Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди
Жамғарма низомига мувофиқ:
➖ бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари учун БҲМнинг 2 баравари миқдорида турар жой ижараси харажатлари компенсация қилинади;
➖ фаолиятига қараб қуйидаги миқдорда ойлик мукофот пули тўланади:
▪️ қониқарли — ойлик иш ҳақининг 15% миқдорида;
▪️ яхши — ойлик иш ҳақининг 30% миқдорида;
▪️ аъло — ойлик иш ҳақининг 50% миқдорида.
➖ шахсий автомобилидан фойдалангани учун ҳар чоракда бир марта қуйидаги миқдорда компенсация тўланади:
▪️ автомобили бензинда ҳаракатланса — 2 млн 150 минг сўмгача;
▪️ автомобили газда ҳаракатланса — 1 млн 350 минг сўмгача.
➖ ҳоким ёрдамчилари ва республика вакилларига уй-жой харид қилиш учун уй-жой қийматининг 50% миқдорида (150 млн сўмдан ошмаган) субсидия ажратилади.
➖ "Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси" кўкрак нишони билан тақдирланган тақдирда БҲМнинг 5 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
@segmentuz

👍86😱21🔥10😢3
Президент фармонига кўра:
Эндиликда ногирон бўлиб қолиши муддатидан қатъи назар ногиронлиги бўлган шахсларга бир хил миқдорда 622 минг сўмга тенг нафақа тайинланиб борилади. Даслабки ҳисоб-китобларга асосан 49 минг нафар ногиронлиги бўлган шахслар учун нафақа 41 фоизга ошади.
Ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдоридан паст бўлган ногиронлик пенсиялари миқдори 622 минг сўмгача етказилади. Бунда ногиронлик пенсиясини олувчи 133 минг шахсларнинг пенсия миқдори ўртача 29 фоизга ошади.
Доимий парваришга муҳтож бўлган 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларни парвариш қилувчи она(ота)ларга минимал истеъмол харажатлардан кам бўлмаган миқдорда (500 минг сўм) ногирон бола парвариши учун янги нафақа жорий этилмоқда.
Манба

👍63
Шавкат Мирзиёев 2022 йилги Наврўз байрамига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади
2022 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатда «Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» деган бош ғоя асосида умумхалқ сайллари шаклида кенг нишонланади.
Фуқароларга байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийлари, кекса авлод вакилларини ҳар томонлама эъзозлаш, Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари тарбияланувчилари, Саховат уйларида яшаётганлар, «темир дафтар», «аёллар дафтари», «ёшлар дафтари» ва «меҳр дафтари»га киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз ёрдам бериш тавсия қилинади.
Шунингдек, қарорда барча тадбирлар карантин қоидалари ва жамоат хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилиши белгилаб қўйилган.

👍83🤩5🔥2
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соатини тақдим этди.
▶️ Кўриш
@segmentuz
▶️ Кўриш
@segmentuz
YouTube
Сиёсий-маърифат соати 18.02.2022
Ушбу ўқув соатини барча вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари вакиллари кўриши тавсия қилинади.
👍18😱4🤩1
⚡️Мўминов Насибулла Набиевич Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
@segmentuz
@segmentuz
👍27
Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ўткирбек Шукуров Хўжаобод тумани ҳокими вазифасига тайинланди.
Андижон вилояти Марказий банкига раҳбарлик қилиб келган Элёрбек Усмонов Пахтаобод тумани ҳокими этиб тайинланди.

👍30😢3
2022 йилнинг охирига қадар Тошкентдаги мавжуд 605 та чорраҳанинг барчасига махсус автоматлаштирилган фото ва видео қурилмалари ўрнатилади. Ҳозирда 494 та чорраҳада бор — Президент қарори
@segmentuz
@segmentuz
👍15🔥3
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт ва Сергели туманларига ташриф буюради. Қатор ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари билан танишиш, маҳалла фаоллари билан мулоқот қилиш ҳамда ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказиш режалаштирилган.
@segmentuz
@segmentuz
👍29😱6🎉5🤩4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Содиқ Сафоев Лукашенконинг Ўзбекистонга қаратилган таҳдидли чиқишларига муносабат билдирди
«Бизни муносабатимиз аниқ ва равшан. Ўзбекистоннинг ўз йўли бор, сиёсий қарорлар қабул қилинган. Ҳар қандай четдан туриб Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашувларга ҳеч қачон йўл қўйилмайди. Бу борада бизни танлаган йўлимиз аниқ ва барқарор», деди Содиқ Сафоев.

👍38
❗Туризм ва спорт вазирлиги иккига бўлинди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари –Туризм ва маданий мерос вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимов тайинланди.

👍38🤩7🔥5😢5
⚡Спортни ривожлантириш вазири лавозимига Адхам Икрамов тайинланди.
Аввалроқ Туризм ва спорт вазирлиги иккита вазирликка бўлингани ҳақида хабар берилган эди.

👍33
Шавкат Мирзиёев:
Хавфсиз, экологик тоза транспорт экани учун ҳам трамвайни кайтараётганимиз адолатдан деб ўйлайман. Мен бугун дастлабки трамвай йўллари лойиҳасини кўрдим. Етти ўлчаб бир кесиб, маршрутларни аниқлаймиз.

👍56😱8😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёевдан автосаноатга оид иқтибослар:
➖ Секин-секин божхона тўловлари ноль бўлиши керак. Рақобат бўлиши керак: арзон ва сифатли.
➖ Оддий, меҳнаткаш фуқаромиз қанча-қанча машаққат билан йиққан пулини, кечирасизу 1 йилга Автопромга айлантириш учун бериб қўйиши бу адолатдан эмас.
«Менимча» теледастурининг автомобилсозлик йиғилишидан тайёрланган репортажи.

👍51😱5🔥4😢4🤩3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сизларни ҳам қачондан бери кўрмадим» – Тошкентни айланаётган президент журналистларни ёнига чақирди
«Менимча» телелойиҳасида президент Шавкат Мирзиёев ва журналистлар ўртасидаги кичик мулоқот тасвирланган видео кўрсатилди.

👍19😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Агар ташқи қарз бўлмаганида ойлик ҳам, метро ҳам бўлмасди» — Шавкат Мирзиёев
Давлат раҳбари Янгиҳаёт туманига ташрифи чоғида фаоллар билан учрашув ўтказди. Президент учрашув давомида ташқи қарз ҳақида гапирди.
«Авваламбор бизнинг ҳамма қарзимиз қонун нуқтаи назаридан… Агар бу бўлмаганида ойлик ҳам, метро ҳам бўлмас эди. Тиббиёт ходимлари ёки муаллимларнинг ойликлари ошмас эди. Ўтираверар эдик, аввалгидек қарсак чалиб, баландпарвоз гап гапириб. Бу эса менга ёқмайди», — деди президент.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев раҳбарларга «эрталаб вақтлироқ уйғониш кераклигини» айтган.

👍39
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов:
➖Транспорт воситасини қасддан тартибсиз бошқариш, ўзбошимчалик билан ҳаракат қатнашчиларини тўхташга мажбур қилиш орқали хавфни юзага келтирганлик («йўл безорилиги») учун жавобгарлик белгиланади.
➖Йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолиятига ноқонуний аралашиш, тўсқинлик қилиш, қаршилик кўрсатиш ҳолатлари бор. Энди бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун соҳа вакилларининг шахсий ҳимоя ва фаол мудофаа воситаларидан фойдаланиши борасидаги ҳуқуқлари кенгайтирилади.
➖Қоидабузарлик учун жарима баллар ҳисоблаш тизими жорий этилади. Агар ҳайдовчининг 12 ой давомида содир этган қоидабузарликлари учун ҳисобланган жарима баллари умумий миқдори 12 баллдан ошса, у транспортни бошқаришдан маҳрум қилинади. Қоидабузарлик содир этмаган ҳайдовчиларга бонус баллари ҳисобланади.
➖Тошкент шаҳри ва йирик шаҳарлардаги марказий кўчаларда транспорт воситалари ҳаракатланишининг тезлик чекловлари қайта кўриб чиқилади.
ЎзА

👍45🔥4😱4🎉1
ЎзМУ фондида сақланган ноёб асарлар талон-торож қилинган
Университет Ахборот ресурс маркази фондида сақланган XIII - XIX асрларга оид қиймати 2,6 млрд. сўмлик тарихий ва бадиий аҳамиятга эга бўлган 56 дона қўлёзма ва 6 дона тошбосма асарлар талон-торож қилингани ва бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Жорий йилнинг 19 февраль куни университетнинг Ахборот ресурс маркази директори ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатларига киришилди.
Тергов устидан Бош прокуратура назорати ўрнатилган.
Бош прокуратура ахборот хизмати

👍24😱9