Segment.uz
68.4K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
67 files
5.82K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️ Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев ва Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрмановга хусусийлаштириш ишларини суст ташкил этгани учун ҳайфсан эълон қилинди.

Шунингдек, Давлат активлари агентлигининг Сирдарё, Хоразм ва Бухоро вилоятлари бошқарма бошлиқлари ишдан олинади, “Ўзагросервис” жамияти раиси Р.Хайитовга ҳайфсан эълон қилинади.
👍27😱7🎉3
⚡️Республика махсус комиссиясига дарсларни бир ой муддатга онлайнга ўтказиш таклифи билдирилган. Шунингдек, яқин кунларда Республика махсус комиссиясининг қарори чиқиши кутилмоқда ва унда мазкур таклиф маъқулланиш эҳтимоли юқорилиги маълум қилинган — Манба
👍10516😱9🔥4
Самарқанд шаҳрининг янги харитаси лойиҳаси эълон қилинди.
👍45🔥7😱52🎉2
Расман: 24 январдан бошлаб, барча олий таълим муассасалари бир ой муддатга масофавий (онлайн) таълимга ўтказилдиОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

@segmentuz
👍52😱121🔥1
Расман: 24 январдан бошлаб мактаблардаги таълим жараёни бир ой муддат давомида “онлайн” шаклда олиб бориладиХалқ таълими вазирлиги

@segmentuz
👍64😱22🔥9
⚡️ 2022 йил 1 январдан пудрат ташкилотларига давлат рўйхатидан ўтказилган қурилиши тугалланмаган, том ёпиш ишлари бажарилган кўп квартирали уй-жойларни кредит таъминоти сифатида гаровга тақдим этишга рухсат этилмоқдаПрезидент фармони

@segmentuz
👍264🔥2😱2
#Тайинлов

Ашуров Сарвар Ғаниевич Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти мудири лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

@segmentuz
👍29😱7🔥2
#Тайинлов

Ҳасанов Шарифбек Шамсиддинович Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

@segmentuz
👍46🔥5🎉1
❗️Умра сафарига борувчилар диққатига!

Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган карантин талабларига кўра, Масжиди Набавий зиёрати ва Умра тадбирини амалга ошириш “Tawakkalna” ва “Eatmarna” мобил дастурлари орқали амалга оширилмоқда.

Дастурларни юклаб олиш учун ҳаволалар👇

🔲 "Andriod" дастури учун:
▶️ Tawakkalna
▶️ Eatmarna

🔲 "IOS" дастури (IPhone) учун:
▶️ Tawakkalna
▶️ Eatmarna

Манба

@segmentuz
👍9
⚡️ Фарғона вилояти прокуратураси катта прокурори 1000 АҚШ доллари пора олаётган вақтида ушланган.

@segmentuz
👍58😱38🎉21
❗️Сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига устама ҳақ тўлаб берилади

2022 йил 1 февралдан бошлаб
таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасалар (синфлар)да фаолият юритаётган камида С1 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига 50% миқдорида устама тўланади.

Ушбу устамаларни ўз вақтида тўлаб борилишини таъминлаш бўйича ҳудудий халқ таълими бўлинмаларига вазирликнинг кўрсатмаси берилган.

@segmentuz
👍30🤩1
Президент ҳоким ёрдамчилари масаласида учрашув ўтказади

Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, пойтахт ҳокимлигидаги вазиятларни бошқариш маркази имкониятлари билан танишади ҳамда маҳалла фаоллари ва ҳоким ёрдамчилари билан маҳаллабай ишлашнинг янги тизимига бағишланган учрашув ўтказади.

@segmentuz
👍52🔥1
Сурхондарёда бойчечак гуллади

Кунингиз хайрли ва мароқли ўтсин!

@segmentuz
👍31😱9
22 январь куни «Умра–2022» мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

@segmentuz
👍3022🎉3🤩3
2021 йилда Ўзбекистонга 8,1 млрд. АҚШ доллари ҳажмида пул ўтказмалари амалга оширилди

2021 йилнинг январь-декабрь ойларида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 8,1 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига кўра, амалга оширилган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 2019-2020 йилларга нисбатан 34 фоизга ошган (6,0 млрд. АҚШ доллар).

Шунингдек, ўтган йилда халқаро пул ўтказмалари орқали республикадан 1,6 млрд. АҚШ доллари миқдорида валюта маблағлари четга жўнатилган.

Манба
👍23😱52🔥1
Бабур Шаякубов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Қуролли Кучлари Академияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
👍96
Талабалар сотиб олган чипта масаласи

Uzbekistan Airways'нинг хабар беришича, талабалар 24 январгача бўлган авиақатновларга 50% чегирма билан харид қилинган чипталарни 23 февралга қадар бепул бошқа муддатга алмаштириб олишлари мумкин.

@segmentuz
👍44