Segment.uz
70K subscribers
5.37K photos
1.28K videos
70 files
5.93K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Алишер Навоий шоҳкўчасининг таъмирдан кейинги кўриниши тақдим этилди

Пойтахт ҳокимлигининг маълум қилишича, таъмирлаш ишларидан сўнг Навоий шоҳ ва Пахтакор ҳамда Навоий шоҳ ва Лабзак кўчалари кесишмаси шундай кўринишга эга бўлади.

@segmentuz
👍9😢1
Марҳаматдаги узрбозлик масаласида

Андижон вилояти Марҳамат туманидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида бўлиб ўтган узрбозлик бўйича ўрганиш натижалари маълум қилинди. Унга кўра:

Туман ҳокими Бобур Йўлдошевга ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилган;

туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Мухтор Қурбонов лавозимидан озод қилинган;

Марҳамат тумани ХТБ мудири Алияхон Абдувоҳидова лавозимидан озод этилган;

Узрбозлик ҳолати рўй берган 72-ИДУМ директори Муқаддамхон Ҳасанова ҳам лавозимидан озод этилган.

Халқ таълими вазирлиги

@segmentuz
👍73🎉10🔥6🤩3
⚡️ 2022 йил 1 апрелдан молиявий назоратга оид қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахсларга мукофот тўланади — Президент қарори

@segmentuz
🔥35👍14😱6😢32
⚡️ Президент стипендияси соҳиблари

2021/2022 ўқув йили учун бакалавриат босқичида Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиясига сазовор бўлган 56 нафар талаба рўйхати эълон қилинди.

@segmentuz
👍32🎉2
Нолойиқ судьялар

Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг раиси Р.Тургинов ва Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Жомбой тумани судининг раиси М.Шерйигитов ёзма аризаларига биноан, Бухоро вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Ш.Неъматов эса судьялик қасамёдини бузгани учун лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Судьялар олий кенгаши

@segmentuz
👍35
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ер сотар «замҳоким» ушланди

Чиноз тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари
35 гектар ер майдонини боғдорчилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 90 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Тезкор тадбирда, сўралган пулдан 40 минг АҚШ долларини аванс сифатида олган вақтида ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг тезкор тасвирлари

@segmentuz
👍33🔥7😢32
⚡️“Права”ни янгисига алмаштириш учун қайта имтиҳон топшириш керак эмас!

Сўнги пайтларда Давлат хизматлари марказларида узун навбатлар кузатилмоқда. Бунинг сабаби ўрганилганда, ташриф буюрувчилар орасида ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳужжатнинг янги намунадагисига алмаштириш муддати жорий йилнинг 1 мартига қадар эканлиги ҳамда шундан кейин ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлади, деган нотўғри маълумот тарқалганлиги билан боғлиқ эканлиги аниқланди.

Бу маълумот мутлақо ўринсиз!

❗️Аҳолига қулай бўлиши учун, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2022 йил 31 декабрга қадар давом этади.

❗️Қайта имтиҳон варақаси талаб этилмайди.

❗️ Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

● 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
● 2010–2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
● 2013–2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача;
● 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

@segmentuz
👍37🤩1
⚡️383 нафар талаба Президент ҳамда номдор давлат стипендиялари соҳиби бўлди

2021/2022 ўқув йили учун бакалавриат босқичи талабаларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари тайинланди.

📃 Қуйида ушбу стипендияларга сазовор бўлган талабалар билан танишинг 👇🏻

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси — 56 нафар;

Навоий номли давлат стипендияси — 136 нафар;

Ислом Каримов номли давлат стипендияси — 85 нафар;

Беруний номли давлат стипендияси — 64 нафар;

Улуғбек номли давлат стипендияси — 19 нафар;

Ибн Сино номли давлат стипендияси — 11 нафар;

Имом ал-Бухорий номли давлат стипендияси — 2 нафар;

Ибройим Юсупов номли давлат стипендияси — 4 нафар;

Тўлепберген Қаипбергенов номли давлат стипендияси — 6 нафар.

@segmentuz
👍28
Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбарларининг малакаси оширилади

Давлат бошқаруви академиясида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликлари Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбарлари учун махсус ўқув курси бошланди.

Манба

@segmentuz
👍25
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Давлатнинг бир сўмига хиёнат қилмадим» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт ва халқ учун қилган ишлари ҳақида гапирди

Мен шу мамлакатнинг, мана шу юртнинг фарзандиман. Бозорим ҳам, мозорим ҳам шу ер... 3,5 йил ишлаган бўлсам, иш бошлаганимдан бери халқ пулини чўнтагимга солганим йўқ. Давлатнинг 1 сўм пулига ҳам хиёнат қилмадим, — деган пойтахт ҳокими.

@segmentuz
👍71🔥10😱10🤩5
Бектош Рахимович Сайипов Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

У шу вақтга қадар Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

@segmentuz
👍10🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоким ёрдамчилари масаласида

Президент Миришкор тажрибасини бошқа ҳудудларга ўрнак қилиб кўрсатди

@segmentuz
👍32🔥4😱3
#Расмий_муносабат

⚡️ Дин ишлари бўйича қўмита: дунёвий, ҳуқуқий демократик, кўп миллатли ва турли конфессияли жамиятда яшаймиз

Қўмита ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалар юзасидан расмий муносабат билдирди.

«Охирги вақтда ижтимоий тармоқларда баъзи мутаассиб шахслар, айрим ҳолларда эса диний соҳа вакиллари томонидан ҳам Ўзбекистоннинг дин соҳасидаги ягона давлат сиёсатини нотўғри тушуниш ва баҳолаш, янгиликларни ўз манфаатларига мослаб талқин қилиш, воқеликни бўрттириб кўрсатиш, инсонлар фикрида нохолис муносабатни шакллантиришга бўлган уринишлар кузатилмоқда.

Фуқароларимиздан диний мавзу ўта хассос эканини эътиборга олиб, Интернет ва ижтимоий тармоқларда диний масала ҳамда давлатнинг дин соҳасидаги позициясига муносабат билдирганда холис бўлиш, айни вақтда, давлатнинг дунёвий демократик тамойилларини қатъий ёдда тутган ҳолда шахсий қарашларини оммавий муносабат сифатида талқин қилмасликларини сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.

▶️ Батафсил

@segmentuz
👍24🔥2😱2