Segment.uz
59.2K subscribers
5.02K photos
1.16K videos
47 files
4.88K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Инфографика

✍️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, мамлакатимизда «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони таъсис этилган.

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 ноябрдаги қарорига биноан «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони тўғрисидаги низом ҳамда «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони тасдиқланди.

Қачон ва қандай топширилади

10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари куни арафасида

Кимлар тақдирланади

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш ҳамда соҳани ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшган Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Орамиздаги_қаҳрамонлар

— Бу ерлар ташландиқ ерлар эди. Кўпчилик ташлаб кетган. Мен шу ерларда боғ яратаман деб ўзимга сўз бердим ва таваккал қилиб ҳаракатни бошладим. Бошланиши осон бўлмади, — дейди қаҳрамонимиз Қашқадарё вилояти Китоб туманида истиқомат қилаётган Сайёра опа.

🔷 Қизиғи, қаҳрамонимиз олий маълумотли шифокор. Бироқ, бугун у кўзга кўринган, ҳамқишлоқлари “қўлидан ҳамма иш келади”, дея мақтаб, фахрланиб юрадиган фермер ва тадбиркор.

Ҳукумат кўмаги билан имтиёзли кредит олиб, кўптармоқли тадбиркорлик ва фермер хўжалиги фаолиятини бошлаган. Қўйчилик, пиллачилик, боғдорчилик, буғдойзорлар...

Боғ яратган элда азиз, дейишади. Очиғи, аёл боши билан таваккал қилиб, ободлик ва тўкинлик учун ҳаракат қилаётган қаҳрамонимизга ҳавас қилдик.

Сиз ҳам лавҳамизни томоша қилинг.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг оралиқ йиғилиши ўтказилмоқда.

🔸 Унда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Audio
#Maqom_vaqti

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Оҳ ким”

Муножот Йўлчиева
ижросидаги мақомни оилангиз даврасида тингланг!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Green Metric рейтингидан Ўзбекистоннинг 2 та олий таълим муассасаси жой олди

7 декабрь куни UI Green Metric World University Ranking бўйича дунё университетларининг халқаро рейтинги эълон қилинди.

UI GreenMetric World University Ranking бу – яшил университетларнинг глобал рейтинги. Индонезия университети томонидан 2010 йилда тузилган. Ўзбекистондан бу йил ушбу рейтингдан 2 та университет жой олди. Булар Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги институтидир.

🔷UI GreenMetric World University Ranking халқаро рейтинг натижаларига кўра, Ўзбекистон Миллий университети дунё бўйича 84 та мамлакатдаги 921 та университет орасидан 353-ўринни, Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалиги институти эса 621-ўринни эгаллади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Фойдали_ҳавола

🔷 Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини олиш учун фойдали ҳаволани тақдим этамиз.

✳️ Мазкур хизмат орқали жисмоний шахсларга маълум ташкилотда ишлаган давридаги иш ҳақига оид ва ишлаганлиги тўғрисидаги иш стажига оид маълумотномани олиш мумкин.

Хизмат my.gov.uz сайтининг “Фуқаролик” бўлимида тақдим этилади.

❗️Ушбу ҳавола орқали хизматдан бепул фойдаланишингиз мумкин: https://my.gov.uz/uz/service/221

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

Қайси бир миллатнинг она тили ўз ҳожатини ўтаёлмай, бошқа ёт тиллар олдида мағлубиятга учраб тиз букар экан, ундай миллат кўп узоқламаёқ, инсоний ҳуқуқларидан ажраган ҳолда ҳаёт дафтари устига инқироз қалами чекилиши шубҳасиздир.

Алихонтўра Соғуний

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ифтихоримсан_мадҳиям

Япониялик болалар Ўзбекистон мадҳиясини куйлади

🔷 Японияда бошланғич мактаб ўқувчиларидан иборат хор жамоаси Ўзбекистон давлат мадҳиясини куйлади.

Мадҳиямиз Сугинамидада ўтказилган Ўзбекистон маданияти, санъати ва сайёҳлик салоҳиятини намойиш этишга бағишланган тадбирда ижро этилди.

Япон болаларнинг ўзбек тилида, Ўзбекистон мадҳияси ижросини сиз ҳам томоша қилишингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
🔷 Президент Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Евроосиё иқтисодий иттифоқининг саммитида иштирок этади.

Видеоанжуман шаклида ўтадиган саммитда Ўзбекистон Республикасига ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш — учрашув кун тартибидаги асосий масалалардан бири.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигининг устувор йўналишларини белгилаб бериши кутилмоқда.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
🔷 Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтади

Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтади.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Сиёсий-маърифий соатларда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

❗️Сиёсий-маърифий соатни 08.30 дан бошлаб Давлат бошқаруви академиясининг YouTube'даги каналида онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
#Siyosiy_marifat_soati

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

Май ичида кўриниб турган қуёш алдамчи, деб ёзади Абу Али ибн Сино.

У яна шундай деди: Ичкилик мансаб ва обрўда турган ҳар қандай инсонни ўзгартиради. У дўстларимизнинг дилига озоб беришга ва яқинларимиздан жудо бўлишга сабабчи бўлади.

Ичкилик бизни бору-йўғимиздан, энг муҳими оиламиздан айиради. Ёлғизлик ва йўқчиликка бошлайди.

🔷 Ушбу ижтимоий ролик қаҳрамони ҳам буни бир нафас ўзида ҳис қилиб кўрди... Ва қарор қабул қилди. Томоша қиламиз.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BadanTarbiya

Хайрли тонг. Сизлар билан эрталабки бадантарбия машқларини бажарамиз.

🔷 Эрталабки бадантарбия – соғлиқ гарови

Ёшлигингиз, саломатлигингиз ҳамда ишчанлик қобилиятингизни сақлашга ҳаракат қилинг!

☝️ Ҳар тонг, соат 07.00 да барчамиз биргаликда бадантарбия қиламиз.

Тонгингиз хайрли бўлсин! Кунингиз эса мазмунли ўтсин!

#Саломат_бўлинг

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Kун_ҳикмати

Ҳақ йўлинда ким санга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила.

Алишер Навоий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Siyosiy_marifat_soati

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди

Айни пайтда Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Сиёсий-маърифий соатда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

❗️Сиёсий-маърифий соатни Давлат бошқаруви академиясининг YouTube'даги каналида тўғридан-тўғри эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
⚡️ Ўзбекистонлик 600 нафар мактаб ўқувчиси IT бўйича халқаро Cisco курсларида ўқитилади

🔷 Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги 3 декабрь куни АҚШнинг юқори технологияларга ихтисослашган Cisco компанияси билан ҳамкорлик битимини имзолади.

Битимга кўра, Cisco компанияси ўзбекистонлик мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари учун IT-курслар, тренинглар, ўқув материаллари, Webex видеоконференция ва сертификатлаш тизимлари имкониятлари таълимий мақсадда бепул тақдим этади.

Келишув доирасида дастлабки босқичда республикадаги 30 та мактабнинг 60 нафар информатика ўқитувчилари ва 600 нафар юқори синф ўқувчилари Cisco IT Essentials курсларида ўқитилади.

Маълумот учун, ушбу компания «Forbes Top 100 Digital Companies» нуфузли халқаро рейтингида биринчи йигирматаликка киради.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Инфографика

✍️ 2019 йил 9 апрелда “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ва мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган.

📊 Очиқ маълумотларни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар натижасида, мамлакатимизнинг очиқ маълумотлар бўйича халқаро рейтинглар ва индекслардаги мавқеи сезиларли даражада яхшиланди.

Хусусан, Open Data Inventory (ODIN) рейтингида Ўзбекистон 2020 йилда 63 балл тўплаб, дунё мамлакатлари орасида 44-ўринни эгаллади. Ушбу натижа билан рейтингда 125 поғонага кўтарилди (2018 йилда 169-ўринда қайд этилган).

Қувонарлиси, Марказий Осиё бўйича Ўзбекистон 1-ўринни эгаллади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Maqom_vaqti

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Бир тараххум”

М.Йўлдошев
ижросидаги мақомни оилангиз даврасида тингланг!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Гарсияга_мактуб #Ўқинг #Тингланг #Томоша_қилинг

📌... Бугунги кунда бизга шундай Роуэн исмли раҳбарлар, фуқаролар ва энг муҳими, ёшлар жуда керак. Бундай инсонлар жамиятимизда мавжуд. Бироқ бундай инсонларни кўпайтириш лозим.

📌 Тараққиёт – ана шундай одамларни ахтаришнинг давомли ва машаққатли жараёни. Бундай одамлар нимаики истасалар, шунга эришадилар. Бундай одамлар ҳар бир шаҳарда, ҳар бир қишлоқда, ҳар бир ишхонада, ҳар бир устахонада, ҳар бир дўконда, ҳар бир корхонада керак. Бундай одамлар дунёга керак. Жуда керак. Гарсияга мактубни элтиб беришга қодир одамлар…

🔷 «Гарсияга мактуб»? Нима ўзи у

🔖 Ушбу очерк илк бор 1899 йил «Philistine» журналида нашр этилди. Муаллиф — Элберт Хаббард. Ўша даврда Нью-Йорк марказий темир йўл станциясида ушбу мақоланинг 1,5 млн.га яқин нусхаси тарқатилган.

20-асрдаги Россия-Япония уруши вақтида ҳар бир рус аскарига «Гарсияга мактуб» нусхаси берилган ва аскар қийинчиликка тушган вақтида қайта-қайта ўқиш тавсия этилган. Асирга тушган рус аскарларининг ҳар бирида ушбу мақола борлигини кўрган японлар олдида жумбоқ пайдо бўлади: бунда қандайдир сирми борми? Шундан сўнг, мақола япон тилига таржима қилинади. Ҳозиргача Япония императорининг талабига биноан давлат ишига, ҳарбий соҳага кираётган ҳар бир ходимга ушбу мақола тақдим этилади.

🌍 «Гарсияга мактуб» дунё бўйича 40 млн.дан ортиқ нусхада чоп этилган.

📣 Бугун сизда уни ўзбек тилида тинглаш ва ўқиш имконияти бор

🕟 Озгина вақт ажратиб, очеркни ушбу манзилда ўқинг.

📹 Видео форматида YouTube'да томоша қилинг.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Garsiyaga maktub
Garsiyaga maktub
#Гарсияга_мактуб

Муаллиф — Элберт Хаббард

📝 Ўзбек тилига таржима — Нигора Умарова

🌍 «Гарсияга мактуб» дунё бўйича 40 млн.дан ортиқ нусхада чоп этилган.

📣 Бугун сизда уни ўзбек тилида тинглаш имконияти бор!

"Гарсияга мактуб"ни ушбу ҳавола орқали ўқишингиз ёки видео форматида YouTube'да томоша қилишингиз мумкин.

❗️Мазмуни ҳақида қисқача шу ерда.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

Ўзбек тили камбағал эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар.

Aбдулла Қодирий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz