Segment.uz
69.4K subscribers
5.34K photos
1.28K videos
68 files
5.87K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️ Мактаб таълимини ривожлантириш стратегияси ҳамда Мактаб таълимини ривожлантириш дастури қабул қилинади — Шавкат Мирзиёев

Батафсил
👍69🔥32
Президент Шавкат Мирзиёев:

«Мактабларнинг дарс тугаши билан ёпилиши — бу мутлақо нотўғри. Кутубхона, спорт зал, компютер хоналари, тадбирлар зали доимий ишлаши, уларда ҳар куни мусобақа, концерт, китобхонлик, мушоира, “Заковат” ва бошқа интеллектуал ўйинлар ўтказилиши керак».

Батафсил
👍133🎉7🔥5🤩52
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот билимда
👍51
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Тақдиримиз муаллимлар қўлида
👍83
❗️Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2022 йил 1 мартдан бошлаб:

ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация тўлови жорий этилади. Бунда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация тўланади;

ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

имтиёзли тоифадаги шахслар учун уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган ойлик компенсация пули ушбу шахсларнинг пенсия (ижтимоий нафақа) олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъи назар тўлаб борилади.
👍107😱2🤩2
Давлат дастури — 100 устувор мақсад

Кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида “Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари” тамойилига асосан ишлаб чиқилган 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

Ушбу муҳим ҳужжатлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин.

"2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги Президент фармони

Тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури

@segmentuz
👍33🔥4🕊1
⚡️ Кадрларни танлов асосида ишга қабул қилиш ва баҳолашнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилади

Бу ҳақда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурининг 10-мақсадида (Давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш) келтирилган.

Дастурнинг 34-бандида давлат хизматида коррупция омилларини бартараф этиш, кадрларни танлов асосида ишга қабул қилиш ва улар фаолияти самарадорлигини холисона баҳолашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш вазифаси белгилган.

▶️ Мазкур банд ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг сентябрь ойига қадар қуйидагилар амалга оширилади:

Давлат фуқаролик хизмати тизимига кирувчи давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни ишга қабул қилишда очиқ мустақил танлов орқали саралаб олишнинг ягона қоидаларини ишлаб чиқиш.

Давлат хизматига кириш ва уни ўташ, кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларни баҳолаш билан боғлиқ жараёнларни рақамлаштиришни назарда тутувчи “Рақамли давлат хизмати” лойиҳасини амалга ошириш.

Давлат хизматида соҳалар кесимида юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш.

Давлат хизматчилари ва давлат органлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш бўйича рейтинг тизимини жорий этиш.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун масъул ижрочилар этиб — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги белгиланган.

@segmentuz
👍60🔥1😢1
⚡️ Давлат хизматчиларининг моддий ва ижтимоий таъминот даражаси оширилади

Бу ҳақда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурининг 10-мақсадида (Давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш) келтирилган.

Дастурнинг 35-бандида давлат хизматчиларининг касбий тайёргарлик, моддий ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш вазифаси белгилган.

▶️ Мазкур банд ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг октябрь ойига қадар қуйидагилар амалга оширилади:

Давлат фуқаролик хизматчиларининг кўникмаларини оширишда давлат буюртмасини шакллантириш тизимини ишлаб чиқиш.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг реестрини юритиш.

Вазирлик ва идоралар ҳузуридаги малака ошириш марказларида давлат фуқаролик хизматчиларини ўқитиш жараёнида умумий илмий-услубий тизимни йўлга қўйиш ва мониторинг қилиш.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг моддий ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш каби муҳим вазифалар белгиланган.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун масъул ижрочилар этиб — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Адлия вазирлиги белгиланган.

@segmentuz
👍31😱2😢1
⚡️ Раҳбарлик лавозимлари учун миллий кадрлар захираси шакллантирилади

Бу ҳақда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурининг 10-мақсадида (Давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш) келтирилган.

Дастурнинг 36-бандида раҳбарлик лавозимлари учун муносиб номзодларни тайёрлаш мақсадида Миллий кадрлар захирасини шакллантириш вазифаси белгилган.

▶️ Мазкур банд ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг сентябрь ойига қадар қуйидагилар амалга оширилади:

Республика миқёсида захира кадрларни саралаш амалиётини йўлга қўйиш.

Захира кадрларнинг билим ва кўникмаларини доимий равишда ошириб бориш чораларини кўриш.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун масъул ижрочилар этиб — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси белгиланган.

@segmentuz
👍681😱1
⚡️ Давлат органларида иш вақти ва меҳнат меъёрлари бўйича талаблар қайта кўриб чиқилади

Бу ҳақда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурининг 10-мақсадида (Давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш) келтирилган.

Дастурнинг 37-бандида давлат органларида иш вақти ва меҳнат меъёрлари бўйича талабларни қайта кўриб чиқиш ва уларга риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш вазифаси белгилган.

▶️ Мазкур банд ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг июль ойига қадар қуйидагилар амалга оширилади:

Давлат органларида иш вақти ва меҳнат меъёрлари бўйича қонунчиликни қайта кўриб чиқиш ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти стандартлари асосида такомиллаштириш.

Давлат фуқаролик хизматида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид самарали механизмларни ишлаб чиқиш.

Давлат фуқаролик хизматида меҳнат муносабатларидаги ҳуқуқбузарликлар учун таъсирчан чораларни белгилаш.

Мослашувчан иш режими ва фаолиятни масофавий ташкил этиш механизмларини белгилайдиган тартиб ишлаб чиқиш.

Давлат фуқаролик хизматида меҳнатни муҳофаза қилишда мониторинг фаолиятини жорий этиш.

Мониторинг фаолиятида давлат органлари, хусусан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ваколатлари ҳамда функцияларининг аниқ чегарасини белгилаш.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун масъул ижрочилар этиб — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги белгиланган.

@segmentuz
👍57😱5
Ўзбекистон май ойида ташриф буюриш учун ТОП-11 давлатлар қаторидан жой олди

Британиянинг The Times газетаси Ўзбекистонни май ойида ташриф буюриш учун энг яхши давлатлар рўйхатига киритди. Қайд этилишича, илиқ ва қуруқ об-ҳаволи май ойи иссиқ ёздан фарқли равишда мамлакатга ташриф буюриш учун энг қулай вақт ҳисобланади.

Бу пайтга келиб пойтахтнинг Чорсу бозори баҳорий маҳсулотлар – кўк ўрик (довча), олма, қулупнайга тўлади.

The Times шунингдек, тарихий муҳит ва Шохи Зинда мажмуасига эга Самарқанд ҳамда Арк қалъаси жойлашган Бухорони зиёрат қилишни тавсия қилди.

@segmentuz
👍49🎉4😱2
2017-2022 йилларга мўлжалланган Давлат дастурларида назарда тутилган чора-тадбирлар учун ажратилган маблағлар таҳлили

"Тараққиёт стратегияси" маркази

@segmentuz
👍31😱4😢4
Президент қарори билан ҳар йили Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган сана – 30 январь кунини кенг нишонлаш белгиланган.
👍162🔥3721😱6
⚡️ Президент қарори билан ёшларга 13 турдаги ёрдам турлари маҳалладаги Ёшлар етакчисининг тавсияси асосида берилади.

▶️ 13 турдаги ёрдам рўйхати
👍84🤩13🔥5😢52😱1
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовни хотирлади

Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди. Ислом Каримовнинг халқимиз манфаати йўлида қилган ишлари, мардлик, одиллик, камтаринлик хислатлари ёдга олинди.

Манба
👍14313😢3🎉1
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтадиган 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.
👍105😱85😢2🎉1
Шавкат Мирзиёев ёшлар, спорт, соғлиқни сақлаш, электр энергияси соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
👍68🔥102