Ҳайдовчиликка ўқитиш ва гувоҳнома бериш бўйича янги тизим яратилади. Бунда:
➖ Ички ишлар вазирлиги автомактаблар ва имтиҳон марказларига талабларни қайта кўриб чиқади, уларга лицензияларни ўзи беради;
➖ Ички ишлар академияси автомактабларнинг методологияси, ўқув дастури, ўқитувчиларнинг малакаси ва ўқитиш сифатини оширишга жавоб беради;
➖ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳайдовчилар тўғрисидаги маълумотлар базаси ва уларнинг рейтингини юритади.
@segmentuz

👍30
⚡️Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати
Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.
@segmentuz
Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.
@segmentuz
👍20❤3
⚡️ Мактаб ва боғчалар олдида тезлик 30 километрдан ошмаслиги шарт. Айрим гавжум кўчаларда эса ҳозирги 70 километр соатдан 60 километргача тушириш зарурати борлиги кўрсатиб ўтилди — Президент.
@segmentuz
@segmentuz
👍29
Қайси касбни танлаш керак?
ПМТИ экспертлари Ўзбекистон меҳнат бозори 2026 йилгача қандай ривожланиши ва қайси касбларга талаб юқори бўлишини аниқлади.
Батафсил маълумот ҳаволада

👍53❤4🔥4😱4🎉3
⚡️ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимида фаолият кўрсатган Раҳмат Маматов Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Самарқанд вилоят ИИБга раҳбарлик қилиб келган Шавкат Раҳмонов бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифасидан озод этилди.

👍46😱17🎉7🔥6
⚡️ Президент қарорига мувофиқ:
Бошқа ҳудудлардан келиб ўз фаолиятини олиб бораётган маҳалладаги Ёшлар етакчиси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача бўлган миқдорда турар жой ижара тўлови қоплаб берилади.
— йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган Етакчиларга ипотека кредити асосида сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 50 фоизи миқдорида, бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ–33-сон Фармонига мувофиқ белгиланадиган уй-жой ҳисобланган қийматининг 50 фоизидан юқори бўлмаган миқдорда субсидия берилади.

👍58🎉5
⚡️ 2022 йил 1 январдан пудрат ташкилотларига давлат рўйхатидан ўтказилган қурилиши тугалланмаган, том ёпиш ишлари бажарилган кўп квартирали уй-жойларни кредит таъминоти сифатида гаровга тақдим этишга рухсат этилмоқда — Президент фармони
@segmentuz
@segmentuz
👍28😱2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев одамлар пул тўлаб қўйиб машинасини ололмаётгани ҳақида гапирди
«Келгуси ҳафта автомобилсозлик масалаларини ҳам кўриб чиқамиз. Одамлар норози, биз тўлаб қўйганмиз, машинани бер эй давлат раҳбарлари, деяпти».

👍48🎉7😱1🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ҳурматли обуначилар!
Ўзбекистонда янги медиа платформа!
Энди бизнес, технология, стартаплар, иқтисодиёт, маркетинг бўйича филтрланган янгиликлар — Lenta.uz — @yangiliklarlentasi каналида жамланади.
▶️ Lenta.uz — Ҳаммасимас, энг кераклиси!
✅ Каналга обуна бўлинг — https://t.iss.one/yangiliklarlentasi

👍9🔥3🎉2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Шаҳарда яшаётган амалдорлар печка, ўтин ва кўмир нималигини билса, мурожаатчига бошқача муносабатда бўлади» — Зоир Мирзаев, Тошкент вилояти ҳокими
@segmentuz
@segmentuz
👍106🔥9😢6😱5🎉4🤩4❤2
⚡️ Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фуқароларга мурожаат қилди
Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ватандошлар учун Telegram гуруҳи орқали Украина ҳудудида бўлган ўзбекистонликларга мурожаат қилди.
Қайд этилишича, мурожаатда элчихона «тасдиқланмаган, сохта маълумотларни тарқатмасликни ва ваҳима қўзғамасликни» сўраган.
«Элчихона Украина давлат органлари, дипломатик корпус ва юртдошларимиз билан доимий алоқада», дейилади мурожаатда.
Элчихона, шунингдек, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Киевга мунтазам рейслар амалга ошираётгани ва манфаатдор фуқаролар Киев–Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга қайтишлари мумкинлиги ҳақида маълум қилган.

👍37😢1🤩1
Раҳмонов Шавкат Наврўзович Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У бунгача Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармасига раҳбарлик қилиб келган.
@segmentuz
У бунгача Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармасига раҳбарлик қилиб келган.
@segmentuz
👍29
⚡️Тошкент шаҳрида бир кунда жами 2 тоннага яқин нон чиқиндига ташлаб юборилмоқда
Тошкент шаҳри бўйича биз 606 та чиқинди йиғиш майдончалари мавжуд. Чиқинди йиғиш шохобчаларининг 71 фоизи Тошкент шаҳар махсустранс ишлаб чиқариш бошқармасига, қолган 29 фоизи эса хусусий хизмат кўрсатиш шохобчаларига тегишли.
Шаҳар бўйича 1000 та чиқинди шохобчасининг ҳар биридан кунига 2-3 килограммдан жами 2 тоннага яқин нон чиқиндига олиб чиқиб ташланади. Ишчилар бу нонларнинг яхшиларини мол-қўй боқадиган одамларга бериб юборишади. Моғорлаганларини эса ариққа оқизишга мажбур бўлишади.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар махсустранс ишлаб чиқариш бошқармаси маслаҳатчиси Исмоил Сагдуллаев маълумот берди.

😱47😢47👍28
Париж Олимпиадаси совриндорлари қанчадан мукофот олиши маълум қилинди
2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларида (кейинги ўринларда – Олимпия ва Паралимпия ўйинлари) ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
➖ олтин медаль учун — 200 000 АҚШ доллари;
➖ кумуш медаль учун — 100 000 АҚШ доллари;
➖ бронза медаль учун — 50 000 АҚШ доллари;
Харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Президент қарори

👍46🔥3
⚡️ Ёшларнинг сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали қоплаб берилади
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар, шунингдек, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилаларнинг «Ёшлар дафтари»га киритилган фарзандлари учун сафарбарлик чақируви резерви (СЧР) хизмати бадали қоплаб берилиши белгиланган.
Ушбу имкониятдан фойдаланиш учун юқорида саналган тоифаларга кирувчи ёшлар Ёшлар ишлари агентлигининг тегишли ҳудудий бўлимига мурожаат қилишлари ёки yoshlardaftari.uz платформаси орқали онлайн мурожаат қилишлари мумкин.