Segment.uz
69.6K subscribers
5.36K photos
1.28K videos
69 files
5.91K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Шавкат Мирзиёев армияга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади

Қарорга кўра, чақирув ёшидаги фуқаролар 2022 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга жалб этилади.

Муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2022 йилнинг март-апрель ойларида Қуролли Кучлар резервига бўшатилади.

@segmentuz
👍61🔥5
⚡️ Ўзбекистоннинг Киевдаги эчихонаси мурожаат билан чиқди

«Ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг Киевдаги элчихонаси томонидан эвакуация режаси ва Украина ҳудудини тарк этишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати ишлаб чиқилмоқда. Украина ҳаво ҳудудининг ёпилишини инобатга олган ҳолда жўнаб кетиш йўналишлари ва жўнаб кетиш жойи ишлаб чиқилмоқда.

Мақбул эвакуация йўналишлари бўйича масалалар учинчи давлатларнинг манфаатдор хизматлари билан келишилган сари, Ўзбекистон фуқаролари Элчихонанинг www.uzbekistan.org.ua сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналларида қўшимча равишда хабардор қилинади.

Украинадан чиқиб кетишни хоҳловчи Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари паспорт маълумотларини Элчихонанинг [email protected] электрон манзилига юборишлари сўралади.

Украинада бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан тинчлик сақлашларини ва қўшимча саволлар туғилганда Элчихона билан алоқада бўлишларини сўраймиз», дейилади мурожаатда.

@segmentuz
👍49🔥2
Шавкат Мирзиёев:

— Дунё кун сайин эмас, соат сайин таҳликали бўлиб боряпти. Биз иқтисодиётимиз, мудофаамизни мустаҳкам қилиб, ишонч билан жонажон ватанимизнинг қудратини кўтаришга ҳаракат қилишимиз керак.

@segmentuz
👍81
#Тавсия

⚡️ Дунёда юз бераётган воқеа ва ҳодисалар, Украина ва Россия ўртасида содир бўлаётган кескинликлар тўғрисида энг тезкор ва холис янгиликларни — @burgutuzb канали орқали кузатиб бориш тавсия этилади.

Каналга обуна бўлинг: @burgutuzb
👍26
⚡️ «Права» олиб юрмасликка рухсат берилади

2022 йил 1 мартдан ҳайдовчи ёнида паспорти ёки ID-картаси бўлганида транспортни бошқариш, рўйхатдан ўтказганликка оид ҳужжатларни, ишончномани, суғуртани ёнида олиб юриши талаб этилмайди.

@segmentuz
👍522🔥2
Давлат ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот борасидаги ишлари баҳоланди

Адлия вазирлиги давлат органлари ва ташкилотларининг тарғибот фаолиятини баҳолаш учун htb.huquqiyportal.uz порталини ишга туширди.

Вазирлик томонидан 2021 йил якуни бўйича эълон қилинган мониторинг натижалари:

«Намунали» ташкилотлар:
▪️Ички ишлар вазирлиги (95,4 балл);
▪️Мудофаа вазирлиги (73,8 балл);
▪️Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (73,5 балл).

«Қониқарсиз» ташкилотлар:
▪️Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси;
▪️Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги;
▪️Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги.

Мониторинг қилиш учун Адлия вазирлигига маълумот тақдим этмаган ташкилотлар:
▪️Давлат активларини бошқариш агентлиги;
▪️Энергетика вазирлиги;
▪️Кинематография агентлиги.

@segmentuz
👍71😱4🎉4🔥3
Пойтахтда «права» алмаштириш учун «сўнгги мижозгача» иш режими жорий этилди

Тошкент шаҳрининг Миробод, Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Яккасарой, Сергели, Чилонзор, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор, Юнусобод тумани ДХМларида «сўнгги мижозгача» иш режими ташкил қилинди.

Бунда, ДХМлар орқали ҳайдовчилар душанбадан-жума кунига қадар эрталаб соат 9:00дан кечгача ҳамда шанба куни соат 09:00дан 13:00га қадар хизматдан фойдаланишлари мумкин.

Давлат хизматлари агентлиги

@segmentuz
👍28
⚡️ Ўзбекистон Украинадаги фуқароларини Польша орқали эвакуация қилади

Украинадаги элчихонамиз Украинадаги ватандошларимизни Польша орқали ватанга қайтаришни режалаштирмоқда.

Мурожаатда контакт учун диаспорамиз вакили (М.Солиев)га мурожаат қилиш сўралган. Телефон: (+380 96 102 10 95)

@segmentuz
👍28
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Киберхавфсизлик масаласида

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида анчадан бери кузатилмаган воқеа содир бўлди: “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси – бирорта ҳам қарши ва бетараф овозларсиз иккинчи ва учинчи ўқишда депутатлар томонидан маъқулланди.

@segmentuz
👍42
Сизга жуда фойдали канални тавсия этамиз.

Ушбу каналда қуйидаги каби масалаларга жавоб топасиз:

⁉️ Юртимизда энг имтиёзли кредитлар қайси кредитлар?

⁉️ 14 фоизли, 7 фоизли ва ҳатто 5 фоизли кредитлар борлиги ростми?

⁉️ Таъминотчи корхоналар ҳақида маълумотларни қаердан топиш мумкин?

⁉️ Имтиёзли кредитлар неча йил муддатга ва кимларга ажратилади?

⁉️ Банклар 5 млн. сўмгача нақд пул кўринишида нақд пул кўринишида кредит ажратади деб эшитдим. Шу ростми?

Шу каби масалаларни жавобини ўқиш учун қуйидаги кнопкага босинг. 👇
👍66
Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди

Жамғарма низомига мувофиқ:

бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари учун БҲМнинг 2 баравари миқдорида турар жой ижараси харажатлари компенсация қилинади;

фаолиятига қараб қуйидаги миқдорда ойлик мукофот пули тўланади:
▪️ қониқарли — ойлик иш ҳақининг 15% миқдорида;
▪️ яхши — ойлик иш ҳақининг 30% миқдорида;
▪️ аъло — ойлик иш ҳақининг 50% миқдорида.

шахсий автомобилидан фойдалангани учун ҳар чоракда бир марта қуйидаги миқдорда компенсация тўланади:
▪️ автомобили бензинда ҳаракатланса — 2 млн 150 минг сўмгача;
▪️ автомобили газда ҳаракатланса — 1 млн 350 минг сўмгача.

ҳоким ёрдамчилари ва республика вакилларига уй-жой харид қилиш учун уй-жой қийматининг 50% миқдорида (150 млн сўмдан ошмаган) субсидия ажратилади.

"Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси" кўкрак нишони билан тақдирланган тақдирда БҲМнинг 5 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

@segmentuz
👍96😱13🎉5
⚡️Шерзод Асадов, Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби:

«Кечадан буён мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ва блогерларидан Ўзбекистон ва Россия Президентларининг яқинда бўлиб ўтган телефон мулоқоти якунларига изоҳ беришимни сўраб, мурожаатлар келиб тушмоқда.

Шу муносабат билан ҳамкасбларимизга қуйидагиларни маълум қилмоқчиман.

Икки томонлама муносабатларнинг кенг кўламли кун тартибида турган долзарб масалалардан ташқари, Ўзбекистон ва Россия етакчилари Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Россия Президенти давлатимиз раҳбарига махсус ҳарбий операцияни ўтказиш тўғрисида қабул қилинган қарорнинг сабаблари ва шарт-шароитлари тўғрисида маълумот берди.

Ўзбекистон етакчиси, ўз навбатида, томонлар вазиятни ҳал қилишнинг ўзаро мақбул йўлларини тез фурсатда топишлари ва унинг янада кескин тус олишига йўл қўйилмаслигига умид билдирди.

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон бу масала бўйича вазмин, нейтрал позицияда.

Мамлакатимиз азалдан ҳам Россия, ҳам Украина билан яқин, дўстона муносабатларга эга. Биз кенг минтақамизда тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт бўлишидан манфаатдормиз. Барча баҳс ва келишмовчиликлар фақатгина халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал қилиниши лозим».

@segmentuz
👍51🔥1
⚡️ Ўзбекистон фуқароларини Украинадан хавфсиз олиб чиқиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда — ТИВ

Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг баёнотида жумладан шундай дейилади:

«Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси вазият қай даражада мураккаб бўлишидан қатъи назар ушбу мамлакатда бўлиб турган ватандошларимизни эвакуация қилишни ташкил этиш бўйича кучайтирилган тартибда ишламоқда.

Элчихона ҳамда Украинадаги диаспорамиз вакиллари кўмагида Харьков ва Запорожье шаҳарларида бўлиб турган ўзбекистонлик талабалар уч маҳал овқат билан таъминланмоқда.

Бундан ташқари, Херсон, Хмельницкий, Днепр ва Одесса шаҳарларида таҳсил олаётган талабалар масалалари диаспора кўмагида ҳал этилмоқда.

Айни пайтда Украина шаҳарлари ўртасидаги автомобиль ва темир йўл алоқалари бутунлай фаолиятини тўхтатган. Бундай шароитда Украинанинг шарқий ва марказий вилоятларидан ватандошларни Польша билан чегарадош Львов шаҳрига хавфсиз етказишни ташкил этишнинг вақтинча иложи бўлмаяпти.

Шу билан бирга, Элчихона яқин кунларда Ўзбекистон фуқароларини Украинадан хавфсиз олиб чиқиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда».

@segmentuz
👍18
#Тайинлов

Турдалиев Шамсиддин Асқаралиевич Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

У шу вақтга қадар Риштон тумани прокурори лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz
👍27
«Мен гаплашган ҳоким ёрдамчиларининг ичидан ҳоким ҳам топдим» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи давомида Беруний, Амударё, Тўрткўл ва Элликқалъа туманлари ҳокимлари билан мулоқот қилди. Ушбу ҳолат «Менимча» кўрсатувида намойиш этилди.

Президент Беруний тумани ҳокими Отабек Сапарбаевнинг ишидан норозилигини айтди.

«Сапарбаев, сени ишдан олмаслигим учун Худойбергенов, Муратов ва Кенжаев билан мени қандай қилиб ишонтира оласан? Қандай қилиб ишлай оласан, 10 мингта иш жойи ярата оласан ва одамларни рози қиласан? Мен туманга берилган пулларни айтдим, бу камида 100 миллиард сўм қўшимча пул. Бу пулни ҳеч қачон тушингда кўрмагансан. Хўш, мен бу пулни нега ташлаб кетишим керак?», — дея танқидий савол қўйди Шавкат Мирзиёев.

Ҳокимлар эса ишсизликка барҳам бериш бўйича ўз режаларини айтиб беришди. Давлат раҳбари тўртала ҳокимни эшитиб, нега ёшлар баланси деб куюниши, нега «темир дафтар»даги рақамларни кўриб юраги оғришини айтди. Шавкат Мирзиёев ижтимоий соҳада қиладиган катта ишлар борлиги ва қўл остидагилар ҳам бу оғриқларни ўз танасида ҳис қиляптими, йўқми, шуларни сўради.

«Сен биз пахта билан шуғулланиб юрганимизда ишдамаганинг учун бахтлисан. 40 йил пахта билан шуғулланиб одамларни қашшоқ қилиб юбордик. Тиббиётга эътибор бермадик, ўқитувчилар кўчага чиқиб кетишди, ‘семечка’ сотиб юришди. Ўқитувчининг ойлик маоши, китоб, мактаб таъминоти билан шуғулланмадик», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Беруний ҳокимига «ўзининг ишонган вакили бўлиб, сектор раҳбарлари билан ўн минг киши нима бўлади, саволига жавоб топа олса, ишда қолишини» айтди.

«Мен гаплашган ҳоким ёрдамчиларининг ичидан ҳоким ҳам топдим. Кўзи ёниб турибди: билади, ўзини қийнайди. Нега уни ҳоким қилмаслигим керак? Ёш экан, ёш бўлса бўлаверсин», — дея қўшимча қилди давлат раҳбари.

@segmentuz
👍186🔥23🤩2
⚡️ Тиббиёт муассасалари раҳбарлари алоҳида ўрнак кўрсатган врачларга Тиббиёт ташкилотларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тариф ставкасининг 100 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик шахсий устамалар белгилаш ҳуқуқига эга.

@segmentuz
👍20🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Икки қуш урушса – овчига фойда»

Журналист Хайрулла Нуриддинов Россия ва Украина воқеалари ҳақида:

«...Овчи кимлигини билмадим-ку, лекин тўқнашган ҳар икки томон бу тўқнашувдан фақат зиён топмоқда ва топади. Ҳа, уруш биздан узоқда. Лекин ҳозирги дунё шундайки, шохига урсанг – туёғи зирқирайди. Бу тўқнашувнинг ёмон нафаси бизга таъсир қилмайди, деб ҳеч ким, ҳеч қайси мамлакат айтолмайди. Россия ҳам, Украина ҳам биз учун ҳамкор мамлакатлар. Уларнинг ўртасидаги совуқчилик бизнинг ҳам этимизни жунжитади. Шунинг учун, уларга ҳам, ўзимизга ҳам, ҳаммага: ассалому алайкум. Ҳамманинг уйига тинчлик тилайман...»

«Менимча» теледастури («Ўзбекистон 24»)

@segmentuz
👍37😱4🎉1