Segment.uz
68.5K subscribers
5.32K photos
1.27K videos
68 files
5.82K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Энергетика вазирлиги: Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

@segmentuz
👍22😱6🔥43🎉1
⚡️ Тошкент шаҳрининг барча ҳудудларида электр энергияси ўчганлиги сабабли Тошкент метрополитенининг барча йўналишларида вақтинчалик метро ҳаракати тўхтадиМетрополитен.

@segmentuz
😱16👍15🔥42
Айни пайтда уйингизда свет борми?
Anonymous Poll
39%
Ҳа
61%
Йўқ
😱45👍25🔥14🎉3
⚡️ Қорақалпоғистоннинг барча ҳудудларида электр энергиясида узилишлар кузатилди — Манба.

@segmentuz
😱34👍9
⚡️ Электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, иситиш, оқава ҳамда ичимлик сув тармоқларида ҳам узилишлар кузатилмоқда — Уй-жой ва коммунал хўжалиги вазирлиги

@segmentuz
😱31👍42
⚡️ Электрсиз қолган йирик шаҳарларда светофорлар ўчгани сабабли чорраҳаларда тирбандликлар юзага келмоқда — ЙҲХББ

@segmentuz
😱32👍102
Электр тизимидаги авария Қозоғистонда юз берган

Энергетика вазирлиги хабар беришича, соат 10:57 да Қозоғистон Республикаси Электр тармоғида катта авария бўлиши натижасида Олма-ота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр эенергия таъминотида ўчишлар юзага келди.

Бунинг натижасида Қирғизистон электр тармоғида, жумладан Бишкек, Ўш ва бошқа барча шаҳарларда электр энергия ўчиши кузатилди.

Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Қозоғистондан келувчи 530 линиядаги кучланиш ва частотанинг кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ГРЭСи, Сирдарё ГРЭСи да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган.

Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчди.

Ҳозирги вақтда қўшни давлат тармоқларидан узган ҳолатда ҳар бир ИЭСларни алоҳида ишга тушириб, босқичма босқич тармоқларни улаб, ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

Авария тафсилотлари бўйича қўшимча равишда ахборот берилади.
👍32😱3
Ўзбекистон аэропортлари фаолияти электр энергияси йўқлиги сабабли вақтинча тўхтатилган - Uzbekistan Airports
😱8👍5🎉5
Ички ишлар вазирлиги
фуқаролардан ноодатий вазиятдан саросимага тушмасликларини ҳамда тушунмовчиликлар юзага келганда ички ишлар органлари ва махсус хизматларнинг ёрдамига таянишларини сўрамоқда.

Кўча ва йўлларда ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажаришни, йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилишни, махсус траспорт воситаларига йўл беришни, имкон тариқасида автотраспорт воситаларидан фойдаланмасликни сўрамоқда.
👍175😱4😢1
Тошкент шаҳрида жойлашган тиббиёт муассасалари, хусусан, туғуруқхоналар, Covid-марказлар, тез тиббий ёрдам марказлари қўшимча электр таъминотига ўтказилди.

Шунингдек, барча йўловчилар Тошкент метрополитенидан эвакуация қилинган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги
👍20😱4🎉31🤩1
⚡️Ўзбекистон аэропортлари фаолияти тикланди

Тошкент аэропорти фақат рейсларни қабул қилиш учун ишламоқда. "Uzbekistan Airports" ахборот хизмати хабар беришича, ҳудудлардаги аэропортлар рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни бошлади.

Uzbekistan Airports
👍24🤩4🔥2😱1🎉1
UZCARD ва HUMO тизимлари ишлаяпти, молиявий операцияларни ўтказишда тизимлар тарафдан чекловлар ва узилишлар йўқ.

Ягона умумреспублика процессинг маркази
👍49🔥5🎉43🤩3😱1
Метро линиялари бўйлаб қўшимча автобус ҳаракати йўлга қўйилди

Тошкент метрополитенида электр энергиянинг муддатли ўчиши муносабати билан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги МАN RR3 (сайёҳлик) русумли автобуслар ажратилиб, “Буюк Ипак Йўли” ва “Олмазор" йўналиши бўйича метрополитеннинг барча станцияларида тўхтаб ўтиш асосида йўловчиларга транспорт хизматлари кўрсатилмоқда.

Транспорт вазирлиги
👍372🎉2🔥1😱1
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига мурожаат қилиб, катта тирбандликнинг олдини олиш мақсадида ходимларга 15:30 дан кейин жадвал асосида жавоб беришни тавсия қилди.

@segmentuz
👍41🔥3🎉2😱1
⚡️Президент топшириғи билан электр узилиши сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссия тузилди.

Комиссия томонидан биринчи навбатда генерация жараёнини тиклаш ҳамда юқори ва паст кучланишли электр тармоқларига кучланиш бериш орқали истеъмолчиларнинг электр таъминотини тиклаш вазифаси қўйилган.

@segmentuz
👍51🔥10😱9🎉4
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди

Шунингдек, Тошкент шаҳар, Фарғона, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида электр энергияси таъминоти қисман тикланди.

Айни пайтда республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот бериб борилади.

Энергетика вазирлиги

@segmentuz
👍38😱14
Тошкент 6 соат ичида тўлиқ сув билан таъминланадиУй-жой ва коммунал хўжалиги вазирлиги

Вазирлик хабарида айтилишича, «Қодирия» бош сув иншооти ўз фаолиятини қайта бошлади. 5-6 соат оралиғида қувурлар тўлиб бўлгач, одатий иш режимига тушади.

Бўзсув иншоотидан Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор туманларига ва Чилонзор туманининг бир қисмига 3 соат ичида сув бериш тўлиқ тикланади. Айни дақиқаларда тармоқда сув мавжуд.

@segmentuz
👍21
Республика бўйлаб сув таъминоти тикланмоқда — Уй-жой ва коммунал хўжалиги вазирлиги

Сурхондарё вилоятининг Денов, Сариосиё ва Узун туманларида ичимлик суви таъминоти тўлиқ ишга тушди.

Шунинглек, Тошкент вилоятининг Олмалиқ, Ангрен, Чирчиқ, Оҳангарон шаҳарлари ҳамда Юқори Чирчиқ, Паркент, Бўстонлиқ туманларида ичимлик сув таъминоти тўлиқ ишга тушди.

@segmentuz
👍18🎉5
❗️Фарғона, Қўқон шаҳарлари, Данғара, Учкўприк, Сўх, Фарғона ва Ўзбекистон туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти тикланди.

@segmentuz
👍18🔥4😢1
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклидаги учрашувида иштирок этди.

Манба
👍31