Segment.uz
70.7K subscribers
5.42K photos
1.31K videos
74 files
6.06K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Конституцияга ўзгартириш киритиш масаласи референдумда кўрилади

Депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйиш юзасидан тегишли қарор қабул қилдилар.

Унда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун “Халқ сўзи”, “Народное слово” газеталарида ҳамда Meningkonstitutsiyam.uz” электрон платформасида эълон қилиниши белгиланди.

Шунингдек, ўтказилган умумхалқ муҳокамаси натижасига кўра тайёрланган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилиши маълумот учун қабул қилинди.

@segmentuz
Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпиннинг таклифига биноан “БРИКС плюс” форматидаги Глобал тараққиёт масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотда иштирок этди.

@segmentuz
_Xalq so'zi_ gazetasi-133-2022-06-25.pdf
1.1 MB
Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар лойиҳаси матни

@segmentuz
Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборилди

Қўшни Афғонистонда рўй берган зилзила оқибатида жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари, бирламчи зарур предметлар ва медикаментлардан иборат жами 74 тонна юк ортилган самолёт Афғонистонга жўнаб кетди.

@segmentuz
Бугун «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

▪️ Лойиҳада жами 128 та модданинг тенг ярими, яъни 64 тасини ўзгартиш ва 6 та янги модда қўшиш таклиф этилмоқда. Улар орасида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ва ижтимоий соҳаларда жуда муҳим янгиланишлар бор.

Хусусан, инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилинади (13-модда).

Ҳуқуқий давлатда барча муносабатлар аниқ қоидалар билан тартибга солинган бўлиши керак. Ҳеч бир муносабат ҳуқуқий ечимсиз қолмаслиги шарт. Аммо, ижтимоий муносабатларнинг жуда кенг. Ҳаётда шундай вазиятлар ёки ҳолатлар вужудга келиши мумкинки, давлат ва инсон ўртасидаги айрим муносабатларнинг ечими қонунчиликда кўрсатилмаган ёки ноаниқликларга сабаб бўлиши аниқ. Мана шундай ҳолатларда муаммо кимнинг фойдасига ва қандай тартибда ҳал этилиши муҳим аҳамият касб этади.

❗️ Бу ўзгартиришлар энг аввало инсон қадрини улуғлаш бўйича улуғвор ғоянинг амалга татбиқ этилишига, ҳужжатларда ноаниқлик ва қарама-қаршилик пайдо бўлганда давлат манфаатлари эмас, инсон манфаатлари устунлигини таъминланишига олиб келади.

@segmentuz
Конституциявий комиссия матбуот хизмати раҳбари Одилжон Тожиевнинг маълум қилишича, Конституциянинг 90-моддасига келиб тушган 4 017 та таклифларнинг 3 029 таси президентнинг сайланиш муддатини 7 ёки ундан кўп муддатга ўзгартириш билан боғлиқ.

@segmentuz
Амалдаги Конституциямизнинг 22-моддаси кўринишидан аниқ ва лўндадек. Лекин қўшимчалар бўлса ҳам ёмон бўлмасди. Янги лойиҳада ушбу моддага қўшимчалар киритилиши мумкин экан, улар ҳам аниқ ва лўнда:

— Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистондан ташқарига чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга берилиши мумкин эмас;

— Давлат хорижда яшаётган фуқаролар ва ватандошлар билан алоқаларнинг сақланиб қолиши ҳамда ривожланиши тўғрисида ғамхўрлик қилади.

Украинадаги ўзбекистонликларни қандай эвакуация қилганимизни ёки карантин вақтида ватандошларимизни мамлакатга қандай қайтарганимизни бир эсланг. Ўзи умуман бирор қийин ҳолатда Ўзбекистон ўзининг хориждаги фуқароларидан узилиб қолганми? Йўқ, доим ёрдам берган. Эндиликда шу ишларни аниқ-тиниқ қилиб Конституцияда белгилаб қўйишмоқчи.

#Mening_Vatanim
#Mening_Konstitutsiyam
#Mening_Prezidentim

@segmentuz
❗️Ҳудудларнинг Бизнес рейтингдаги ўрни

Ҳар йили “Business Indicator” автоматик тизими орқали ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси баҳолаб борилади.

▫️ Рейтинг 17 та индикатор бўйича шакллантирилиб, унда 30га яқин масъул идоралар томонидан киритилган қарийб 4 мингта статистик маълумотлар таҳлил қилинади.

▪️ 2021 йил натижаларига кўра, бизнес рейтингда 14 та ҳудуд ичида 1-ўринда Навоий вилояти бўлса, охирги 14-ўринни Қашқадарё вилояти эгаллаган.

@segmentuz
27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Шу муносабат билан барча журналист ва блогерлар фаолиятига ривож тилаган ҳолда бугунги байрам билан самимий муборакбод этамиз.

Эл-юртимиз, жамоатчилигимиз матбуот нашрлари, теле-радио каналлар, нашриёт ва матбаа корхоналари, Интернет сайтлари, ахборот хизматларида ўз вазифасини сидқидилдан адо этаётган заҳматкаш журналист ва блогерлар, ношир ва муҳаррирлар, таржимон ва рассомлар, режиссёр ва операторлар, барча техник ходимларнинг машаққатли меҳнатини яхши билади ва юксак қадрлайди.

@segmentuz
Президентнинг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.

@segmentuz
20 август — тадбиркорлар кунида Шавкат Мирзиёев яна бизнес эгалари билан учрашиши кутилмоқда

Очиқ мулоқот олдидан давлат раҳбарига мурожаатлар қабул қилиш бошланди. Бизнес эгалари ўзлари дуч келаётган муаммолар ва таклифларни 24/7 режимида 1094 қисқа рақами ва taklif2022.uz портали орқали йўллаши мумкин.

@segmentuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Конституциявий ислоҳотлар: мақсад – ҳақиқий халқ Конституциясига эришиш

#Mening_Vatanim #Mening_Konstitutsiyam #Mening_Prezidentim

@segmentuz
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қандай ўзгаришлар таклиф этилмоқда?

▫️24-модда
— Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланиши белгиланмоқда;

▫️25-модда — шахсни суднинг қарорисиз 48 соатдан кўп муддат ушлаб туриш мумкин эмаслиги, шунингдек "Миранда қоидаси", яъни шахсни ушлаш чоғида унинг ҳуқуқларини тушунтириш шартлиги ҳақидаги қисмлар қўшилмоқда;

▫️63-модда — Оила бобидаги моддалар таҳрир қилинмоқда. Жумладан, никоҳ аёл ва эркак ўртасида тузилиши алоҳида қайд этилмоқда.

▪️ Маълумот учун: Конституциянинг жами 66 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

#Mening_Vatanim #Mening_Konstitutsiyam #Mening_Prezidentim

@segmentuz
Ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий. Конституциянинг 1-моддасига киритилаётган ўзгартириш нимани англатади?

Конституциямизнинг 1-моддасида Ўзбекистон давлатининг сиёсий-ҳуқуқий мақомига янги учта, яъни «ҳуқуқий давлат», «ижтимоий давлат» ва «дунёвий давлат» тушунчалари қўшимча қилинмоқда. Улар нима дегани?

▪️Ҳуқуқий давлат – бу демократик тамойиллар асосида қабул қилинган қонунлар олдида барча тенг ва ҳисобдор бўлган, ҳеч ким қонундан устун турмайдиган давлат. Қолаверса, қонунларнинг бутун давлат ҳудудидаги устуворлиги, хокимиятлар ваколатининг бўлиниши, шахс ва давлатнинг ўзаро маъсуллиги, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ҳимояланишидир.

▪️Ижтимоий давлат – бу ҳар бир фуқаронинг муносиб турмуш сифати ва даражасига эришиш, ижтимоий тафовутларни юмшатиш ва муҳтожларга ёрдам бериш учун ижтимоий адолат тамойилларига мувофиқ моддий бойликларни адолатли тақсимлашга қаратилган давлат моделидир.

▪️Дунёвий давлат – давлат ҳокимияти ва бошқарувдан дин ажратилган, бошқарув диний қоидалар билан эмас, балки фуқаролик қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинадиган, қарорлар қабул қлиишда диний асосларга таянилмайдиган давлатдир. Шунингдек, ҳеч қандай дин ва мафкура давлатнинг мажбурлов кучи билан ўрнатилмаслигини, уларнинг давлатдан айри эканлигини тавсифлайди.

▪️ Батафсил

#Mening_Vatanim #Mening_Konstitutsiyam #Mening_Prezidentim

@segmentuz
Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади (24-модда).

1994 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Жиноят кодексида 33 та модда бўйича ўлим жазоси тайинланиши мумкин эди. Кеинчалик жиноий жазоларни либераллаштириш натижасида 2008 йилгача қонунчиликка мувофиқ икки турдаги жиноят, яъни жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш ва терроризм жиноятларини содир этганлик учун ўлим жазоси назарда тутилган эди, 2008 йил 1 январдан барча жиноятлар учун бекор қилинди.

Киритилаётган ўзгартириш нафақат ўлим жазосини бекор қилиш, балки қатъий равишда Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланишини, эълон қилмоқда.

❗️ Мазкур норма яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқи сифатида тан олинишига асос бўлиб, мамлакатмизда ўлим жазосини белгилаш ва тайинлашни тақиқлайди. Шу тариқа Ўзбекистон бу ўта жиддий масалада ҳеч қачон ортга қайтмаслигини, инсонпарварлик ғояларига содиқ эканлигини бутун дунёга яққол намоён қилади.

#Mening_Vatanim #Mening_Konstitutsiyam #Mening_Prezidentim

@segmentuz
Президент қарори:

2022 йил 1 июлдан бошлаб 2025 йил 1 июлга қадар:

оммавий ахборот воситалари фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди, реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари бундан мустасно.

@segmentuz
Президент қарори:

Фаол журналистларни мунтазам рағбатлантириш ва улар ўртасида ижодий соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида ҳар чоракда:

оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган 100 тагача энг яхши материал учун муаллифлар (ижодий гуруҳ аъзолари) қуйидан юқорига ўсиб бориш тартибида базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдорда пул мукофоти билан тақдирланади.

@segmentuz
Президент қарори:

“Олтин қалам” миллий мукофоти совриндорлари 2023 йилдан:

▪️ бош миллий мукофот учун – автомобиль;

▫️ биринчи ўрин учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари;

▫️ иккинчи ўрин учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 175 баравари;

▫️ учинчи ўрин учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари;

▪️ 12 та рағбатлантирувчи номинациянинг ҳар бири учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

@segmentuz