Segment.uz
70.5K subscribers
5.38K photos
1.29K videos
70 files
5.96K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
#Minbar #Yangi_rukn

⚡️Бизда янги рукн — «Минбар»

Ушбу рукнда Ўзбекистоннинг таниқли шахслари, давлат ва жамоат арбоблари, машҳур блогерларнинг фикр ва иқтибослари, оддий инсонларнинг мулоҳазалари бериб борилади.

Сизда фикр борми? Биз сўз майдонини ажратамиз!

@segmentuz — Сизнинг минбарингиз!

Каналга уланингhttps://t.iss.one/segmentuz
👍12🔥1
#Минбар

«TBC Bank»: банкнинг мижозни ўргатиб олгунча ва ўргатгандан кейинги
фаолияти ҳақида

«TBC Ўзбекистонга кириб келганида, кўпчиликда илиқ таассуротлар қолдирган эди. Аксарият энг қулай депозит сифатида шу банк тарифларини таклиф қилди. Бугун мижозларни ўргатиб олган банк бирдан «тўнини тескари кийгандек» гўё. Яхшини яхши дейиш бурчимиз, лекин вақт ўтиб, улар худди мижозлар устидан кулганидек ҳаракатларни бошласа буни ҳам айтиш бурчимиз.

Бир-икки ой олдин 23 фоизлик омонат билан мижоз йиққан банк бугун етарлича мижоз йиғиб олгач, ўша омонат бўйича фоиз ставкаларини тушириб юборибди. Ўтказмалар бўйича комиссия ҳақи ҳам оширилган. Жуда оғир ишлайдиган мобиль иловани смартфонимизда ушлаб туришга ҳам сабаб қолмабди.

Шу ўринда яхши хабар ҳам бор: «Анорбанк». Ушбу банкка 23%лик омонатга маблағларингизни жойлаштиришингиз мумкин. Фоиз ставкаси ўзгармаган ва ваъда беришларича, ўзгармайди. «Анорбанк» омонатлари бўйича шартномада эса аниқ ёзиб қўйилган: 23% ставка. Туширилмайди!»

@segmentuz
👍63😱8🔥3😢1🤩1
⚡️ 2022 йил 1 мартдан ҳайдовчи ёнида паспорти ёки ID-картаси бўлганида транспортни бошқариш, рўйхатдан ўтказганликка оид ҳужжатларни, ишончномани, суғуртани ёнида олиб юриши талаб этилмайди.

@segmentuz
👍50🤩11
ТОП хорижий ОТМ битирувчилари маошига устама қўшиб берилади

Давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган ёки уларда илмий даража олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча устамалар тўлаб бориладиПрезидент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги.

Манба

@segmentuz
👍21
ТОП хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар миқдори

Манба

@segmentuz
👍15🔥1
⚡️ ТОП хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар 2021 йил ва ундан кейинги йилларда тамомлаган ёш мутахассисларга нисбатан татбиқ этилади — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги.

Манба

@segmentuz
👍10
⚡️ ТОП хорижий ОТМ битирувчилари маошига устама қўшиб берилади

Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан ТОП-500 таликка киритилган хорижий олий таълим муассасалари рўйхати

Маълумот ўрнида, Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World University халқаро эътироф этилган рейтинг берувчи ташкилотлар ҳисобланади.

Манба

@segmentuz
👍20
Президент қарори:

400 та фойдали қазилма кон участкалари аукцион савдоларига чиқарилади.

@segmentuz
👍13😢7🔥1
Президент қарори:

Бош прокуратура
таркибида 8 та штат бирлигидан иборат бўлган Ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларида эса умумий сони 56 та штат бирлигидан иборат бўлган Ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бўлимлари ташкил этилади.

@segmentuz
👍15😱82
⚡️ Президент қарорига кўра:

Фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ноқонуний фойдаланиш бўйича хабар берган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

@segmentuz
👍26🤩8🎉4
⚡️ Айни пайтда «UzAuto Motors» компанияси ўз мижозларига фақатгина 3 та моделдаги автомобилларни сотиб олиш бўйича шартнома таклиф қилмоқда.

@segmentuz
😱31😢19👍13🤩10
⚡️ UzAuto Motors Malibu-2 автомобиллари учун шартнома беришни тўхтатди

Шартномалар тузиш қачон тикланиши ҳозирча номаълум. Бир неча кун олдин Tracker-2 учун шартномалар берилиши тўхтатилганди. Аввал хабар берилганидек, ҳозирда UzAuto Motors фақат учта модель учун шартномалар бермоқда: Equinox, Trailblazer ва Damas.

@segmentuz
🤩22😱6👍5
Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонаси Қозоғистон ТИВга нота юборди

Қозоғистонда жорий йилнинг январь ойида юз берган оммавий тартибсизликлардан сўнг 18 нафар хорижлик, жумладан, 14 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсда қолаётгани ҳақида маълумот тарқалгани ортидан Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонаси Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқаролари, улар сақланаётган жойлар, жавобгарликка тортилиш сабаблари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари учун консуллик учрашувини ташкил этишни сўраб тегишли нота юборди.

@segmentuz
👍535🔥2
Chevrolet Malibu нархи ўзгармайди — UzAuto Motors

«Бугун интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган Chevrolet Malibu автомобили учун контрактациянинг тўхтатилганлиги тўғрисидаги хабарлар юзасидан «UzAuto Motors» AЖ компанияси Chevrolet Malibu автомобили учун контрактация ўзгармаган ҳолда ўша сизга маълум аввалги нарх билан тузилишда давом эттирилишини расман маълум қилади.

ОAВдан шубҳали манбаларга таянмасликларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

@segmentuz
👍30😢43🤩3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоятидаги Ҳисор давлат қўриқхонасида қор қоплони фотоқопқонга тушиб қолди.

Видео: Давлат экология қўмитаси

@segmentuz
👍34🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Шавкат Мирзиёев бугун, 23 февраль куни Қорақалпоғистонга ташриф буюриши кутилмоқда.

@segmentuz
👍336
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди.

Бу гал янгиликлар, ўзига хос жиҳатлар кўп. Хусусан, биринчи рақамли борт илк бор Тошкентдан Мўйноққа келади. Ташриф ҳам, аввалгилардан фарқли равишда, уч кун бўлади.

@segmentuz
👍39🔥2
Шавкат Мирзиёев:

Агар Тошкентдан тиббиёт соҳаси вакиллари Қорақалпоғистонга келиб ишласа, уларнинг ойлик маошига 100 фоиз устама ҳақ тўлаймиз. Агар Мўйноққа келиб ишласа устама икки баравар бўлади.

Президент бу йўналишда қарор ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

@segmentuz
👍50🎉4
«Мўйноққа қуруқ келмадим, зарур маблағ билан келдим. Баландпарвоз гапларни четга суриб, муаммони аниқ айтган раҳбарлар керакли ёрдамни олишади».

Шавкат Мирзиёевнинг Мўйноқ аэропортида фаоллар билан суҳбатидаги нутқидан

@segmentuz
👍364🔥2🎉2
Шавкат Мирзиёев:

«Шунча йил Нукусга келиб қарсак чалиб кетавердик, лекин Мўйноқда ўзгариш бўлмади. Минбарлардан туриб, 30 йил “Орол, Орол” дедик. Лекин бирорта валламатнинг ўзи келиб Оролни ўз кўзи билан кўрмади. Энди бундай бўлмайди, галстукни ечиб, ишлаш пайти келди».

@segmentuz
👍75🎉12🔥5