Segment.uz
59.7K subscribers
5.04K photos
1.16K videos
49 files
4.92K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеопост: Тошкент ёшлар форуми — пойтахтнинг келажак лидерлари билан мулоқот

🔷 Шу йилнинг 18-20 декабрь кунлари шов-шувли лойиҳалардан бири — “Тошкент ёшлар форуми – 2020”да Ҳукумат аъзолари билан ёшларнинг учрашуви ташкил қилиниб, ўзаро очиқ мулоқотга киришдилар.

Шунингдек, Ўзбекистондаги турли соҳа ва тармоқлар тараққиёти 10 йилдан кейин қандай бўлиши муҳокама этилиб, мавзуга доир тақдимотлар ўтказилди. Бугунги ҳаракатларнинг натижадорлиги, самарадорлиги масалалари кенгроқ муҳокама этилди. Соҳалар бўйича олдинда турган муаммолар ва уларга ечим топиш бўйича ёшлар билан фикр алмашиниб, таклифлар ўртага ташланди.

🔷 Форумнинг энг қизғин ва мунозараларга бой тадбирларидан бири бу — Тошкентнинг келажакдаги лидерлари билан очиқ мулоқот бўлди.

Ушбу тадбир жараёнлари акс этган лавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ислоҳот

Ўзбекистонда Миллий университетнинг «Психология» ва «Социология» кафедралари негизида янги университет очилиши мумкин

Психология соҳасида хизмат кўрсатиш ва кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокомасига қўйилди.

Унга кўра, Миллий университетнинг «Психология» ва «Социология» кафедралари негизида Ўзбекистон давлат психология университетини ташкил этиш белгиланмоқда.

Ҳужжат билан 2021 йилдан қуйидагилар таклиф этилмоқда:
🔷 14 та ҳудуд ОТМлари ҳузурида аҳолига психологик ҳизмат кўрсатувчи марказлар ташкил этилади.
🔷 Соҳада кадрлар тайёрлаш бўйича қабул параметрлари йилига 30 фоиздан ошириб борилади.
🔷 Туман (шаҳар) маҳаллалари тузилмасида оила психологи лавозими жорий этилади.
🔷 Таълим муассасаларидаги психологлар 3 йилда бир марта малака оширади.
🔷 Нодавлат психологик маслаҳатлар тармоғи ва онлайн хизмат кўрсатиш кўлами кенгайтирилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Мақом_вақти

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Наззора қил”

Ўзбекистон халқ ҳофизи М.Тожибоев ижросидаги мақомни яқинларингиз даврасида тингланг!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

🔷 Фикр тарбияси энг керакли, кўп замонлардан бери тақдир қилинуб келган, муаллимларнинг диққатларига суялган, виждонларига юкланган муқаддас бир вазифадур.

Абдулла Авлоний

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар Янги йил байрами арафасида барча ходимларга қуйидаги саналар дам олиш куни ҳисобланади:

🔷 1 январь – жума;

🔷 2 январь – шанба;

🔷 3 январь – якшанба.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: "Акс-садо"
Давомийлиги: 02:08 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Кун_ҳикмати

🔷 Эзгу одам ҳамма ерда ҳам эзгулик топаверади, эзгуликнинг эвази ҳамиша эзгулик бўлади.

Юсуф Хос Ҳожиб

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Made_in_Uzbekistan

Ўзбекистонлик дастурчилар «Мангу саркарда» номли биринчи тарихий ўйинни тақдимот қилишди

Мобил, консол ва видео ўйинлар ишлаб чиқарувчи ўзбекистонлик дастурчилар гуруҳи – UIC Games Соҳибқирон Амир Темур ҳақидаги «Мангу саркарда» номли биринчи тарихий ўйинни намойиш этишди.

Видеоўйин тақдимоти 19 декабрь куни Тошкент ёшлар форуми доирасида бўлиб ўтди.

🔷Тақдимотда айтилишича, «Мангу саркарда» Unreal Engine технологиясидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган марказий Осиёдаги илк видео ўйиндир.

Ундаги ҳаракатлар 14 асрдаги тарихий фактларга асосланади. Бунда тарихий сюжетлардан тортиб кичик деталларгача аниқликда ишлаб чиқилган. Қаҳрамонларнинг кийимлари ва қуроллари учун эса Амир Темур музейидаги экспонатлар ўрганиб чиқилган.

🔷 «Мангу саркарда» юқори бюджетли ўйинлар синфига киради. Дастур муаллифларининг айтишича, видеоўйин ҳозирги ҳолатга келгунга қадар 29 кишилик гуруҳ бир йил давомида иш олиб борган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Орамиздаги_қаҳрамонлар

“Ишимни энди топдим”

🔷 Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида истиқомат қилаётган ушбу тадбиркорнинг асл касби рассом.

– Рассомчилик йўналишини тугатганман. Лекин бора-бора кўз нурларим йўқола бошлади. Охири кўрмай қолдим. Кейин ҳайкалтарошлик билан шуғулландим. У ҳам оғирлик қилди. Лекин тушкунликга тушмадим. Изландим. Мен бўш юрмаслигим керак эди. Таваккал қилиб қуёнчиликни бошладим. Ҳозир улар анча кўпайиб қолди, – дейди қаҳрамонимиз.

“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида ишини бошлаган лавҳамиз қаҳрамони бугун соҳанинг сир-асрорларини анча ўзлаштирган. Қуёнларини кўпайтиряпти. Даромадига ёнида жўжа олиб, уларни ҳам парваришламоқда.

– Муҳими, умид. Қалбимизда эрганги кунга умид бўлса, бизнинг қўлимиздан ҳар қандай иш келади, – дейди у.

☝️Лавҳамиз орқали унинг келгусидаги режалари ҳақида билишингиз мумкин...

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Мақом_вақти

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Чоргоҳ”

Ўзбекистон халқ ҳофизи Юнус Ражабий ижросидаги мақомни яқинларингиз даврасида тингланг!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Инфографика

Аграр таълим тизимини 2030 йилгача инновацион ривожланиш стратегияси тасдиқланди

✍️ «Аграр таълим тизимининг 2030 йилгача инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори эълон қилинди.

❗️Стратегия Ўзбекистоннинг аграр таълим тизимидаги олий таълим муассасаларини ривожлантиришнинг мақсад ва вазифаларини белгилайди.

Келгуси 10 йилга қуйидаги чора-тадбирлар белгиланди:

аграр таълим тизимидаги ОТМларни дунёнинг нуфузли 1 000 та ОТМлари рейтингига киритиш;
республикамизнинг мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилган 54 та туманида «Ахборот-маслаҳат марказ»лари ташкил этиш;
қишлоқ хўжалигида «Ақлли қишлоқ хўжалиги» ва рақамли технологияларни жорий қилиш;
Тошкент давлат аграр университетининг Нукус, Термиз ва Самарқанд филиаллари институтга айлантирилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

☝️ Ҳаёт йўлида биринчи масала — мактаб масаласидир.

Aбдурауф Фитрат

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: "Мусибат ортидан"
Давомийлиги: 02:52 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BadanTarbiya

Хайрли тонг. Сизлар билан эрталабки бадантарбия машқларини бажарамиз.

🔷 Эрталабки бадантарбия – соғлиқ гарови

Ёшлигингиз, саломатлигингиз ҳамда ишчанлик қобилиятингизни сақлашга ҳаракат қилинг!

☝️ Ҳар тонг, соат 07.00 да барчамиз биргаликда бадантарбия қиламиз.

Тонгингиз хайрли бўлсин! Кунингиз эса мазмунли ўтсин!

#Саломат_бўлинг

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Кун_ҳикмати

🔷Неча оқсоқ одамларни кўрдимки, илм-фазилат бобида юқори поғоналарга кўтарилганлар. Қанчадан қанча соғлом оёқлиларни кўрдимки, яхшилик йўлида бир қадам ҳам босмаганлар.

Маҳмуд Замахшарий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Янги йилдан фуқаролардан бир неча маълумотномаларни талаб қилишга йўл қўйилмайди

2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий хизматлар ва ёрдам тақдим этишда фуқаролардан талаб этилиши йўл қўйилмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати тақдим этилди.

🔷 Доимий яшаш учун рўйхатдан ўтганлик тўғрисида маълумотнома.

🔷 Оила таркиби тўғрисидаги маълумотнома, болалар сони ва уларнинг ёши тўғрисидаги маълумотнома, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳнома, турмуш қурганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ажрашганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

🔷 Автотранспорт воситаси мавжудлиги ва унинг техник ҳолати тўғрисидаги маълумотнома;

🔷 Оиланинг (оила аъзоларнинг) расмий даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар;

🔷 Кўчмас мулкнинг мавжудлиги, кўчмас мулк ҳажми, фойдаланувда бўлган ернинг бонитети тўғрисидаги маълумотномалар;

🔷 Иш қидирувчи, ишсиз, жамоат ишлари билан бандлик мақоми берилганлиги тўғрисидаги маълумотномалар;

🔷 Пенсия ва нафақа кўринишидаги даромадлари, 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар эканлиги тўғрисидаги маълумотнома;

🔷 Меҳнат фаолияти билан вақтинча шуғулланиш имкониятини бермайдиган касалликнинг мавжудлиги, ногиронлик гуруҳининг мавжудлиги, доимий парваришга муҳтож оила аъзосининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномалар;

🔷 Банк пластик картасининг мавжудлиги, тўловлар ва ведомостларни юбориш, тўланган маблағлар тўғрисидаги ҳисоботлар, оила аъзоларига келиб тушган пул ўтказмалари, банк пластик картаси қолдиқлари тўғрисидаги маълумотномалар;

🔷 Оила аъзоларининг қимматли қоғозлар билан амалга оширган операциялари, дивидендлар олингани тўғрисидаги маълумотномалар;

🔷 Талабалар сафида мавжудлиги, стипендия миқдори, ўқиш шакли (кундузги, сиртқи), ўқиш тури (давлат гранти, тўлов контракт) тўғрисидаги маълумотномалар.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Мақом_вақти

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Жоним менинг”

Ф.Мамадалиев
ижросидаги мақомни яқинларингиз даврасида тингланг!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
🔷 Хоразмда “Маҳалла раиси — ислоҳотчи” тамойили асосида семинар-тренинглар бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифида белгилаб берилган “маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойили асосида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари учун семинар-тренинглар бошланди.

🔷 Семинар-тренинглар жорий йилнинг 23-25 декабрь кунлари Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг профессор ўқитувчилари ҳамда психологлари томонидан ўтказилади.

Мақсад — маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари маҳалла ҳаётидаги фаровонлигини таъминлаш ва “ўсиш нуқта”ларни белгилаб олишда ташаббускорлик қилишларига эришишдан иборат.

Тренинглар маҳалла раисларига етакчилик ва раҳбарлик кўникмаларини янада мустаҳкамлашлари учун Академиянинг малакали профессор-ўқитувчи ва тажрибали мутахассислари кўмагида янги билимларни ўзлаштириш имконини беради.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz