Segment.uz
67.4K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
2022-2023 ўқув йили учун қабул параметрлари тақсимоти тасдиқланди

2022/2023 ўқув йилида ОТМ бакалавриатининг кундузги, сиртқи, кечки, масофавий таълим шакллари бўйича ҳамда ОТМ магистратурасига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари:

▫️кундузги юклаб олиш;

▫️сиртқи юклаб олиш;

▫️кечки юклаб олиш;

▫️масофавий юклаб олиш;

▫️магистратура юклаб олиш.

@segmentuz
👍60😢9😱4🤩43🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга тиш-тирноғи билан ёпишиб олган сиёсатчи эмас”

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Конституциявий ўзгаришлар президентлик муддатига қандай таъсир кўрсатиши тўғрисида гапирди.

@segmentuz
👍250🤩9750🔥12
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 21−22 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

@segmentuz
👍28
Бахтиёр Мардонов Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва Кувандик Санакулов Навоий давлат кончилик институти ректори лавозимидан озод этилди.

@segmentuz
👍31
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар илк маротаба Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон йўналиши бўйлаб юк ташувларини амалга оширди.

“Тошкент – Термиз – Мозори-Шариф – Қобул – Пешавар – Карачи” йўналиши бўйлаб 2760 км йўлни босиб ўтган ўзбекистонлик ҳайдовчилар Карачи портидан ортилган юкни (музлатилган гўшт) бир ҳафтада Тошкент шаҳрига етказиб келди.

Айтилишича, уч томонлама саъй-ҳаракатлар натижасида бугун Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон давлатлари ҳудуди бўйлаб транспорт коридорининг тўлақонли фаолият юритиши, юкларнинг қисқа фурсатларда, хавфсиз равишда белгиланган манзилига етказилиши таъминланмоқда.

@segmentuz
👍592
❗️Тошкентда кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

Шаҳар ҳокимлиги аҳолидан эҳтиёт чораларини кўришни, автомобилларни дарахтлар ва конструкциялар тагига қўймасликни сўради.

Фавқулодда вазиятларда ҳокимликнинг тегишли хизматлари билан (71) 212-69-80, (71) 212-69-82, 1050 ва 1055 рақамларига мурожаат қилиб боғланиш мумкин.

@segmentuz
😱10👍6🔥1
❗️ 17 июнь ҳолатига кўра Конституциявий комиссияга жами 35 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушган.

Таклифларнинг асосий мазмуни:

Ўзбекистонни ташқи сиёсати инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурмат қилиш принцип ва нормаларига асосланишини ташқи сиёсат принципларига қўшиш;

ҳеч ким ўзининг фуқаровий ҳуқуқий шартномавий мажбуриятларини бажара олмаслиги сабабли озодликдан маҳрум этилмаслиги;

ҳеч бир инсон қийноқларга ёки шафқатсиз ғайриинсоний ёки қадр-қимматини камситувчи муомалага ёки жазога тортилмаслиги;

ҳар бир шахс ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлигини конституциявий мустаҳкамлашга доир масалалардан иборат.

@segmentuz
👍27🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев янги Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида бўлиб турибди.

Давлатимиз раҳбари барча ташриф буюрувчилар каби пойабзалига ҳимоя жилдлари ва эгнига оқ халат кийиб, марказдаги шароитлар билан танишувни бошлади.

@segmentuz
👍72🔥2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида жажжи Самандар ҳолидан ҳам хабар олди.

@segmentuz
👍72🔥2😱1
Президент Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида Саидазизхон билан самимий суҳбатлашди.

@segmentuz
👍8819😢9🔥5😱1
Кичкинтой Алан Президентга орзусини айтиб берди: "Тесла" заводининг бошлиғи бўлишни хоҳлайман"

@segmentuz
👍76😢145😱4
Шавкат Мирзиёев:

— Ёнингизга яна келишдан мақсадим – сизларга куч бериш, умидни икки карра кўпайтириш. Бу ҳаммамизга синов. Биз давлат бўлиб, ақлимизни, кучимизни ишга солиб, бу касалликларни енгишимиз керак. Ота-оналарга кўмак бериб, болаларнинг дардига малҳам бўлиб, уларни соғайтиришимиз зарур.

@segmentuz
👍15110😢4🎉4🔥3😱1