Segment.uz
70.7K subscribers
5.42K photos
1.31K videos
74 files
6.06K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Бугун Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади. Президентнинг маърузаси "Ўзбекистон" ва "Ўзбекистон 24" (ўзбек тилида, шунингдек сурдотаржимон билан), "Тошкент" ва "Ёшлар" (рус тилида), "Дунё бўйлаб" (инглиз тилида) телеканалларида жонли тарзда эфирга узатилиши кутилмоқда.

@segmentuz
Президентнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқоти бошланди.

Мулоқотдан онлайн трансляцияни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

▪️ Facebook

▪️ Youtube

@segmentuz
Қарорларга қўл қўйиш осон, қоғоз ҳамма нарсани кўтаради. Бугун сизлар агар менинг таклифимларимни маъқулласангиз, тез кунларда катта-катта фармон, қарорлар чиқади — Шавкат Мирзиёев

Президентнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотидан

@segmentuz
«Нима учун мен иқтисодчини вазир қилиб қўйдим? Трансформация жараёни кетяпти. Биз соҳадаги ҳисоб-китобни жойига қўйишимиз керак» — Шавкат Мирзиёев

@segmentuz
⚡️ Тижорат банкларида долларнинг сотув курси 11 560 сўмгача арзонлашни бошлади. Бунгача банкларда 1 АҚШ доллари 11 630 сўмдан сотилаётган эди.

@segmentuz
Шавкат Мирзиёев: Бемор ўзи танласин. Давлатникига борадими, хусусийга борадими — монополия қилмаслик керак.

Президентнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотдаги нутқидан

@segmentuz
Конституциямизда тиббиёт ходимларининг юксак мақомини таъминлайдиган қоидани ҳам муҳрлаб қўйишимиз лозим — Шавкат Мирзиёев

Президентнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотдаги нутқидан

@segmentuz
2 мингдан зиёд олис маҳаллаларда тиббиёт пунктлари ташкил этилади — Шавкат Мирзиёев

Президентнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотдаги нутқидан

@segmentuz
Энди 2022 йил 1 майдан бошлаб "Қишлоқ шифокори" дастури доирасида олис қишлоқдаги шифокорлар ойлик иш ҳақига 2 млн. сўм миқдорида ойлик устама ҳақи берилади — Шавкат Мирзиёев

Президентнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотдаги нутқидан

@segmentuz
Президент: Олис қишлоқлардаги шифокорларга ипотека асосида уй-жой сотиб олиш харажатининг 50 фоизгача қисми маҳаллий бюджетлардан қоплаб берилади.

Бундан буён олис ва чекка ҳудудда узлуксиз уч йил ишлаган шифокор клиник ординатурага имтиҳонсиз қабул қилинади.

Президентнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотдаги нутқидан

@segmentuz
⚡️ Поликлиникалар иш вақти ўзгаради

Оилавий шифокор пунктлари, оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларда кундузги стационар иш вақти соат 20-00 гача узайтирилади. Уларда ишлайдиган шифокор ва ҳамширалар иш ҳақига қўшимча устама тўланади, — деди Президент.

@segmentuz
⚡️ Пенсиядаги шифокорларга уйида оилавий шифохона очишга рухсат берилади — Президент

Ҳар йили 2 мингдан зиёд малакали шифокорлар пенсияга чиқади. Эндиликда бундай тажрибали шифокорларнинг якка тартибдаги оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат берилади.

Бунинг учун:

алоҳида клиника очиш талаб этилмайди, балки бу тоифадаги шифокорлар ўз уйида ёки ижарага олинган бинода тиббий хизматлар кўрсатиши мумкин бўлади;

якка тартибдаги оилавий шифокорларга, аҳолига бепул кўрсатилаётган хизматлари учун тўлов босқичма-босқич Давлат тиббий суғурта жамғармаси орқали берилади.

Ушбу тажриба дастлаб Сирдарё вилоятида бошланади. Кейинчалик зарур тайёргарликни кўриб, босқичма-босқич барча ҳудудларда жорий этилади.

@segmentuz
Шавкат Мирзиёев:

Жорий йил 1 апрелдан бошлаб тиббиёт ташкилотлари томонидан чет элдан олиб кириладиган тиббий жиҳозлар, буюмлар, асбоб-ускуна ва материаллар 2025 йил 1 январгача қўшилган қиймат солиғи ва божхона божидан озод қилинади.

2022 йил 1 апрелдан бошлаб, хорижий шифокорларга Ўзбекистонда ишлаш рухсатномасини бериш бўйича тўловлар миқдори кескин камайтирилади. Хусусий клиникалардан “туризм йиғими” ундириш бекор қилинади.

@segmentuz
⚡️ 2022 йил 1 апрелдан бошлаб тиббиёт ташкилотлари томонидан чет элдан олиб кириладиган тиббий жиҳозлар, буюмлар, асбоб-ускуна ва материаллар 2025 йил 1 январгача қўшилган қиймат солиғи ва божхона божидан озод қилинади — Президент

@segmentuz
⚡️ Дорилар нархи туширилади

Президент аҳолини арзон, сифатли дори-дармон ва тиббиёт воситалари билан узлуксиз таъминлаш чоралари кўрилишини маълум қилди.

Бу борада аҳолидан 550 та мурожаат келиб тушган. Умуман, мамлакатимизда энг зарур бўлган дори-дармон воситалари нархини камида 30 фоизга арзонлаштириш бўйича барча чораларни кўрамиз. Бунинг учун, келгуси беш йилда дори-дармон ва тиббиёт воситалари ишлаб чиқариш ҳажми 3 бараварга оширилиб, маҳаллий дори воситалари билан таъминлаш даражаси 80 фоизга етказилади, — деди Давлат раҳбари.

@segmentuz
Халқ табобатини кенг тарғиб қилиш, “Ибн Сино меросининг билимдонлари” танловларини ўтказиш мақсадга мувофиқ, — Президент

@segmentuz