Segment.uz
70.2K subscribers
5.37K photos
1.29K videos
70 files
5.94K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
test.argos.uz — саволлардан намуна

Фойдаланувчининг ресурсдан фойдаланиш ҳуқуқлари ва рухсатларини текшириш жараёни қандай аталади?
Anonymous Quiz
47%
авторизация
35%
идентификация
13%
аутентификация
4%
верификация
👍93😢27🎉144🤩4😱1
test.argos.uz — саволлардан намуна

Эгри солиқлар қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
Anonymous Quiz
4%
даромад солиғи
3%
мол-мулк солиғи
81%
қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи
13%
фойда солиғи
👍98🎉12🤩6😱5
test.argos.uz — саволлардан намуна

Ишловчи пенсионерларга пенсияларининг қанча миқдори тўланади?
Anonymous Quiz
9%
25% дан 50% гача
10%
50% дан 75% гача
78%
100%
3%
пенсия тўланмайди, балки иш ҳақи берилади
👍104😱15🎉9🔥7
test.argos.uz — саволлардан намуна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикерини сайлаш қайси органнинг ваколатига киради?
Anonymous Quiz
8%
Марказий сайлов комиссияси
24%
Олий Мажлис Сенати
40%
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
28%
Спикер сайланмайди, балки тайинланади
👍85😢36🎉10😱2
test.argos.uz — саволлардан намуна

Қуёш тутилишини биринчи бўлиб илмий исботлаган аллома ким?
Anonymous Quiz
10%
Муҳаммад Хоразмий
40%
Мирзо Улуғбек
24%
Аҳмад Фарғоний
26%
Абу Райҳон Беруний
👍97😢32🔥8🎉8😱4🤩4👏32🥰1🕊1
👍93😢18😱14🤩7🎉51
❗️Сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига устама ҳақ тўлаб берилади

2022 йил 1 февралдан бошлаб
таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасалар (синфлар)да фаолият юритаётган камида С1 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига 50% миқдорида устама тўланади.

Ушбу устамаларни ўз вақтида тўлаб борилишини таъминлаш бўйича ҳудудий халқ таълими бўлинмаларига вазирликнинг кўрсатмаси берилган.

@segmentuz
👍54
⚡️ Ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги баҳоланади Президент қарори

Бунда рейтинг баҳолаш 5 та йўналиш бўйича белгиланган индикаторлар асосида амалга оширилади.

Рейтинг баҳолаш тизими 2022 йил 1 февралдан бошлаб, эксперимент тариқасида, ўз фаолиятида коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий этаётган 26 та давлат ташкилотлари фаолиятига, 2022 йил 1 июлдан барча давлат ташкилотлари фаолиятига жорий этилади.

Рейтинг баҳолаш E-Anticor.uz электрон платформаси орқали ташкил этилади.

Рейтингда ташкилотлар 0 баллдан 100 баллгача баҳоланиб, фаолият самарадорлиги “яхши”, “қониқарли” ва “қониқарсиз” тоифаларга ажратилади.
👍24
Forbes сайёҳларга Ўзбекистонга ташриф буюришни тавсия қилди

Forbes Ўзбекистонни 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 50 йўналиш рўйхатига киритди.

“Ўзбекистоннинг ажойиб инфратузилмаси сизга Ўзбекистон пойтахти Тошкентдан Самарқанд, Бухоро ва Хивага – Буюк Ипак йўлидаги тўхташ жойларига – бемалол саёҳат қилишингизга имкон беради”.

Forbes Хиванинг Ичан-қалъасини, Бухоронинг Арк қалъасини ва Регистон майдонини зиёрат қилишни ҳамда Тошкентда паловни татиб кўришни тавсия қилади. Бундан ташқари, нашр томонидан пойтахтдаги Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси ҳам қайд этилган.

@segmentuz
👍43🤩3🎉2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллалардаги Ҳоким ёрдамчилари ва Ёшлар етакчисининг фаолияти юзасидан

Ушбу лавҳада Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги Ҳоким ёрдамчилари ("Шарқ" маҳалласи бўйича Зафар Мирзоулуғов, "1-Қатортол" маҳалласи бўйича Шоҳрух Шамсиев) ҳамда Ёшлар етакчиси ("Катта Қозирабод" маҳалласи бўйича Суннатилла Ҳусанов)нинг қисқа муддатдаги фаолиятлари акс этган.

@segmentuz
👍36😱4
⚡️ Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Йиғилишда соҳани комплекс ривожлантириш ва ислоҳ қилишга қаратилган янги ташаббуслар илгари сурилади.

Манба

@segmentuz
👍37
Ўзбекистонда авиаспоттинг ривожлантирилади

Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, 2022 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистондаги халқаро аэропортларда авиаспоттинг — самолётлар парвозини кузатиш, фото ва видео тасвирга олишга рухсат берилади.

Барча халқаро аэропортларда авиаспоттерлар учун махсус кузатиш майдончалари ташкил этилади. Профессионал ҳамда ҳаваскор авиаспоттерлар орасида ҳар чораклик ва ҳар йилги танловлар ўтказилади.

@segmentuz
👍28🤩2🔥1
Айрим солиқ ставкалари ўзгармоқдаПрезидент қарори

2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар қуйидаги тадбиркорлик субъектлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади :

чакана савдо ва умумий овқатланиш;

меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари;

автотранспортда йўловчи ва юк ташиш;

транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;

компьютер хизматлари;

маиший техникани таъмирлаш;

агро ва ветеринария хизматларини кўрсатувчи;

кўнгилочар масканларда хизматлар кўрсатувчи.

@segmentuz
👍47🔥8😱4🎉2🤩2
«Таълим-тарбия – бу бизнинг келажагимиз, ҳаёт-мамот масаласи», — Шавкат Мирзиёев

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

"Таълим-тарбия – бу бизнинг келажагимиз, ҳаёт-мамот масаласи. Шу боис, бу соҳадаги ислоҳотларни кечиктиришга ҳаққимиз йўқ. Қанчалик мураккаб бўлмасин, мактаб таълимида пойдеворни бугундан мустаҳкам қўйишимиз керак. Чунки биз кўп вақт йўқотганмиз.

Агар кимда-ким мактаб бу фақат Халқ таълими вазирлигининг иши, деб ўйласа, мутлақо янглишади.

Мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар вазирлик ва идоралар, тармоқ раҳбарлари, барча даражадаги ҳокимлар, илмий ташкилотлар, зиёлилар, кенг жамоатчиликнинг вазифаси бўлиши шарт ва зарур. Шундагина кутилган натижага эришиш мумкин", деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.
👍42🔥9😱2
Тараққиёт стратегиясида тўртинчи устувор йўналиш ҳам, “Инсон қадри учун – 100 та мақсад”нинг 5 та мақсади ҳамда ундаги 18 та вазифалар ҳам бевосита мактаб таълими билан боғлиқ — Шавкат Мирзиёев
👍56😱3🔥1
Мактаблар аҳволи юзасидан

Президент 1 минг 695 та мактаб мукаммал таъмирга муҳтожлиги, ҳанузгача 179 та пахсадан қурилган мактаб мавжудлиги, 3 мингдан зиёд мактаб учун қўшимча ўқув бинолари зарурлигини таъкидлади.

Айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
👍43😱3🔥1
⚡️Президент Мактаб таълимини ислоҳ қилиш кенгашига раҳбарлик қилади

Туман, вилоят ва республика даражасида Мактаб таълимини ислоҳ қилиш кенгашлари тузилади.

"Республика кенгашига шахсан ўзим раҳбарлик қиламан. Туман ва вилоят кенгашларига эса ҳокимлар бош бўлади", — деди Давлат раҳбари.
👍69😢5
⚡️Энди янги мактаблар маҳалла фаоллари, ота-оналар ва жамоатчилик назорати остида қурилади ва фойдаланишга қабул қилинади Шавкат Мирзиёев
👍27
⚡️ Шавкат Мирзиёев “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармонни имзолади

Қабул қилинган фармон лойиҳаси бўйича 16,7 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушган. Уларни ҳар томонлама кўриб чиқиш якунига кўра, ҳужжатга қарийб 100 та концептуал ҳамда 200 дан ортиқ аниқлаштирувчи таҳририй ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Фармонда Ўзбекистонни кейинги 5 йилда ривожлантиришнинг 7 та устувор йўналиши доирасида 100 та мақсадларга эришишга қаратилган ва 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган 398 та чора-тадбирлар назарда тутилмоқда.

Режалаштирилаётган чора-тадбирларни молиялаштиришга 2022 йилда умумий қиймати 55 трлн сўм ва 11,7 млрд доллар миқдоридаги маблағлар кўзда тутилмоқда.

Батафсил тафсилотлар шу каналда
👍37