⚡️ Ўзбекистон фуқароларини Украинадан хавфсиз олиб чиқиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда — ТИВ
Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг баёнотида жумладан шундай дейилади:
«Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси вазият қай даражада мураккаб бўлишидан қатъи назар ушбу мамлакатда бўлиб турган ватандошларимизни эвакуация қилишни ташкил этиш бўйича кучайтирилган тартибда ишламоқда.
Элчихона ҳамда Украинадаги диаспорамиз вакиллари кўмагида Харьков ва Запорожье шаҳарларида бўлиб турган ўзбекистонлик талабалар уч маҳал овқат билан таъминланмоқда.
Бундан ташқари, Херсон, Хмельницкий, Днепр ва Одесса шаҳарларида таҳсил олаётган талабалар масалалари диаспора кўмагида ҳал этилмоқда.
Айни пайтда Украина шаҳарлари ўртасидаги автомобиль ва темир йўл алоқалари бутунлай фаолиятини тўхтатган. Бундай шароитда Украинанинг шарқий ва марказий вилоятларидан ватандошларни Польша билан чегарадош Львов шаҳрига хавфсиз етказишни ташкил этишнинг вақтинча иложи бўлмаяпти.
Шу билан бирга, Элчихона яқин кунларда Ўзбекистон фуқароларини Украинадан хавфсиз олиб чиқиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда».
@segmentuz

👍18
#Тайинлов
Турдалиев Шамсиддин Асқаралиевич Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
У шу вақтга қадар Риштон тумани прокурори лавозимида фаолият юритган.

👍27
«Мен гаплашган ҳоким ёрдамчиларининг ичидан ҳоким ҳам топдим» — Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи давомида Беруний, Амударё, Тўрткўл ва Элликқалъа туманлари ҳокимлари билан мулоқот қилди. Ушбу ҳолат «Менимча» кўрсатувида намойиш этилди.
Президент Беруний тумани ҳокими Отабек Сапарбаевнинг ишидан норозилигини айтди.
«Сапарбаев, сени ишдан олмаслигим учун Худойбергенов, Муратов ва Кенжаев билан мени қандай қилиб ишонтира оласан? Қандай қилиб ишлай оласан, 10 мингта иш жойи ярата оласан ва одамларни рози қиласан? Мен туманга берилган пулларни айтдим, бу камида 100 миллиард сўм қўшимча пул. Бу пулни ҳеч қачон тушингда кўрмагансан. Хўш, мен бу пулни нега ташлаб кетишим керак?», — дея танқидий савол қўйди Шавкат Мирзиёев.
Ҳокимлар эса ишсизликка барҳам бериш бўйича ўз режаларини айтиб беришди. Давлат раҳбари тўртала ҳокимни эшитиб, нега ёшлар баланси деб куюниши, нега «темир дафтар»даги рақамларни кўриб юраги оғришини айтди. Шавкат Мирзиёев ижтимоий соҳада қиладиган катта ишлар борлиги ва қўл остидагилар ҳам бу оғриқларни ўз танасида ҳис қиляптими, йўқми, шуларни сўради.
«Сен биз пахта билан шуғулланиб юрганимизда ишдамаганинг учун бахтлисан. 40 йил пахта билан шуғулланиб одамларни қашшоқ қилиб юбордик. Тиббиётга эътибор бермадик, ўқитувчилар кўчага чиқиб кетишди, ‘семечка’ сотиб юришди. Ўқитувчининг ойлик маоши, китоб, мактаб таъминоти билан шуғулланмадик», — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент Беруний ҳокимига «ўзининг ишонган вакили бўлиб, сектор раҳбарлари билан ўн минг киши нима бўлади, саволига жавоб топа олса, ишда қолишини» айтди.
«Мен гаплашган ҳоким ёрдамчиларининг ичидан ҳоким ҳам топдим. Кўзи ёниб турибди: билади, ўзини қийнайди. Нега уни ҳоким қилмаслигим керак? Ёш экан, ёш бўлса бўлаверсин», — дея қўшимча қилди давлат раҳбари.

👍186🔥23🤩2
⚡️ Тиббиёт муассасалари раҳбарлари алоҳида ўрнак кўрсатган врачларга Тиббиёт ташкилотларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тариф ставкасининг 100 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик шахсий устамалар белгилаш ҳуқуқига эга.
@segmentuz
@segmentuz
👍20🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Икки қуш урушса – овчига фойда»
Журналист Хайрулла Нуриддинов Россия ва Украина воқеалари ҳақида:
«...Овчи кимлигини билмадим-ку, лекин тўқнашган ҳар икки томон бу тўқнашувдан фақат зиён топмоқда ва топади. Ҳа, уруш биздан узоқда. Лекин ҳозирги дунё шундайки, шохига урсанг – туёғи зирқирайди. Бу тўқнашувнинг ёмон нафаси бизга таъсир қилмайди, деб ҳеч ким, ҳеч қайси мамлакат айтолмайди. Россия ҳам, Украина ҳам биз учун ҳамкор мамлакатлар. Уларнинг ўртасидаги совуқчилик бизнинг ҳам этимизни жунжитади. Шунинг учун, уларга ҳам, ўзимизга ҳам, ҳаммага: ассалому алайкум. Ҳамманинг уйига тинчлик тилайман...»
«Менимча» теледастури («Ўзбекистон 24»)

👍37😱4🎉1
Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиларига янги ваколат берилди
Президентнинг «Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра:
2022 йил 1 мартдан бошлаб:
▪️ аҳоли ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (МФЙ) томонидан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича Бош прокуратура (1007 қисқа рақами) ва Кадастр агентлигига (1097 қисқа рақами) юборилган фотосурат ва видеоёзувлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади;
▪️ МФЙ ва ҳоким ёрдамчиларига ўз ҳудудида қурилиши бошланган ҳар қандай бино ёки иншоотларнинг қонунийлигини аниқлаш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, қурилиш ва кадастр органларига сўров юбориш ҳуқуқи берилади, бунда:
▪️ мазкур сўровлар 5 иш кунида мажбурий тартибда кўриб чиқилиб, қурилиши бошланган бино ва иншоотларга рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот тақдим этилади;
▪️ ноқонуний ҳолатлар аниқланса, маълумотларни бир кунлик муддатда ер соҳасида назоратни амалга оширувчи органларга тақдим этади.

👍85😢4🔥3
Давлат хизматчиларининг даромади ва мол-мулкини декларация қилиш тартиби белгиланмоқда
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг тегишли фракцияларида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди.
Қайд этилшича, қонун лойиҳасидан “Давлат фуқаролик хизмати соҳасида коррупцияга қарши курашиш” деб номланган алоҳида боб жой олган бўлиб, унда давлат фуқаролик хизмати соҳасида коррупциянинг олдини олиш чора-тадбирлари, манфаатлар тўқнашуви ҳамда давлат фуқаролик хизматчисининг даромади ва мол-мулкини декларация қилиш тартиби ифодалаб берилган.
▪️Батафсил

👍16
Пенсия масаласида
2022 йил 1 мартдан бошлаб, ишламайдиган ва пенсия олмайдиган Афғонистондаги урушда ўз байналмилал бурчларини бажарган фуқароларга уй-жой коммунал тўловлари учун компенсация тўлови жорий этилади.
Шунингдек, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда – пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўланади.
Пенсия жамғармаси

👍30😱5🤩1
⚡️ Uzbekistan Airways Наврўз байрами муносабати билан 2022 йил 19 мартдан 23 мартгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларнинг барча тарифлари авиачипталарига 50% чегирма эълон қилди.
@segmentuz
@segmentuz
👍33😢2
2021 йил давомида давлат қарзининг ЯИМга нисбати барқарорлашиши кузатилди
Хусусан, давлат қарзининг ЯИМга нисбати 2021 йил бошида 39,0 фоиздан 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига 38,0 фоизгача пасайди.
Давлат қарзи 2021 йил давомида 2,9 млрд. долл.га ошган бўлсада, АҚШ доллари ҳисобида ялпи ички маҳсулот тез сурьатларда, яъни 9,4 млрд. долл.га ўсганлиги туфайли давлат қарзининг ЯИМга нисбати пасайган.
Эслатиб ўтамиз, давлат қарзининг хавфсиз даражаси ЯИМга нисбатан 60 фоиз ҳисобланади.

👍18😱4😢3
❗️Президент Шавкат Мирзиёев Украинадаги Ўзбекистон фуқароларини тезроқ олиб чиқиб кетиш топшириғини берган. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Курманов маълум қилди.
«Президентимиз пулни ҳам, кучни ҳам, вақтни ҳам аямасдан фуқароларимизни тезроқ олиб чиқиб кетиш топшириғини берган. Лекин уруш вақтида маиший муаммолар бор, машиналар йўқ, ёнилғи жуда танқис, алоқа ишламаяпти. Вазият аслида жуда оғир», — деди Алишер Курманов

👍42😱2
Бугундан «права» олиб юриш шарт эмас
2022 йил 1 мартдан ҳайдовчи ёнида паспорти ёки ID-картаси бўлганида транспортни бошқариш, рўйхатдан ўтказганликка оид ҳужжатларни, ишончномани, суғуртани ёнида олиб юриши талаб этилмайди.

👍61🤩3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Наманганда 200 минг доллар пора олаётган давлат хизматчисини қўлга олди
Наманган вилояти қурилиш бош бошқармасининг Давлатобод туман бўлими мутахассиси тадбиркорга мансабдор танишлари орқали мазкур туман ҳудудидан 2 гектар ер майдони расмийлаштириб бериш ҳамда у ерга кўп қаватли уй ва ишлаб чиқариш обекти қуришга рухсат олиб бериш эвазига ундан 200 минг доллар олган вақтида ушланган.

👍17😱1
⚡️Иш берувчиларга ногиронлар учун тўланган ижтимоий солиқ қайтариб берилади
Қонунчиликка кўра:
2022 йилнинг 1 мартидан болаликдан ногирон бўлган шахслар ва I ва II гуруҳ ногиронлари даромад солиғи бўйича имтиёз меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 бараваридан 3 бараваригача оширилади.
Шунингдек, 2024 йил 1 мартгача иш берувчиларга ногиронлар учун тўланган ижтимоий солиқ Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади.
▪️Манба

👍23
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ICT4Girls — сизнинг имкониятингиз!
IТ га қизиқадиган,бирор янгилик яратишни истайдиган қизларимиз диққатига! Энди сизни @itsmuzb нинг «ICT4Girls» лойиҳаси ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.
IT соҳасида ҳали билимларингиз етарли бўлмаса, ҳеч ҳавотир олманг! Баҳорги таътил кунларида лойиҳа доирасида Digital Camp'да янада кўпроқ билимларни эгаллаш ва дўстлар билан фикр алмашиш мумкин!
Фақат шошилинг! Аризалар 3 мартгача қабул қилинади!
Батафсил маълумот учун:
Instagram | Telegram

👍13
⚡️ 2022 йил 1 мартдан барча божхона ходимлари фақат очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади — Шавкат Мирзиёев
@segmentuz
@segmentuz
👍57🔥8😢2🤩2
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида генерал-майор Абдулла Қўлдошев номзоди фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига маъқулланди.
У бунга қадар фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

👍23🤩2
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Президент маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов номзоди депутатлар томонидан маъқулланди.
Олинган маълумотларга кўра, у Президент маслаҳатчиси лавозимини ҳам ўзида сақлаб қолади.
Эслатиб ўтамиз, аввалги маҳалла вазири Рахмат Маматов Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланган эди.

👍31
Депутатлар Бош вазир ўринбосари — Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси раҳбарлигига Зулайҳо Маҳкамова номзодини маъқуллади.
У бунга қадар Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳокими эди.
Эслатиб ўтамиз, Зулайҳо Маҳкамова ҳокимликдан олдин тугатилиб кетилган Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган эди.

👍55🤩3
👍75🔥6🤩4