Segment.uz
70K subscribers
5.36K photos
1.29K videos
70 files
5.92K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Биржада шакар нархи арзонлашди

2022 йил 10-14 июнь кунлари ўтказилган очиқ биржа савдолари натижаларига кўра шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 14554,5 минг сўмдан 10754,9 минг сўмгача, яъни 26,1% га пасайди.

@segmentuz
👍9610🔥2😱1
Ибодуллаев Вохид Азизович Сирдарё вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz
👍23😱2
Пардаев Ўктам Бердимуродович Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz
👍34😱3🔥1😢1
Абдураҳмонов Гофуржон Гуламжанович Андижон шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқарув раисининг маслаҳатчиси вазифасида фаолият юритган.

@segmentuz
👍44😱8😢3🎉1
Закиров Алишер Исамиддинович Қашқадарё вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Китоб тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz
👍21😢5🔥1
2022 йил 1 июндан нималар ўзгаради?

▪️ Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори оширилади;

▪️ «Ёш ватандошлар реестри» иш бошлайди;

▪️ «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар ОТМга кириш тестларида қатнашганлик учун ундириладиган тўловдан озод этилади;

▪️ Давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитишнинг янги тартиби жорий этилади;

▪️ Давлат тиббиёт муассасалари ходимларининг иш ҳақи оширилади;

▪️ Ходимларга ички туризм харажатларининг бир қисми қоплаб берилади;

▪️ Волонтёрлар электрон платформаси ишга туширилади.

@segmentuz
👍55🤩3🎉1
❗️Ўзбекистон – Япония ўйинига ўзбекистонлик мухлислар киритилмайди. Ўзбекистон — Ироқ ўйинидаги тошбўрон сабаб ОФК жазо чораларини эълон қилди.

Осиё кубоги U23 яримфинали доирасидаги Ўзбекистон – Япония баҳсига ўзбекистонлик томошабинлар киритилмайди. Япониялик 500 нафар мухлис эса стадионга кириши мумкин бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистон – Ироқ учрашувида стадионда хавфсизлик етарлича таъминланмагани ва ОФК талаблари бажарилмагани сабабли ЎФА 50 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилади.

@segmentuz
👍69😢19😱11🔥4🤩42🎉1
Шакарбоев Дилшод Давронович Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz
👍35🔥3
Рўзиев Фазлиддин Киранович Самарқанд вилоятининг Иштихон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамасининг Маҳаллий саноат ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz
👍30🤩1
Ўқитувчиларга кечикаётган меҳнат таътили тўловини тўлаш бугундан бошланади

Сўнгги кунларда ўқитувчилар томонидан айрим ҳудудларда меҳнат таътили тўлови кечикаётганлиги бўйича мурожаатлар кўпайганди.

▪️ «UzASBO» дастурий мажмуасида меҳнат таътили тўловларини амалга оширишда кузатилган техник носозликлар тезкор равишда тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда бартараф этилиб, ушбу тўловларни амалга ошириш имконияти қайта тикланди.

❗️Бугундан бошлаб мактаб ходимларига меҳнат таътили тўловлари тўлаб борилади.

Халқ таълими вазирлиги

@segmentuz
👍55🤩2
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида алоҳида вазир ўринбосари лавозими жорий этилиб, департамент ташкил қилинди. Вазир ўринбосари лавозимига Бухоро шаҳар мономарказ раҳбари Садоқат Сиддиқова тайинланди.

@segmentuz
👍51😢7🤩4🎉32🔥1
Камида 60 та йўналиш университетлардан техникумларга ўтказилади

Бу ҳақда Президент раислигида ҳозир бўлиб ўтаётган видеоселекторда маълум қилинди.

Мисол учун, Иқтисодиёт университетида туризм менежменти, реклама иши, меҳнат муҳофазаси, Транспорт университети ва Андижон машинасозлик институтидаги автомобиль сервиси йўналишларини техникумларга ўтказиш бўйича етарли база мавжуд. Бундай касблар ўнлаб топилади.

Шу боис, техникумлари мавжуд 62 та олийгоҳ ректорларига олийгоҳларда ўқитилаётган камида 60 та йўналишни техникумларга ўтказиш топширилди.

@segmentuz
👍443🤩1
Келгуси йилдан техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш механизми бекор қилинади

Молия вазирлигига олийгоҳ талабалари учун жорий этилган имтиёзли таълим кредитини янги ўқув йилидан техникум ва коллеж ўқувчилари учун ҳам жорий этиш топширилди.

Шунингдек, коллеж ва техникумларда ўқиш учун давлат грантлари ва эҳтиёжманд оила аъзолари учун субсидиялар кўпайтирилади.

Олий таълим вазирлигига икки ой муддатда 207 та техникум фаолиятини ўрганиб, самарасиз ишлаётган 70 та техникумни тугатишга топшириқ берилди.

Уларнинг 25 таси мономарказлар ташкил этиш учун Бандлик вазирлигига ўтказилади, қолган 45 таси негизида касб-ҳунар мактаблари ташкил этилади.

@segmentuz
👍35🔥72😢1
❗️ Келгуси йил 1 январдан:

профессионал таълимдаги педагог ва усталар ойлиги ўрта мактаб ўқитувчиларига тенглаштирилади;

ўқитувчилар малака тоифаси учун тўланадиган устама ўртасидаги фарқ 2 баробарга оширилади;

эришган натижасига қараб, фидойи ва ташаббускор педагог кадрларнинг ойлигига 50 фоизгача устама тўлаш жорий этилади.

@segmentuz
👍53🔥1
❗️Япония билан ўйинни томоша қилиш учун “Бунёдкор” стадиони атрофида монитор ўрнатилди

Осиё кубоги U23 доирасидаги ўйинга ОФК қарори туфайли ўзбекистонлик мухлислар киритилмайди. Стадион атрофига мухлислар ўйинни томоша қилиши учун йирик монитор ўрнатилмоқда. Чўпонота кўчасининг бир қисми вақтинча автотураргоҳга айлантирилади.

@segmentuz
👍35🎉8🔥4😢4🤩1
❗️Хотин-қизлар диққатига!

Мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинади

Ҳукумат қарори (322-сон, 09.06.2022 й.) билан тасдиқланган низомга кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат ОТМга алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

▪️Бунда ўқишга қабул қилиш Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномаси асосида амалга оширилади.

@segmentuz
👍47🔥3😱2🤩2
❗️Хотин-қизлар диққатига!

Ўқишга кириш мақсадида тавсиянома олиш учун талабгор қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:

▫️ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
▫️тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
▫️ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.

▫️ Тавсиянома берилган кундан бошлаб 3 йил давомида фақат бир марта ОТМга қабул қилиниши учун амал қилади.

▪️ Батафсил

@segmentuz
👍31😢1
❗️Хотин-қизлар диққатига!

Тавсияномага эга хотин-қизлар учун имтиҳонларни ўтказиш тартиби маълум қилинди

Тавсияномага эга хотин-қизлар учун танловлар умумий тартибда давлат ОТМнинг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) доирасида ўтказилади.

▪️ Кириш имтиҳонлари якунига кўра талабаликка тавсия этилмаган, бироқ тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган баллни тўплаган тавсияномага эга хотин-қизлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади.

@segmentuz
👍63🤩4
Ўзбекистон Японияни мағлуб этиб, Осиё кубоги U-23 финалига йўлланма олди

Голлар
: Жасур Жалолиддинов 60, Ҳусайн Норчаев 89.

Финалда футболчиларимиз Саудия Арабистонига қарши ўйнайди. Ҳал қилувчи баҳс 19 июнь куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади, бу сафар мухлислар стадионга киритилади.

@segmentuz
👍72🎉11🔥7🤩5😱2