги, Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги

@segmentuz
😱40👍17🤩32🔥2
Президент мактабларининг 1-босқич имтиҳон натижалари эълон қилинди

Жорий йилнинг 1 июль куни ўтказилган 1-босқич имтиҳон натижалари эълон қилинди. Имтиҳон натижаларини қуйидагича аниқлашингиз мумкин:

1️⃣ Portal.piima.uz сайтининг "Қабул 2022" бўлими "Натижалар" ойнасидан "Президент мактаби натижалари" бўлимида ID рақам орқали — https://portal.piima.uz

2️⃣ Cambridge Assessment International Education ташкилотининг расмий веб-саҳифаси орқали — https://www.admissionstesting.org

@segmentuz
👍28
Тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтишни барча тармоқларда қўллаш мақсадга мувофиқ эмас — ПМТИ

Сўнгги йилларда иш берувчилар томонидан дунё бўйлаб ходимлар учун тўлиқсиз иш куни ва мослашувчан иш жадвалини жорий этиш тобора оммалашмоқда.

Тадқиқотлар иш кунининг ҳозирги 8 соат ва ундан ортиқ меъёри нафақат ишлайдиган одамнинг соғлиғи, балки унинг меҳнат унумдорлигига ҳам таъсир қилишини кўрсатди. Самарадорлик юқори бўлишига қарамасдан, аксарият давлатлар ва компаниялар 4 кунлик иш ҳафтасига тўлиқ ўтишни рад этаяпти. Бунинг асосий сабаби катта харажатлардир.

Ўзбекистонда 4 кунлик иш ҳафтасининг меҳнат унумдорлигига таъсирини таҳлил қилиш учун Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари республика бўйича меҳнат унумдорлиги ва бир соатлик иш вақтидаги меҳнат унумдорлигини ҳисоблаб чиқди.

Корреляцион таҳлил натижаларига кўра, меҳнат унумдорлиги ва иш соатлари ўртасида боғлиқлик мавжудлиги аниқланди – корреляция коэффициенти — 0,40. Шундай қилиб, Ўзбекистон шароитида 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш бўйича жаҳон амалиётини иқтисодиётнинг барча тармоқларида қўллаш мақсадга мувофиқ эмас.

Шунга қарамай, мутахассислар 4 кунлик иш ҳафтаси қўлланилиши мумкин бўлган соҳаларни (номоддий ишлаб чиқариш соҳалари, яъни, ахборот технологиялари йўналиши, банклар, таълим, соғлиқни сақлаш, шунингдек, илм-фан) аниқлашга ҳаракат қилди.

@segmentuz
👍52😱13🔥4🤩4
❗️Эртага – 16 июль, шанба куни беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни этиб белгиланган.

Президент фармонига мувофиқ, 16 июль шанба дам олиш куни 12 июль сешанба кунига кўчирилган эди.

@segmentuz
👍32🤩4😱3
❗️ Парламент комиссияси Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича текширув ўтказади

Сенат ва Қонунчилик палатаси июль ойи бошида Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия тузди. Комиссияга омбудсман Феруза Эшматова раҳбарлик қилади.

Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси вакиллари ва халқ депутатлари, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ходимлари киритилди.

Ўтказилган текширув натижалари эълон қилинади ва Ўзбекистон жамоатчилиги ва жаҳон ҳамжамиятига етказилади.

@segmentuz
👍28🔥21🤩1