Segment.uz
69.1K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.85K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Мол-мулк солиғи: Ҳукумат мулоқотга доим тайёрлигини билдирди

Солиқ кодексига мувофиқ, 2022 йил 1 январдан бошлаб мол-мулк солиғи ҳисобланиши 1 квадрат метр учун мутлақ қийматда белгиланган энг кам қийматни (солиқ солинадиган база сифатида) ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Ҳудудий молия ва солиқ органларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларига камайтирувчи коэффициентларни янада кенгроқ қўллаш юзасидан таклифлар киритиш бўйича тавсиялар берилди.

Шунингдек, сув ҳайдаш миноралари, резервуарлар, соябонлар, бетон майдончалар ва деворлар (бордюрлар) ҳамда бошқа шунга ўхшаш объектлар бўйича солиқ базасини 2021 йилдаги тартибга ўхшаш аниқлаш тартиби сақлаб қолинади.

Каналга уланиш
👍63🔥4🤩4
Андижон (89%), Наманган (91%) ва Фарғона (91%) вилоятидан ташқари барча ҳудудлар электр энергия билан 100% таъминланган. Шунингдек, вазирлик бугун соат 16:00да барча ҳудудлар электр энергияси билан тўлиқ таъминланишини маълум қилди — Энергетика вазирлиги

Каналга уланиш
👍37😢8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзгидромет» хабарига кўра, 28-29 январь кунлари об-ҳавонинг кескин пасайиши, шамол кучайиб, тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.
👍20😱10
Давлат хизматига очиқ танлов орқали ишга кириш юзасидан

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz орқали 60 дан ортиқ вазирлик ва идоралар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларидаги мавжуд вакант лавозимлар бўйича 33 мингдан ортиқ танлов ўтказилиб, 450 мингдан зиёд номзод иштирок этган.

Вакант лавозимлар учун танловларнинг 1 256 таси ҳужжат топшириш жараёнида, 11 123 таси танловнинг тест ва суҳбат босқичида.

Якунига етган очиқ танловлар орқали 8 мингдан ортиқ фуқаро давлат хизматига ишга қабул қилинган.

Манба

Каналга уланиш
👍39🤩2
Энергетика вазирлиги блэкаут тугаганини эълон қилди

Вазирлик ахборот хизмати тарқатган хабарга кўра, айни пайтда мамлакатимизда Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясидан ташқари барча электр станцияларнинг иш фаолияти тикланди.

Бугун, 27 январь куни соат 16:00 дан республикамизнинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди.

Шу билан бирга, вазирлик электр энергияси узилишларини олдини олиш учун эҳтиёждан ташқари электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўрамоқда.

Каналга уланиш
👍52🎉8😱6
Шавкат Мирзиёев “Ҳиндистон – Марказий Осиё” биринчи саммитида иштирок этди. Саммитда минтақа мамлакатлари ва Ҳиндистон ўртасидаги анъанавий яқин ва дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Каналга уланиш
👍53😢2🔥1
⚡️ Test.argos.uz — давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш платформасидаги тест саволларидан намуналар билан ўз билимингизни ошириб боринг!

Тест саволларига ўтиш
👍45😱96🔥4❤‍🔥1
test.argos.uz — саволлардан намуна

Фойдаланувчининг ресурсдан фойдаланиш ҳуқуқлари ва рухсатларини текшириш жараёни қандай аталади?
Anonymous Quiz
47%
авторизация
35%
идентификация
13%
аутентификация
4%
верификация
👍93😢27🎉144🤩4😱1
test.argos.uz — саволлардан намуна

Эгри солиқлар қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
Anonymous Quiz
4%
даромад солиғи
3%
мол-мулк солиғи
81%
қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи
13%
фойда солиғи
👍98🎉12🤩6😱5
test.argos.uz — саволлардан намуна

Ишловчи пенсионерларга пенсияларининг қанча миқдори тўланади?
Anonymous Quiz
9%
25% дан 50% гача
10%
50% дан 75% гача
78%
100%
3%
пенсия тўланмайди, балки иш ҳақи берилади
👍104😱15🎉9🔥7
test.argos.uz — саволлардан намуна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикерини сайлаш қайси органнинг ваколатига киради?
Anonymous Quiz
8%
Марказий сайлов комиссияси
24%
Олий Мажлис Сенати
40%
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
28%
Спикер сайланмайди, балки тайинланади
👍85😢36🎉10😱2
test.argos.uz — саволлардан намуна

Қуёш тутилишини биринчи бўлиб илмий исботлаган аллома ким?
Anonymous Quiz
10%
Муҳаммад Хоразмий
40%
Мирзо Улуғбек
24%
Аҳмад Фарғоний
26%
Абу Райҳон Беруний
👍97😢32🔥8🎉8😱4🤩4👏32🥰1🕊1
👍93😢18😱14🤩7🎉51
❗️Сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига устама ҳақ тўлаб берилади

2022 йил 1 февралдан бошлаб
таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасалар (синфлар)да фаолият юритаётган камида С1 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига 50% миқдорида устама тўланади.

Ушбу устамаларни ўз вақтида тўлаб борилишини таъминлаш бўйича ҳудудий халқ таълими бўлинмаларига вазирликнинг кўрсатмаси берилган.

@segmentuz
👍54
⚡️ Ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги баҳоланади Президент қарори

Бунда рейтинг баҳолаш 5 та йўналиш бўйича белгиланган индикаторлар асосида амалга оширилади.

Рейтинг баҳолаш тизими 2022 йил 1 февралдан бошлаб, эксперимент тариқасида, ўз фаолиятида коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий этаётган 26 та давлат ташкилотлари фаолиятига, 2022 йил 1 июлдан барча давлат ташкилотлари фаолиятига жорий этилади.

Рейтинг баҳолаш E-Anticor.uz электрон платформаси орқали ташкил этилади.

Рейтингда ташкилотлар 0 баллдан 100 баллгача баҳоланиб, фаолият самарадорлиги “яхши”, “қониқарли” ва “қониқарсиз” тоифаларга ажратилади.
👍24
Forbes сайёҳларга Ўзбекистонга ташриф буюришни тавсия қилди

Forbes Ўзбекистонни 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 50 йўналиш рўйхатига киритди.

“Ўзбекистоннинг ажойиб инфратузилмаси сизга Ўзбекистон пойтахти Тошкентдан Самарқанд, Бухоро ва Хивага – Буюк Ипак йўлидаги тўхташ жойларига – бемалол саёҳат қилишингизга имкон беради”.

Forbes Хиванинг Ичан-қалъасини, Бухоронинг Арк қалъасини ва Регистон майдонини зиёрат қилишни ҳамда Тошкентда паловни татиб кўришни тавсия қилади. Бундан ташқари, нашр томонидан пойтахтдаги Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси ҳам қайд этилган.

@segmentuz
👍43🤩3🎉2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллалардаги Ҳоким ёрдамчилари ва Ёшлар етакчисининг фаолияти юзасидан

Ушбу лавҳада Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги Ҳоким ёрдамчилари ("Шарқ" маҳалласи бўйича Зафар Мирзоулуғов, "1-Қатортол" маҳалласи бўйича Шоҳрух Шамсиев) ҳамда Ёшлар етакчиси ("Катта Қозирабод" маҳалласи бўйича Суннатилла Ҳусанов)нинг қисқа муддатдаги фаолиятлари акс этган.

@segmentuz
👍36😱4