Segment.uz
70K subscribers
5.37K photos
1.28K videos
70 files
5.93K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️«Ҳоким ёрдамчилари»нинг аввалги иш жойи сақлаб қолинадими?

Президентнинг 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сонли Фармонига мувофиқ:

Вазирликлар, идоралар, тижорат банклари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларига ҳоким ёрдамчилари лавозимига тайинланган ходимларнинг аввалги иш жойидаги лавозимини икки йилгача муддатга сақлаб қолиш, мазкур даврда ушбу лавозимга бошқа шахсларни муддатли меҳнат шартномаси асосида вақтинча ишга қабул қилиш тавсия этилган.
👍41🤩7
⚡️Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.
👍65🔥6🎉4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни пайтда Қамчиқ довонида қор ёғмоқда. Довонда йўлни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
👍47😱11🔥3
«Меҳр дафтари»

Ҳукуматнинг 17 январдаги қарори билан Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «Меҳр дафтари» тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар туман (шаҳар) ҳокими қарори асосида «Меҳр дафтари»га киритилади ва ундан чиқарилади.
👍80🤩7😢2
⚡️ Ўзбекистон Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш бўйича етакчига айланади – Жаҳон Банки

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти 2022 йилда 5,6 фоизга, 2023 йилда эса 5,8 фоизга ўсишини кутмоқда. Бу ҳақда ташкилотнинг янги ҳисоботида айтилган.

Прогнозга кўра, Ўзбекистон минтақада энг яхши истиқболга эга. Тожикистонда бир оз секинроқ ўсиш кутилмоқда — 5,5 фоиз.
👍53🤩11😱8🔥3
#Тайинлов

Ашуров Асилбек Рахмонович Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Шу кунга қадар А.Ашуров Жиззах вилояти прокурори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
👍52😱10🔥6
⚡️ 2022 йилдан бошлаб ҳар йили “Мирзо Улуғбек ворислари” республика танлови ўтказилади.

❗️Танловнинг:

1-босқичи февраль–март
ойларида туман (шаҳар)ларда ўтказилиб, унда энг юқори натижага эришган ҳар бир туман (шаҳар)дан 5 нафардан номзод кейинги босқичга ўтади;

2-босқичи апрель ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилиб, уларнинг ҳар биридан энг юқори натижага эришган 20 нафар ёш навбатдаги босқичга йўлланма олади;
3-босқичи май ойида бўлиб ўтади ҳамда 100 нафар ёш танлов ғолиби деб топилади.

1-, 2- ва 3-босқичлар ғолиблари тегишли БҲМнинг 5, 10 ва 20 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти ва диплом билан тақдирланади.

Республика босқичи ғолиблари Жамғарма томонидан ташкил этиладиган мақсадли ўқув курсларида бепул таҳсил олади.

Батафсил
👍37🤩6🎉4
Тошкент шаҳрида жамоат траспортини янада ривожлантиришга бағишланган тақдимотда белгиланган устувор вазифалар.
👍22😱4🔥1
Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козакни қабул қилди.
👍38😱7🤩5
#Тайинлов

Данияров Абатбай Сапарбаевич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

У бугунгача Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
👍69🔥7🤩3😱2
⚡️ Президентнинг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (19.01.2022 й. ПҚ-92) қарори қабул қилинди.
👍108🔥10😱4🤩3
⚡️ Ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилдиПрезидент қарори
👍97🤩8🔥3😱1
⚡️ Ёшлар ишлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари тузилмаларида маҳалла ва таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш бўлинмалари ташкил этилади — Президент қарори
👍86🔥72🤩2
⚡️ Президент қарори билан маҳалладаги ёшлар етакчисининг асосий вазифалари белгиланди:

“Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш;

маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;

ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш;

ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш;

ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан тизимли ишлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашиш.
👍84🤩5🔥2
⚡️ Маҳалладаги Ёшлар етакчиси лавозимига номзодлар туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари бошчилигидаги танлов комиссияларини шакллантириш орқали очиқ танловлар асосида ишга қабул қилинадиПрезидент қарори
👍111🤩6😱5🔥4
⚡️ Президент қарорига мувофиқ:

Маҳаллалардаги Ёшлар етакчиларининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда белгиланади:

хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида;

хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида;

хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6 баравари миқдорида.
👍112😱19🤩6
⚡️ Маҳалладаги Ёшлар етакчиси ҳар чоракда маҳаллада ёшлар сиёсатини самарали амалга оширишда юқори натижадорликка эришаётган мамлакат бўйича энг илғор 100 нафар Етакчилар бир ойлик иш ҳақига тенг миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади — Президент қарори
👍96🔥16🎉6😱54