Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондаги вазият ҳақида:
"Бу ерда содир бўлган нохуш воқеалар барчамизда ташвиш ва изтироб уйғотиши табиий.
Нукус шаҳрида юз берган воқеалар натижасида, афсуски, бир қанча фуқаролар ҳалок бўлди ва жабр кўрди.
Шу муносабат билан ўз яқинларини йўқотган оилаларга чин юракдан ҳамдардлик билдираман. Шифохоналарда даволанаётган беморларга эса тезроқ соғайиб кетишларини тилайман.
Мана шундай дақиқаларда тинчлик ва инсон ҳаёти нақадар бебаҳолигини, уни асраб-авайлаш нақадар муҳим эканини, бунга барчамиз масъул эканимизни янада чуқур ҳис этамиз".
@segmentuz

👍70❤4🔥3
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондаги воқеалар ҳақида:
"Албатта, бу воқеалар бир кунда ёки ўн кунда ташкил қилинган эмас.
Бу ҳаракатларга четдаги ғаразли кучлар томонидан йиллаб тайёргарлик кўрилган.
Уларнинг асл мақсади Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилиш ва миллатлараро низо келтириб чиқаришга қаратилган.
Бўлиб ўтган воқеаларни ҳар томонлама чуқур ва холисона тергов қилиш учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бошчилигида тергов ва суриштирув гуруҳи иш олиб бормоқда.
Бу жараёнга холис томонларни, яъни, жамоатчилик вакиллари, депутатлар ва фаолларни ҳам жалб қилиш зарур.
Шунинг учун, Бош прокурор Н.Йўлдошевга топшириқ – ҳар бир ҳолат чуқур ва холисона ўрганилсин ва воқеа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига адолатли ҳуқуқий баҳо берилсин.
Шу ўринда, куч тузилмаларининг ҳаракатлари ҳам чуқур таҳлил қилинсин. Агар улар томонидан нотўғри куч ишлатилган бўлса, амалдаги қонунчиликка асосан уларнинг ҳам жиноий жавобгарлиги таъминлансин".

👍72❤4🤩2
Қурилиш вазирлигида Бош архитектор лавозими жорий қилинди, унга вазирнинг биринчи ўринбосари мақоми берилади — Президент
@segmentuz
@segmentuz
👍41
Тошкент ва Самарқанд архитектура ва қурилиш институтлари фаолияти трансформация қилинади, уларга академик ва молиявий мустақиллик берилади — Президент
@segmentuz
@segmentuz
👍35🤩3❤2🎉2
⚡️ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти
Айрим оммавий ахборот воситалари ва инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотлар томонидан номаълум манбаларга таянган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида содир бўлган воқеалар ҳақида турли хил тахминлар ва асоссиз хабарлар муҳокама қилинмоқда.
Гўёки ноқонуний куч ишлатиш орқали “тинч митингни тарқатиш”, жумладан фавқулодда ҳолат эълон қилиш орқали “мустақил овозларни ёпиш ва ахборотни оқимини тўсиш” ҳақида асоссиз баёнотлар берилмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан аниқлик киритиб, бу борада батафсил ва холис ахборот тақдим этмоқда.

👍58❤6🔥4
O‘qituvchilar uchun maqsadli kvota - 2022.pdf
93.5 KB
5 йил стажга эга ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун мақсадли қабул квоталари тасдиқланди
Давлат қабул комиссиясининг 1-сон баёни билан:
2022-2023-ўқув йилида умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ва олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ҳамда камида 5 йил педагоглик стажига эга бўлган ўқитувчилар учун педагогика ОТМларида бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича тўлов-контракт асосида алоҳида мақсадли қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

👍60🔥9
Besh yil ish stajiga ega xotin-qizlar - 2022.pdf
191.9 KB
5 йил иш стажига эга бўлган хотин-қизлар учун тўлов-контракт асосидаги қабул квоталари тасдиқланди
Давлат қабул комиссиясининг баёни билан:
➖ камида 5 йил иш стажига эга бўлган хотин-қизлар учун ажратилган тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларининг олий таълим муассасалари кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

👍40🤩3
⚡️2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилмоқда. Бунда:
➖ лицензия варақасини беришда автомобилнинг 10 йиллик эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади;
➖ мажбурий тиббий ва техник кўрик муддати 1 йилда 1 марта қилиб белгиланади;
➖ ўзини ўзи банд қилган ташувчилардан, шу жумладан юридик шахслардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи миқдори 300 минг сўм этиб белгиланади.

👍29
⚡️ Юридик шахслар ҳайдовчиларининг икки йилда бир марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинади — Президент қарори.
@segmentuz
@segmentuz
👍23
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб автомобилларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштириш имконияти яратилади — Президент қарори.
@segmentuz
@segmentuz
👍38🔥2😱2🤩1
Хорижий ва нодавлат ОТМда давлат гранти учун 1000 та квота тақсимоти
Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат гранти асосида ажратилган ўринларнинг олий таълим ташкилотлари кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.
▪️ Ўтган йили квота 500 та эди, жорий йилда 2 баравар кўпайтирилди ҳамда 31 та хорижий ва нодавлат ОТМларга бўлиб чиқилди.
➖ хорижий ва нодавлат ОТМларга кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган ва ўқишни тамомлагандан сўнг кадрлар буюртмачиси тизимида 5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида ишлаб бериш истагини билдирган абитуриентлар билан уч томонлама (кадрлар буюртмачиси–талаба–олий таълим ташкилоти) шартнома тузилади;
➖ энг юқори балл тўплаган абитуриентлар шартнома имзолаш истагини билдирмаган тақдирда, шартнома тузиш ҳуқуқи кириш имтиҳонларида тўплаган баллар кетма-кетлигига мос равишда кейинги ўриндаги абитуриентга берилади.

Сўхлик абитуриентлар диққатига!
Фарғона вилоятининг Сўх тумани ёшлари учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича давлат гранти асосидаги қўшимча қабул кўрсаткичларининг ОТМлар кесимида тақсимоти белгиланди.

👍29🔥5🤩2
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соатини тақдим этди.
▪️ Кўриш
@segmentuz
▪️ Кўриш
@segmentuz
YouTube
Сиёсий-маърифат соати 08.07.2022
Ушбу ўқув соатини барча вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари вакиллари кўриши тавсия қилинади.
👍26
Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган оммавий тартибсизликлар юзасидан Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида 14 киши ушланди.
Шу жумладан, Тажимуратов Д.М. ва Турданов А.Т.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилинди. Уларга нисбатан суднинг қарори билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.
Қаллыханова Л.О.нинг ҳаракатларида жамоат хавфсизлигига тажовуз қилиш жинояти аломатлари аниқланди. У жиноят иши бўйича гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланди.
Терговга жалб этилган фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши, қийноқ, зўравонлик, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги қатъий назоратга олинган.
Гумон қилинувчи ва айбланувчиларга ҳимоя ҳуқуқи тўла таъминланган ҳолда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, сақлаш жойларида қонунда назарда тутилган барча шароитлар таъминланган. Соғлиғи ва сақлаш шароитлари бўйича эътирозлари мавжуд эмас.

👍71😱4🤩4