Segment.uz
69.2K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.86K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Ўзбекистонда авиаспоттинг ривожлантирилади

Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, 2022 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистондаги халқаро аэропортларда авиаспоттинг — самолётлар парвозини кузатиш, фото ва видео тасвирга олишга рухсат берилади.

Барча халқаро аэропортларда авиаспоттерлар учун махсус кузатиш майдончалари ташкил этилади. Профессионал ҳамда ҳаваскор авиаспоттерлар орасида ҳар чораклик ва ҳар йилги танловлар ўтказилади.

@segmentuz
👍28🤩2🔥1
Айрим солиқ ставкалари ўзгармоқдаПрезидент қарори

2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар қуйидаги тадбиркорлик субъектлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади :

чакана савдо ва умумий овқатланиш;

меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари;

автотранспортда йўловчи ва юк ташиш;

транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;

компьютер хизматлари;

маиший техникани таъмирлаш;

агро ва ветеринария хизматларини кўрсатувчи;

кўнгилочар масканларда хизматлар кўрсатувчи.

@segmentuz
👍47🔥8😱4🎉2🤩2
«Таълим-тарбия – бу бизнинг келажагимиз, ҳаёт-мамот масаласи», — Шавкат Мирзиёев

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

"Таълим-тарбия – бу бизнинг келажагимиз, ҳаёт-мамот масаласи. Шу боис, бу соҳадаги ислоҳотларни кечиктиришга ҳаққимиз йўқ. Қанчалик мураккаб бўлмасин, мактаб таълимида пойдеворни бугундан мустаҳкам қўйишимиз керак. Чунки биз кўп вақт йўқотганмиз.

Агар кимда-ким мактаб бу фақат Халқ таълими вазирлигининг иши, деб ўйласа, мутлақо янглишади.

Мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар вазирлик ва идоралар, тармоқ раҳбарлари, барча даражадаги ҳокимлар, илмий ташкилотлар, зиёлилар, кенг жамоатчиликнинг вазифаси бўлиши шарт ва зарур. Шундагина кутилган натижага эришиш мумкин", деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.
👍42🔥9😱2
Тараққиёт стратегиясида тўртинчи устувор йўналиш ҳам, “Инсон қадри учун – 100 та мақсад”нинг 5 та мақсади ҳамда ундаги 18 та вазифалар ҳам бевосита мактаб таълими билан боғлиқ — Шавкат Мирзиёев
👍56😱3🔥1
Мактаблар аҳволи юзасидан

Президент 1 минг 695 та мактаб мукаммал таъмирга муҳтожлиги, ҳанузгача 179 та пахсадан қурилган мактаб мавжудлиги, 3 мингдан зиёд мактаб учун қўшимча ўқув бинолари зарурлигини таъкидлади.

Айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
👍43😱3🔥1
⚡️Президент Мактаб таълимини ислоҳ қилиш кенгашига раҳбарлик қилади

Туман, вилоят ва республика даражасида Мактаб таълимини ислоҳ қилиш кенгашлари тузилади.

"Республика кенгашига шахсан ўзим раҳбарлик қиламан. Туман ва вилоят кенгашларига эса ҳокимлар бош бўлади", — деди Давлат раҳбари.
👍69😢5
⚡️Энди янги мактаблар маҳалла фаоллари, ота-оналар ва жамоатчилик назорати остида қурилади ва фойдаланишга қабул қилинади Шавкат Мирзиёев
👍27
⚡️ Шавкат Мирзиёев “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармонни имзолади

Қабул қилинган фармон лойиҳаси бўйича 16,7 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушган. Уларни ҳар томонлама кўриб чиқиш якунига кўра, ҳужжатга қарийб 100 та концептуал ҳамда 200 дан ортиқ аниқлаштирувчи таҳририй ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Фармонда Ўзбекистонни кейинги 5 йилда ривожлантиришнинг 7 та устувор йўналиши доирасида 100 та мақсадларга эришишга қаратилган ва 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган 398 та чора-тадбирлар назарда тутилмоқда.

Режалаштирилаётган чора-тадбирларни молиялаштиришга 2022 йилда умумий қиймати 55 трлн сўм ва 11,7 млрд доллар миқдоридаги маблағлар кўзда тутилмоқда.

Батафсил тафсилотлар шу каналда
👍37
Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги мақсадлар

Тараққиёт стратегиясида инсон қадрини улуғлашга йўналтирилган ижтимоий ҳимоя сиёсати бўйича белгиланган вазифалар доирасида қатор чоралар кўриш назарда тутилмоқда. Хусусан:

2026 йилга қадар эҳтиёжманд аҳоли ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан тўлиқ қамраб олинади;

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1-4 синф ўқувчиларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминлаш йўлга қўйилади;

2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача оширилади;

фуқаролар томонидан маҳалла раисига нисбатан ишончсизлик билдириш институти жорий этилади;

1 апрелдан бошлаб нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилади;

ҳудудларда бирламчи тиббий хизмат “бир қадам” тамойили асосида йўлга қўйилиб, 105 та оилавий шифокор пункти ва 31 та оилавий поликлиника ташкил этилади;

2022 йилда иқтидорли ўқитувчи ва шифокорларнинг иш ҳақларини малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда оширилади;

ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга жиноят ишлари билан бир қаторда фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича ҳам давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилади;

жазони ўтаб бўлган фуқароларнинг келгусида жамиятда ўз ўрнини топишига амалий кўмаклашиш учун “дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети”ни бериш тизими жорий қилинади.

Батафсил
👍46🔥4🎉2
Халқ таълими вазирининг жамғармаси ташкил этилади

Ўзининг ўқитиш услубига, маҳорат мактабига, халқ орасида обрў-эътиборга эга ўқитувчилар фаолиятини кенг қўллаб-қувватлаш учун Халқ таълими вазирининг жамғармаси ташкил этилади ва унга дастлаб бюджетдан 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди — Шавкат Мирзиёев

Батафсил
👍42🎉3
Иқтисодётни ривожлантириш йўналишидаги мақсадлар

Тараққиёт стратегияси доирасида 2022 йилда йиллик инфляция даражасини 9 фоизгача ва 2023 йилда 5 фоиз ҳамда фискал тақчилликни 3 фоизгача пасайтириш чоралари кўрилиб, кейинчалик инфляция ва давлат бюджети тақчиллиги ушбу кўрсаткичдан ошмаслиги таъминлаб борилади.

Шунингдек:

2026 йил якунига қадар банк активларида хусусий сектор улуши 60 фоизгача чиқарилади;

2023 йилдан ҚҚС ставкаси 12 фоизгача ҳамда банк, молия ва телекоммуникация каби тадбиркорлик йўналишларида фойда солиғи ставкаси 15 фоизгача туширилади;

2026 йилга қадар иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш ва ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини 10 фоизга қисқартириш чоралари кўрилади;

2022 йил 1 апрелга қадар тадбиркорлик субъектларида масофавий (онлайн) фаолият кўрсатиш имкониятларининг мавжудлигидан ҳамда уларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, лицензия ва бошқа рухсат этувчи ҳужжатларни олиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади;

25 дан ортиқ фаолият тури бўйича монополиялар тугатилади:
— 2022 йилда – 14 та, шу жумладан сертификатлаштириш хизматлари;
— 2023-2025 йилларда – 11 та, шу жумладан нефть маҳсулотларини сақлаш, темир йўлларида ташишда қўшимча хизматларни кўрсатиш, аэровокзал ва вокзал олди комплексларини юритиш хизматлари ҳамда қайта ишлаш хизмати, темир йўлда экспедиторлик хизматлари ва бошқалар.

Батафсил
👍48🔥2🤩2
Пенсияни ҳисоблаш тартиби ўзгаради

2023 йил 1 январдан
пенсияни ҳисоб-китоб қилишда иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача оширилади — Президент фармони

Батафсил
👍78😱74🤩2🎉1
⚡️ Мактаб таълимини ривожлантириш стратегияси ҳамда Мактаб таълимини ривожлантириш дастури қабул қилинади — Шавкат Мирзиёев

Батафсил
👍69🔥32
Президент Шавкат Мирзиёев:

«Мактабларнинг дарс тугаши билан ёпилиши — бу мутлақо нотўғри. Кутубхона, спорт зал, компютер хоналари, тадбирлар зали доимий ишлаши, уларда ҳар куни мусобақа, концерт, китобхонлик, мушоира, “Заковат” ва бошқа интеллектуал ўйинлар ўтказилиши керак».

Батафсил
👍133🎉7🔥5🤩52
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот билимда
👍51
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Тақдиримиз муаллимлар қўлида
👍83
❗️Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2022 йил 1 мартдан бошлаб:

ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация тўлови жорий этилади. Бунда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация тўланади;

ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

имтиёзли тоифадаги шахслар учун уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган ойлик компенсация пули ушбу шахсларнинг пенсия (ижтимоий нафақа) олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъи назар тўлаб борилади.
👍107😱2🤩2
Давлат дастури — 100 устувор мақсад

Кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида “Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари” тамойилига асосан ишлаб чиқилган 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

Ушбу муҳим ҳужжатлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин.

"2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги Президент фармони

Тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури

@segmentuz
👍33🔥4🕊1
⚡️ Кадрларни танлов асосида ишга қабул қилиш ва баҳолашнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилади

Бу ҳақда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурининг 10-мақсадида (Давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш) келтирилган.

Дастурнинг 34-бандида давлат хизматида коррупция омилларини бартараф этиш, кадрларни танлов асосида ишга қабул қилиш ва улар фаолияти самарадорлигини холисона баҳолашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш вазифаси белгилган.

▶️ Мазкур банд ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг сентябрь ойига қадар қуйидагилар амалга оширилади:

Давлат фуқаролик хизмати тизимига кирувчи давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни ишга қабул қилишда очиқ мустақил танлов орқали саралаб олишнинг ягона қоидаларини ишлаб чиқиш.

Давлат хизматига кириш ва уни ўташ, кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларни баҳолаш билан боғлиқ жараёнларни рақамлаштиришни назарда тутувчи “Рақамли давлат хизмати” лойиҳасини амалга ошириш.

Давлат хизматида соҳалар кесимида юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш.

Давлат хизматчилари ва давлат органлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш бўйича рейтинг тизимини жорий этиш.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун масъул ижрочилар этиб — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги белгиланган.

@segmentuz
👍60🔥1😢1
⚡️ Давлат хизматчиларининг моддий ва ижтимоий таъминот даражаси оширилади

Бу ҳақда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурининг 10-мақсадида (Давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш) келтирилган.

Дастурнинг 35-бандида давлат хизматчиларининг касбий тайёргарлик, моддий ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш вазифаси белгилган.

▶️ Мазкур банд ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг октябрь ойига қадар қуйидагилар амалга оширилади:

Давлат фуқаролик хизматчиларининг кўникмаларини оширишда давлат буюртмасини шакллантириш тизимини ишлаб чиқиш.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг реестрини юритиш.

Вазирлик ва идоралар ҳузуридаги малака ошириш марказларида давлат фуқаролик хизматчиларини ўқитиш жараёнида умумий илмий-услубий тизимни йўлга қўйиш ва мониторинг қилиш.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг моддий ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш каби муҳим вазифалар белгиланган.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун масъул ижрочилар этиб — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Адлия вазирлиги белгиланган.

@segmentuz
👍31😱2😢1