Segment.uz
68.7K subscribers
5.32K photos
1.27K videos
68 files
5.84K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Доимий аҳолининг меҳнатга лаёқатли қисми

Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби:

меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар – 31,2 %

меҳнатга лаёқатли ёшдагилар – 57,6 %

меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар – 11,2 %

@segmentuz
👍15🔥2
2021 йилда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 6,1 % га ошган

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, республикамизда 2021 йилнинг январь–декабрь ойларида йирик корхоналар томонидан 70,1 млрд. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилга нисбатан 6,1 % га ошган.

@segmentuz
👍12🤩3
⚡️"Киберхавфсизлик тўғрисида"ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

❗️Қонун лойиҳасига кўра, киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб Давлат хавфсизлик хизмати белгиланмоқда.

Киберхавфсизлик — ахборот хавфсизлиги бўлиб, у шахс, жамият ва давлат манфаатларини ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳолатини англатади.

@segmentuz
👍11🔥2
#Тайинлов

Юсуфжон Хусаинов Фарғона вилояти Бағдод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

У шу вақтга қадар вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келаётганди.

@segmentuz
👍18😱4
#Тайинлов

Восилжон Назаров Фарғона вилояти Фарғона шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.

У шу кунга қадар Бағдод тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.

@segmentuz
👍37🔥5😱3😢1
Шавкат Мирзиёев 25 январь куни дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган “Марказий Осиё давлатлари — Хитой” онлайн саммитида иштирок этади.

@segmentuz
👍8🔥6
Халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобиль ўтказиш чегара пунктларида фуқаролардан коронавирус инфекциясига экспресс тест олиш талаби бекор қилиниши кутилмоқдаМанба
🤩23👍21😱7🔥2
⚡️ Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Aбдухолиқов яқин қариндошлари таъсисчилигидаги МЧЖнинг манфаатларини кўзлаб, давлат бюджетидан жуда кўп миқдордаги пул маблағларининг ажратилишига эришиб, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган. Иш Бош прокуратурага юборилдиAксилкоррупсия агентлиги

@segmentuz
🔥10👍7🎉5😢1
Шавкат Мирзиёев чарм-пойабзал саноатини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказадиПрезидент матбуот котиби
👍23😱1
⚡️ Экспресс-антиген тест топшириш талаби бекор қилинди

2022 йил 25 январдан
хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчиларнинг камида 48 соат олдин топширган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий натижали маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда, халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобиль (пиёдалар) ўтказиш чегара пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топширишлари талаби бекор қилинди.

Республика махсус комиссияси

@segmentuz
👍22😱6
“Ўзавтосаноат” АЖ корхоналари негизида енгил саноат учун ускуналар, инструментлар ва тез ишдан чиқувчи қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади — Президент қарори

@segmentuz
🤩10👍9😱1
#Тайинлов

Умарбек Халилов Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу кунгача у Навоий вилояти Нурота тумани ҳокими сифатида фаолият юритган.

@segmentuz
👍26😱1
Ўзбекистоннинг Коррупцияни қабул қилиш индексидаги ўрни

“Transparency International” халқаро ташкилоти 2021 йил учун “Коррупцияни қабул қилиш индекси”нинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон 2020 йилга нисбатан 6 поғонага кўтарилиб, 180 мамлакат орасида 140- ўринни эгаллади.

@segmentuz
👍17🤩8🔥52😢2👏1
⚡️ Республикамиз электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Бугун, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Энергетика вазирлиги

@segmentuz
😱27👍10🤩6🎉31
⚡️ Чимкент, Тараз, Олмаота, Туркистон, Ўш ва Бишкекда ҳам электр энергияси йўқлиги айтилмоқда.

@segmentuz
😱18🔥6👍5
⚡️Энергетика вазирлиги: Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

@segmentuz
👍22😱6🔥43🎉1
⚡️ Тошкент шаҳрининг барча ҳудудларида электр энергияси ўчганлиги сабабли Тошкент метрополитенининг барча йўналишларида вақтинчалик метро ҳаракати тўхтадиМетрополитен.

@segmentuz
😱16👍15🔥42
Айни пайтда уйингизда свет борми?
Anonymous Poll
39%
Ҳа
61%
Йўқ
😱45👍25🔥14🎉3
⚡️ Қорақалпоғистоннинг барча ҳудудларида электр энергиясида узилишлар кузатилди — Манба.

@segmentuz
😱34👍9
⚡️ Электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, иситиш, оқава ҳамда ичимлик сув тармоқларида ҳам узилишлар кузатилмоқда — Уй-жой ва коммунал хўжалиги вазирлиги

@segmentuz
😱31👍42