Segment.uz
59.1K subscribers
5.03K photos
1.16K videos
47 files
4.91K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
Бюджет ходимларига 1 январдан моддий рағбатлантириш пули тўланади

🔷 2021 йил 1 январдан бошлаб, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, ОТМларнинг моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши давом этади.

2020 йил давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва харажатларни мақбуллаштириш бўйича ҳукумат қарори билан 2021 йил 1 январга қадар моддий рағбатлантириш тўловларини ҳисоблаш тўхтатилганди.

☝️ Маълумот учун, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларни моддий рағбатлантириш Молия вазирлигининг 1995 йилда қабул қилган низоми билан тартибга солинади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Фикрингиз_муҳим

🔷 Яна бир муҳим қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди

🇸🇱 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат органлари фаолиятини ёритиш учун ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

🔷 Лойиҳага кўра, давлат идоралари матбуот хизматида штат бирликлари сони оширилади.

Бунда давлат идоралари ахборот сиёсати соҳасидаги фаолиятини қайта кўриб чиқади ҳамда ўз тузилмаларидаги мавжуд штат бирликлари доирасида ахборот хизматини шахсан биринчи раҳбарга бўйсунадиган мустақил таркибий бўлинма сифатида қайта ташкил этади.

☝️Лойиҳа шу йилнинг 29 декабрига қадар муҳокама этилиши кўзда тутилган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Saraxbori segox
#Maqom_vaqti

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Сараҳбори сегоҳ”

Мақом ансамбли
ижросидаги мақомни оилангиз даврасида тингланг!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Хорижда таҳсил олаётган талабалар ўқишни қишки семестрда ҳам Ўзбекистонга кўчирса бўладими?

Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига асосан амалга оширилади.

Қарорга мувофиқ, ўқишни кўчириш бўйича аризаларни тақдим этиш — ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар амалга оширилади.

🔷 Узрли сабабларга кўра, ўқишни қишки семестрда ҳам Ўзбекистондаги ОТМларга кўчириш имкони мавжуд. Бундай ҳолатларда ўқишни кўчириш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 20 декабрдан бошланади.

👉 Батафсил

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Фойдали_ҳавола

✳️ Жисмоний шахсларга СТИР бериш

🔷 Давлат солиқ қўмитасининг Ягона реестридан солиқ тўловчи жимоний шахсларнинг рўйхатга олиш маълумотлари тўғридан-тўғри тақдим этиш бўйича фойдали ҳаволани тақдим этамиз.

❗️Ушбу ҳавола орқали хизматдан бепул фойдаланишингиз мумкин: https://my.soliq.uz/application/data?user_type=1

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

🔷 Ҳар бир миллатнинг саодати ва иззати, албатта, шу миллат оилаларининг интизомига таянади. Қаерда оила муносабати кучли интизомга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли бўлади.

Aбдурауф Фитрат

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистондан илк маротаба тўртта ОТМ QS`нинг минтақавий рейтингидан жой олди

Лондонда Quacquarelli Symonds халқаро агентлиги томонидан ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича 2021 йил учун энг кучли университетлар рейтинги эълон қилинди.

Мазкур минтақавий рейтингда илк маротаба Ўзбекистоннинг тўртта олий таълим муассасаси ўрин эгаллади. Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги рейтингда қуйидаги ОТМлар рейтингга кирди:

🔷Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти
🔷 Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
🔷Самарқанд давлат университети
🔷 Тошкент давлат техника университети

Ушбу минтақа бўйича рейтингда юқори ўринни М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети эгаллаган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: "Чегара"
Давомийлиги: 02:17 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат #Қизлар_дафтарига

— Бувижон қаранг, янги телефон олдим.
— Оҳҳо, жуда чиройли эканку... Нархи ҳам қиммат бўлса керак?
— Йўқ.
— Четдагиси нима?
— Бу ғилоф. Телефонни синишдан, атрофлари қирилишидан асрайди.
— Ҳа, демак, телефонингни асрабсану, ўзингни унутибсанда...

🔷Ушбу ижтимоий роликда жамиятимиздаги яна бир муаммо тасвирланган. Телефон ғилофи орқали буви набирасига унутилмас сабоқ берди.

☝️Оиламиз даврасида томоша қиламиз.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BadanTarbiya

Хайрли тонг. Сизлар билан эрталабки бадантарбия машқларини бажарамиз.

🔷 Эрталабки бадантарбия – соғлиқ гарови

Ёшлигингиз, саломатлигингиз ҳамда ишчанлик қобилиятингизни сақлашга ҳаракат қилинг!

Буюк ҳаким Абу Али ибн Сино таъкидлаганидек, “Бадантарбия – соғлиқни сақлашда улуғвор усулдир”.

☝️ Ҳар тонг, соат 07.00 да барчамиз биргаликда бадантарбия қиламиз.

Тонгингиз хайрли бўлсин! Кунингиз эса мазмунли ўтсин!

#Саломат_бўлинг

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Кун_ҳикмати

🔷Меҳнат билан топган бир бурда ноннинг қадри султонлар саройидан олган олтиндан юз ҳисса аълороқдир.

Алишер Навоий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болаларни мактабгача таълим муассасаларига онлайн тарзда жойлаштириш имконияти борлигидан хабардормисиз?

🔷 2018 йилнинг 1 апрелидан эътиборан болаларни мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш ва навбатга қўйиш ЯИДХП (my.gov.uz) ва давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилиб келинмоқда.

Болаларни мактабгача таълим муассасаларига онлайн тарзда жойлаштириш имконияти ота-оналарга қулайлик яратди ва юз мингдан ортиқ ота-она ушбу электрон хизматдан фойдаланишга муваффақ бўлди.

Хизматга ўтиш учун:

— Болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун ариза бериш.

— Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш навбатини текшириш.

🔷 Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази мутахассислари ушбу хизматдан қандай фойдаланиш ҳақида видеоқўлланма тайёрлашди. Ушбу видео ёрдамида фарзандингизни my.gov.uz орқали онлайн тарзда боғчага жойлаштириш учун ариза беришингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчиларни қабул ёши кўтарилди

“Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом”га ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Унга кўра,

🔷 ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларига ўқувчилар 5-синфдан (аввал 2-синфдан), мактаб-интернатларга 7-синфдан (аввал 5-синфдан) қабул қилинади;
🔷 ихтисослаштирилган синфларга ҳужжатлар ҳар йили 1–30 июнь кунлари (аввал 1-30 июль) қабул қилинади;
🔷 ўқувчилардан талаб этиладиган ҳужжатлар сони 5 дан 3 тага қисқартирилди;
🔷 ихтисослашган мактабларга саралаш танловлари эндиликда Давлат тест маркази томонидан (аввал мактаб комиссияси) ўтказиладиган бўлди.

#YangiUzbekistoniston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Audio
#Maqom_vaqti

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Зикри ушшоқ”

Маҳмуджон Тожибоев
ижросидаги мақомни оилангиз даврасида тингланг!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Миниатюра санъати ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

🔷 Миниатюра санъати ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

“Миниатюра санъатининг ЮНЕСКОнинг Репрезентатив рўйхатига киритилгани узоқ тарихга эга ва Ўзбекистонда ўзининг энг юқори чўққисига етган ушбу санъат турининг халқаро эътирофидир”, - дея ёзган у "Facebook"даги саҳифасида.

🔷 ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни ҳимоя қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси XV сессиясида Камолиддин Беҳзод сингари кўплаб ёрқин ва таниқли рассомлар билан ўзбек миниатюра мактаби кўп асрлар давомида дунёдаги энг кучли ва энг таниқли мактаблардан бири бўлиб қолаётгани таъкидланди.

Ушбу сессияда номоддий маданий мероснинг 42 миллий ва кўп миллатли элементи бўйича номзодлар кўриб чиқилади.

#YangiUzbekistoniston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Ислоҳот

🇺🇿 Эртага Ўзбекистон Президенти раислигида МДҲ саммити бўлиб ўтади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида эртага, 18 декабрь куни МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлиси бўлиб ўтади.

🔷 Саммитда Ҳамдўстлик доирасидаги кўп қиррали муносабатларнинг ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида МДҲнинг узоқ муддатли вазифалари борасида Ўзбекистон нуқтаи назарини тақдим этиши ва амалий шерикликни кенгайтиришга доир аниқ таклифларни илгари суриши кутилмоқда.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: "Куйган нон"
Давомийлиги: 02:55 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BadanTarbiya

🔷 Қувноқ бадантарбия ва инглиз тили машқлари

Хайрли тонг!
Бугун ўзгача бадантарбия. Уни болажонлар ва уларнинг ота-оналари билан биргаликда бажарамиз. Келинг бугунги машқларни - янада фойдали бадантарбия, деб атаймиз!

🕖 Ҳар тонг, соат 07.00 да барчамиз биргаликда бадантарбия қиламиз.

Тонгингиз хайрли бўлсин! Кунингиз эса мазмунли ўтсин!

#Саломат_бўлинг

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Кун_ҳикмати

Ҳар ким ҳодисалардан ибрат ола билса, боши қаттиқ отга ўхшаган бу фалак унга бўйсуна беради
.

Абу Али Ибн Сино

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича республика комиссияси ташкил этилди.

Давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги санаси муносабати билан:

🔷 пойтахтимизда “Истиқлол” мажмуаси ташкил этилади ва у ерда мустақиллигимизнинг мазмун-моҳияти ва тарихий аҳамиятини акс эттирадиган ёдгорлик композицияси барпо этилади;

🔷 Тошкент шаҳрида барпо этилаётган ер усти метро ҳалқа йўли “Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги” деб номланади;

🔷 ўтган даврда эришилган ютуқларга бағишланган “Янги Ўзбекистон” китоб-альбоми ҳамда ҳар бир соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижаларини ёритиб берувчи китоб-альбом ва тўпламлар нашр этилади.

Қарорнинг тўлиқ матни

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz