Segment.uz
68.6K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.83K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️ Юридик шахслар ҳайдовчиларининг икки йилда бир марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинади — Президент қарори.

@segmentuz
👍23
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб автомобилларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштириш имконияти яратилади — Президент қарори.

@segmentuz
👍38🔥2😱2🤩1
Хорижий ва нодавлат ОТМда давлат гранти учун 1000 та квота тақсимоти

Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат гранти асосида ажратилган ўринларнинг олий таълим ташкилотлари кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

▪️ Ўтган йили квота 500 та эди, жорий йилда 2 баравар кўпайтирилди ҳамда 31 та хорижий ва нодавлат ОТМларга бўлиб чиқилди.

хорижий ва нодавлат ОТМларга кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган ва ўқишни тамомлагандан сўнг кадрлар буюртмачиси тизимида 5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида ишлаб бериш истагини билдирган абитуриентлар билан уч томонлама (кадрлар буюртмачиси–талаба–олий таълим ташкилоти) шартнома тузилади;

энг юқори балл тўплаган абитуриентлар шартнома имзолаш истагини билдирмаган тақдирда, шартнома тузиш ҳуқуқи кириш имтиҳонларида тўплаган баллар кетма-кетлигига мос равишда кейинги ўриндаги абитуриентга берилади.

@segmentuz
👍41
Сўхлик абитуриентлар диққатига!

Фарғона вилоятининг Сўх тумани ёшлари учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича давлат гранти асосидаги қўшимча қабул кўрсаткичларининг ОТМлар кесимида тақсимоти белгиланди.

@segmentuz
👍29🔥5🤩2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нукус аҳолисининг бўлиб ўтган воқеалар ва ҳозирги вазиятга муносабати

"Жаслар" телеканали

@segmentuz
👍29😱3
Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган оммавий тартибсизликлар юзасидан Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида 14 киши ушланди.

Шу жумладан, Тажимуратов Д.М. ва Турданов А.Т.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилинди. Уларга нисбатан суднинг қарори билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Қаллыханова Л.О.нинг ҳаракатларида жамоат хавфсизлигига тажовуз қилиш жинояти аломатлари аниқланди. У жиноят иши бўйича гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланди.

Терговга жалб этилган фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши, қийноқ, зўравонлик, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги қатъий назоратга олинган.

Гумон қилинувчи ва айбланувчиларга ҳимоя ҳуқуқи тўла таъминланган ҳолда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, сақлаш жойларида қонунда назарда тутилган барча шароитлар таъминланган. Соғлиғи ва сақлаш шароитлари бўйича эътирозлари мавжуд эмас.

@segmentuz
👍71😱4🤩4
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Зайнилобиддин Шахоббидинович Низомиддинов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди.

@segmentuz
😱53👍50🤩9🔥8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ийд ал-Адҳа – Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

Segment.uz жамоаси барча мўмин-мусулмонларни ушбу байрам билан қутлайди.

Муқаддас айёмда ҳар бир хонадонга қут-барака, осойишталик ва фаровонлик тилаймиз!

@segmentuz
👍29
Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун ОТМга қабул муддати узайтирилади

Олий таълим вазирлиги Қорақалпоғистондаги интернет билан боғлиқ муаммолар туфайли республикадаги абитуриентлар учун ОТМларга қабул муддати узайтирилишини маълум қилди.

Бугун, 10 июль куни ОТМнинг чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишлари ҳамда академик лицейларга қабулнинг сўнгги куни ҳисобланади. Бироқ, Қорақалпоғистонда интернет билан боғлиқ муаммолар туфайли абитуриентлар ОТМларга ҳужжат топшира олмаяпти.

▪️Ушбу масала тез орада ижобий ечимини топади ва бу ҳақидаги маълумот қорақалпоғистонлик абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналарига (Beeline, Uzmobile, Ucell, UMS, Perfectum mobile) SMS хабар тарзида, шунингдек, ҳудудий телеканаллар орқали етказилади.

@segmentuz
👍42🤩5😱4
Дам олиш яна 2 кун давом этади

Ўзбекистонликлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар эртага ва эртадан кейин дам олишади.

▪️Жумладан:

11 июль – душанба, Президент Фармонига мувофиқ барча ходимлар учун дам олиш куни;

12 июль – сешанба:

а) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 16 июль — шанбадан кўчирилган дам олиш куни;
б) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

@segmentuz
👍112😱12
Америкалик эксперт: Мирзиёевнинг тезкор муносабати Қорақалпоғистонни беқарорлаштириш бўйича режаларни барбод қилди

Марказий Осиё ва Кавказ институти (Вашингтон) директори Сванте Корнел Қорақалпоғистондаги вазиятга изоҳ берди.

С.Корнеллни таъкидлашича, Қорақалпоғистон совет давридаги иқтисодий сиёсат қурбони бўлиб қолган, бу эса ушбу йирик минтақада соғлиқни сақлаш ва ижтимоий-иқтисодий турмуш шароитига ҳалокатли таъсир кўрсатган. Лекин Президент Ш.Мирзиёевнинг ҳокимият тепасига келиши билан республикада ижтимоий-иқтисодий шароитни яхшилаш учун ҳудудга муҳим сармоялар киритилди.

Экспертга кўра, жорий йилда четда ҳаракат қилаётган ташқи кучлар Конституцияга таклиф қилинаётган ўзгаришлардан фойдаланиб, Қорақалпоғистонда тартибсизликлар келтириб чиқарган.

Ушбу тартибсизликларнинг тўсатдан ва уюшқоқлик билан ташкил этилганлиги, улар асосан Интернетда фаолият юритувчи кичик сепаратистик ҳаракатнинг иши бўлиши мумкин эмаслигини кўрсатади. Бошқача айтганда, ташқи кучлар шубҳасиз бунда иштирок этган. Лекин Нукусга келган Президент Ш.Мирзиёевнинг тезкор муносабати, Қорақалпоғистоннинг Ўзбекистон таркибидаги мақоми ҳақидаги бандларни ўзгаришсиз қолдиришга ваъда бериши уларнинг беқарорлаштириш бўйича режаларини барбод қилди.

@segmentuz
👍1036
Марказий банк:

11 июль куни ижтимоий тармоқларда айрим банкоматлардан нақд пул ечишда ечилаётган нақд пул миқдоридан келиб чиқиб 3 фоизгача комиссия тўловлари олинаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.

Банкоматлардан нақд пул ечиш учун комиссия тўловлари тижорат банклари томонидан банкоматга хизмат кўрсатиш харажатларидан келиб чиқиб мустақил белгиланади ва бугунги кунда 1 фоиздан ошмайди.

Айрим тижорат банки томонидан алоҳида бир банкоматда эксперимент тариқасида табақалашган юқори комиссия тўлови ўрнатилган бўлса, эркин бозор шароитида бу ўзини оқламайди. Зеро, бошқа банкоматларда комиссия тўлови 1 фоиз ёки ундан паст қилиб белгиланганлиги сабабли истеъмолчилар арзон хизматидан фойдаланишни афзал кўради.

@segmentuz
👍92😱24🔥8🤩1
🇺🇿🇺🇳 БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги муҳим ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Ташкилотга аъзо барча давлатлар Ўзбекистон томонидан 40 та мамлакат ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқилган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги махсус резолюцияни бир овоздан маъқуллади.

Ушбу резолюцияни ишлаб чиқиш ва унда икки минтақа мулоқотининг умумий ёндашувлари, асосий принциплари ва йўналишларини мустаҳкамлаб қўйиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил июль ойида ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги Тошкент конференциясида илгари сурилган эди.

Шунингдек, ҳужжатда Президентимизнинг 2022 йилни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасида "Ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилиш таклифи юқори баҳоланган.

@segmentuz
👍48😱1
O‘qituvchilar uchun maqsadli kvota - 2022.pdf
93.5 KB
5 йил стажга эга ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун мақсадли қабул квоталари тасдиқланди

Давлат қабул комиссиясининг 1-сон баёни билан:

2022-2023-ўқув йилида умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ва олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ҳамда камида 5 йил педагоглик стажига эга бўлган ўқитувчилар учун педагогика ОТМларида бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича тўлов-контракт асосида алоҳида мақсадли қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

@segmentuz
👍21