Segment.uz
70.7K subscribers
5.38K photos
1.29K videos
71 files
5.96K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️ Ўзбекистоннинг ташқи қарзлари миқдори 40 млрд доллардан ошди

2021 йил якунига бўйича Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи (давлатнинг барча ички ва ташқи мажбуриятларининг фоизлари билан бирга) 41,6 млрд долларга етди. Ўтган йилга нисбатан қарз 12,7 фоизга ошган. Бу ҳақда Молия вазирлиги томонидан маълум қилинди.

@segmentuz
#Тайинлов

Кавланова Камила Анваровна Фарғона вилояти ҳокими ўринбосариоила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

@segmentuz
#Тайинлов

Ибрагимова Фируза Баходирхоновна Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@segmentuz
#Тайинлов

Мамадиёрова Малика Тожиевна Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@segmentuz
⚡️ Барча давлат органларида раҳбарларнинг камида 1 нафар ўринбосари хотин-қизлар орасидан тайинланади Президент фармони

Хотин-қизлар масалалари бўйича республика комиссияси бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи “Давлат бошқарувида хотин-қизлар фаоллигини ошириш дастури”ни тасдиқлайди ва ижрога қаратилишини таъминлайди:

▪️ Давлат бошқаруви академиясида раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича алоҳида ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда ҳар йили камида 100 нафар хотин-қизларни ўқитиш;

❗️2024 йил 1 январга қадар:

▪️ Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари орасида хотин-қизлар улушини камида 30 фоизга етказиш;

▪️ барча давлат органлари ва ташкилотлари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотлар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг камида 1 нафар ўринбосарини хотин-қизлар орасидан тайинлаш. Бунда мазкур талаб тегишли ташкилот раҳбари хотин-қизлар орасидан тайинланганда ёки унда фақат бир нафар ўринбосар бўлган тақдирда мажбурий ҳисобланмайди.

▪️ Молия вазирлиги Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида хотин-қизлар бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш учун 2022 йилда қўшимча 1 триллион сўм ажратади.

▪️ Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури координаторлари 2022 йилда мазкур дастур доирасида ажратилаётган маблағларнинг жами 4 триллион сўм қисми тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган хотин-қизларга йўналтирилишини таъминлайди.

▪️ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги уч ой муддатда хотин-қизлар тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро молия институтларининг 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги молиявий ресурслари жалб этилишини таъминлайди.

❗️Белгилаб қўйилишича, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:

▪️ тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаётган тадбиркор хотин-қизларга ажратилаётган субсидия миқдори 7 миллион сўмдан 10 миллион сўмга оширилади;

▪️ “Ҳунарманд” уюшмаси қошидаги ҳунармандчилик марказларида камида 40 фоиз тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жойлаштирилади.

@segmentuz
⚡️ Президент фармони:

2022 йил 1 апрелдан бошлаб:

❗️боқувчисини йўқотган хотин-қизларнинг:

▪️ фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига тўланадиган ота-оналар бадалидан озод қилинади;

▪️ 3 ёшгача бўлган фарзандлари учун нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджетидан субсидиялар белгиланган тартибда ажратилади;

▪️ тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларига 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларни пуллик хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилишга рухсат берилади;

▪️ кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган корхона ва ташкилотлар ўз ҳузурида мактабгача таълим ташкилотини ташкил қилганда, улардаги тарбиячиларнинг иш ҳақи Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

@segmentuz
⚡️ Президент фармони:

❗️Хотин-қизларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида:

▪️ 2022 йилда ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилади;

▪️ 2022 йил 1 апрелдан бошлаб уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган, шу жумладан, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун ижтимоий уй-жойларни “Халқпарвар” комиссиялари билан келишган ҳолда иккиламчи уй-жой бозоридан сотиб олишга рухсат берилади;

▪️ уй-жойга муҳтож, жумладан, хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача бўлган қисми “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

@segmentuz
⚡️ Президент фармони:

❗️2022 йил 1 июндан бошлаб маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ташкил қилинади.

▪️ Барпо этилган марказлар маҳаллалар томонидан тикувчилик, қандолатчилик, фитнес, шейпинг, хотин-қизларни касбга ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли ижарага берилади.

@segmentuz
Алимент тўловларини ундириш тизими такомиллаштириладиПрезидент фармони

Адлия вазирлиги Бош прокуратура билан биргаликда 3 ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқади:

❗️Алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда қарздорлик тўлиқ бартараф этилгунига қадар:

▪️ қарздорнинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини вақтинча чеклаш;

▪️ қарздорга лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга бўлган давлат хизматларини вақтинча кўрсатмаслик;

▪️ алимент бўйича қарздорлик мавжудлигини никоҳ тузиш учун монелик қиладиган ҳолат сифатида белгилаш.

@segmentuz
⚡️ Президент фармони:

“Ибратли оила” кўкрак нишони таъсис этилади ва у ҳар йили 15 май – Халқаро оилалар кунида топширилади.

❗️ Ушбу кўкрак нишони фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилаларга берилади.

@segmentuz
#Тайинлов

Отабек Фазилкаримов Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу кунгача у Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш ва спорт соҳаларида бюджет сиёсати департаменти директори вазифасида фаолият юритган.

@segmentuz
#Тайинлов

Умарова Нодира Нигматуллаевна Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@segmentuz
#Тайинлов

Якубова Динора Исаковна Наманган вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

@segmentuz
⚡️ 2021 йилда коррупционерлар Ўзбекистон давлати ва жамиятига 1 триллион 282 миллиард сўм зарар келтирди. Зарарнинг 69 фоизи ундирилди — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

@segmentuz
⚡️ Саудия Арабистони Подшоҳлигига сафар қилаётган зиёратчилар учун ПЗР тест маълумотини тақдим этиш тартиби бекор қилинди

Эндиликда, Коронавирус мавжуд эмаслиги ҳақидаги манфий натижага эга бўлган QR-кодли ПЗР тест маълумотини САПга киришда тақдим этиш тартиби бекор қилинмоқда.

Аввал хабар қилинганидек, Умра дастурида сафар қилувчи зиёратчилар коронавирусга қарши ушбу вакциналардан бири билан эмланган бўлиши талаб этилади: Pfizer/BioNTech, Oxford-AstraZeneca, Moderna, Johnson & Johnson.

Дин ишлари бўйича қўмита

@segmentuz
⚡️ Ўзбекистон тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 11 минг сўмдан ошди. Айрим банклар долларни 11010 сўмдан сота бошлади. Маълумот учун, Марказий банк томонидан ўрнатилган расмий курс 11 мартдан эътиборан 10957,36 сўм.

@segmentuz
Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтинги эълон қилинди

10 та мезон
бўйича баҳоланган Республика даражасидаги 139 нафар матбуот котибидан 45 нафарининг иш натижалари юқори, 57 нафариники ўрта, 33 нафариники қониқарли, 4 нафарининг фаолияти паст даражада, дея баҳоланди.

Туман ва шаҳарлар ҳокимликлари кесимида 206 нафар матбуот котибидан 14 нафарининг фаолияти юқори, 97 нафариники ўрта, 75 нафариники қониқарли, 9 нафариники эса паст даражада, деб топилди.

@segmentuz
⚡️ Фармацевтика агентлиги директори ва “Ўзбекистон темир йўллари” раисига “ҳайфсан” эълон қилинди

Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида вазифасига масъулиятли ёндашмаган Фармацевтика агентлиги директорига “ҳайфсан” эълон қилинди. Унинг иккала ўринбосарини ишдан олишга кўрсатма берилди.

Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” раиси вазифасини бажарувчисига “ҳайфсан”, "Иссиқлик электр станциялари" раиси, "Ўзметкомбинат" раиси, "Ўзбекнефтгаз" раисининг биринчи ўринбосарига қатъий огоҳлантириш берилди.

@segmentuz