test.argos.uz — саволлардан намуна
❓Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясининг бешинчи йўналиши қандай номланади?

Anonymous Quiz
19%
Адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш
39%
Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш
15%
Умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш
28%
Миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш
👍94😢16😱5🎉4🔥3❤2👏1
#Иқтибос
«Ҳокимлар ҳудуднинг беги эмас, халқнинг ёлланма ишчиси» — Русланбек Давлетов
«Айрим ҳокимлар айтяпти, "бу Адлия тизимидагилар фақат саккиз соат ишлайди, бошқа иш қилмайди". Қонун бўйича ўзи 8 соат ишланиши керакку, кўряпсизми, айрим раҳбарларнинг қадриятлари қандай? Конституцияда ёзилган меҳнат ҳуқуқи бўлса, Меҳнат кодексида ёзилган нормалар бўлса, 8 соат ишлашни танқид сифатида мажлисларда гапириш — бу энди қай даражада қолоқликдан иборат бўлган ҳодиса бу. Ҳар доим айтамиз, ҳудудлардаги ёки соҳадаги раҳбарлар ҳудуд ёки соҳадаги бек эмас, ўзи халқнинг ёлланма ишчиси эканини тан олса, қадами ўзгаради».
@segmentuz

👍151🔥12😱4
⚡️ Контракт тўловлари муддати 1 мартга қадар узайтирилди
Республика таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 марти этиб белгиланди.
❗️Ушбу муддат қуйидагилар:
➖тўлов-контракт асосида олий таълим муассасаларига талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;
➖тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;
➖ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;
➖ ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун амал қилади.

👍26
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Вакант лавозимлар учун энг кўп очиқ танлов ўтказган давлат органлари маълум қилинди
Ёшлар ишлари агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан вакант лавозимлар учун энг кўп очиқ танловлар ташкил этилган.
Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Аббос Акрамов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.
Шунингдек, брифинг давомида қуйидаги саволларга жавоб берилди.
1️⃣ Вакант лавозим учун очиқ танлов қандай тартибда эълон қилинади?
2️⃣ Танлов иштирокчиларининг аризаларини кўриб чиқиш қандай тартибда амалга оширилади? Ҳужжатларни малака талаблари бўйича ўрганишда Агентлик масъул ходими иштирок этадими?
3️⃣ Тест синови қандай тартибда ташкил этилади?

👍46
#Тайинлов
Юсупов Бехзоджон Фарходович Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
У шу вақтга қадар Республика Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

👍35😱8
«Тадбиркор мулкини бузиш, унга зарар етказиш бизнинг мақсадимиз эмас» — Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорларга мурожаат қилди
«Ўз бизнесингиз учун бино ёки ер участкасини сотиб олишдан олдин ваколатли органларнинг мутахассислари, малакали ҳуқуқшунослар ва адвокатлардан маслаҳат олишингизни илтимос қиламан!» — дейилади мурожаатда.

👍27🔥8😱2
⚡️ Ўзбекистонда C1 даража учун инглиз тилидан тест синови форматига ўзгартиришлар киритилди
Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати хабар берди.
❗️Киритилган ўзгартишларга кўра:
➖ Тинглаб тушуниш бўлими 5 қисмга ажратилди. Бўлимга муқобил жавобли тест топшириқлари билан биргаликда мослаштиришни талаб қилувчи тест топшириқлари киритилди.
➖ Ўқиш бўлимида бериладиган бадиий матнлар чиқариб ташланди.
➖ Лексик ва грамматик компетенциялар бўлими 3 қисмга ажратилди. Бўлимга муқобил жавобли тест топшириқлари билан биргаликда мослаштиришни талаб қилувчи тест топшириқлари киритилди.
➖ Ёзиш бўлимида топшириқлар учун белгиланган баллар нисбати ўзгарди: 1-топшириқ учун 10 балл, 2-топшириқ учун 15 балл, 3-топшириқ учун 5 балл тарзида қайта тақсимланди.
Батафсил

👍54❤4🤩4🎉3
⚡️Ўзбекистон янгиликлари, энг ишончли ва инсайд хабарлар, кадрлар тайинлови, давлат хизматчилари учун фойдали контент, янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, эксклюзив фотосуратлар ва видеолар, ёшлар ҳаётига оид янгиликлар ҳақида — @segmentuz Telegram каналида кузатиб боринг!
Каналга уланиш — https://t.iss.one/segmentuz

👍23
⚡️ «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонун янги таҳрирда қабул қилинмоқда
Янги таҳрирда маъмурий тартиб-таомилларнинг асосий принциплари қаторига "ўзбошимчаликни тақиқлаш", "ваколатнинг суистеъмол қилинишини таъқиқлаш", "ҳуқуқни қўллашни рад этишга йўл қўймаслиги" принциплари киритилмоқда.
Қайд этиш керакки, қонундаги "ишончнинг ҳимоя қилиниши принципи" янги таҳрирда баён этилмоқда. Яъни манфаатдор шахслар маъмурий органлар қарорлари ва ҳаракатларининг тўғрилиги презумциясидан келиб чиқишга ҳақли. Маъмурий орган томонидан йўл қўйилган хато виждонан ҳаракат қилувчи манфаатдор шахс учун номақбул оқибатларни келтириб чиқармаслиги белгиланмоқда.
Эндиликда манфаатдор шахсларнинг маъмурий органларнинг ёзма тушунтиришлари ва расмий баёнотларига бўлган ишончи қонун билан қўриқланади.
Манба

👍21🤩2
#Тайинлов
Жалолиддин Усмонов Халқаро пресс-клуб раиси этиб сайланди.
У бунга қадар Марказий сайлов комиссияси раисининг матбуот котиби лавозимида фаолият юритган.

👍31😢2😱1
#Тайинлов
Валиев Талъат Шухратович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
У шу вақтга қадар Мудофаа вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

👍47🎉3🔥2😢1
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтади.
@segmentuz
@segmentuz
👍29
⚡️ Ўзбекистоннинг таниқли шахслари, вазирлар ва давлат арбоблари, машҳур блогерларнинг фикр ва иқтибослари, энг ишончли инсайд хабарлар биринчи бериладиган ТОП-канал — @bayonotuz Telegram каналини кузатиб боринг!
Каналга обуна бўлинг — https://t.iss.one/bayonotuz

👍11
⚡️ "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Ўзбекистоннинг 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбар кадрлари ТОП-40 рейтингини эълон қилди.
@segmentuz
@segmentuz
👍82🔥5😱3
⚡️ 1-синф ўқувчиларига қўшимча таътил берилмаслиги маълум қилинди
Бу йил ўқувчиларнинг қишки таътил муддати жорий йилнинг 24 январига қадар узайтирилганлиги муносабати билан 1-синф ўқувчилари учун февраль ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил берилмайдиган бўлди.
Халқ таълими вазирлиги

👍60😱6😢6🤩4
«Асосий эътиборни сув таъминоти ва сифати паст ҳудудларни ривожлантиришга қаратамиз» — Шавкат Мирзиёев
Келгуси беш йилда ичимлик суви таъминотини яхшилашга 40 трлн сўм инвестиция жалб қилиб, ичимлик суви таъминотини 90 фоиз, оқова сув тизими қамровини 35 фоизга етказиш режалаштирилган.
Жорий йилнинг ўзида ушбу мақсадлар учун 2 трлн сўм бюджетдан ажратилади, 245 млн доллар жалб этилади.
Каналга уланиш — https://t.iss.one/segmentuz
Келгуси беш йилда ичимлик суви таъминотини яхшилашга 40 трлн сўм инвестиция жалб қилиб, ичимлик суви таъминотини 90 фоиз, оқова сув тизими қамровини 35 фоизга етказиш режалаштирилган.
Жорий йилнинг ўзида ушбу мақсадлар учун 2 трлн сўм бюджетдан ажратилади, 245 млн доллар жалб этилади.
Каналга уланиш — https://t.iss.one/segmentuz
👍34😢2🤩2
"Бундай ҳолатларга йўл қўйган "ташаббускорларга" албатта тегишли чора кўрилади" — халқ таълими вазири
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бугун Марҳамат туманида юз берган ҳолатни нафақат ўқитувчиларимизнинг шаънини ерга уриш балки Давлат сиёсатига қарши амалга оширилаётган ҳаракат деб баҳоламоқда.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда халқ таълими вазирининг ҳуқуқий-назорат хизмати томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ҳолатни ўрганмоқда. Бундай ҳолатларга йўл қўйган "ташаббускорларга" албатта тегишли чора кўрилади.
Шу билан бирга вазир ўқитувчилардан ўз қадр-қимматларини ерга уришга йўл қўймасликларини сўрамоқда. "Сизнинг бу даражада бошингизни ерга қаратишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!", — дейилади хабарда.

👍65😢6🎉4
⚡️Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати
Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.

👍44😢3