⚡️ Қорақалпоғистонда «Ҳоким ёрдамчилари» лавозимга тайинланди
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарори билан туман (шаҳар) ҳокимларига 1 кун муддатда 424 нафар Ҳоким ёрдамчиларини лавозимга тайинлаш ва меҳнат муносабатларига киришиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш вазифаси топширилди.

e-qaror.gov.uz
E-qaror | Mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan qabul qilinadigan qarorlarni ishlab chiqish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning…
👍40😱4❤2🎉2
⚡️ Хоразм вилоятида «Ҳоким ёрдамчилари» лавозимга тайинланди
Хоразм вилояти ҳокимининг фармойиши билан туман (шаҳар) ҳокимларига 1 кун муддатда 526 нафар Ҳоким ёрдамчиларини лавозимга тайинлаш ва меҳнат муносабатларига киришиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш вазифаси топширилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги
Ҳоким ёрдамчилари лавозимга тайинланди
Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 10 январдаги 1-12-0-F/22 –сонли фармойиши билан вилоятдаги 526 та маҳаллада фаолият олиб борадиган ҳоким ёрдамчилари лавозимга тайинланди. Ушбу ҳоким ёрдамчилари маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини…
👍24😱5🔥2🎉2🤩1
⚡️ Фарғона вилоятида «Ҳоким ёрдамчилари» лавозимга тайинланди
Фарғона вилояти ҳокимининг фармойиши билан туман (шаҳар) ҳокимларига 1 кун муддатда 1055 нафар Ҳоким ёрдамчиларини лавозимга тайинлаш ва меҳнат муносабатларига киришиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш вазифаси топширилди.

👍24🔥3🎉2❤1😱1
❓«Ҳоким ёрдамчилари»нинг ойлик маоши миқдори қанча?
Ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдори улар бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланган:
▪️хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6 баравари миқдорида – ҳозирда 4 млн. 932 минг сўм;
▪️хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6,5 баравари миқдорида – ҳозирда 5 млн. 343 минг сўм.
▪️хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 баравари миқдорида – ҳозирда 5 млн. 754 минг сўм.
❗️Ҳоким ёрдамчиларига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори номзоднинг ушбу лавозимга ишга қабул қилингунга қадар аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган тақдирда етишмаган қисми Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиб борилади.

👍60😱10🔥8🎉6🤩2
⚡️ Сурхондарё вилоятида «Ҳоким ёрдамчилари» лавозимга тайинланди
Сурхондарё вилояти ҳокимининг фармойиши билан туман (шаҳар) ҳокимларига 1 кун муддатда Ҳоким ёрдамчиларини лавозимга тайинлаш ва меҳнат муносабатларига киришиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш вазифаси топширилди.

👍22🔥8😱4❤2🎉1
⚡️ Самарқанд вилоятида «Ҳоким ёрдамчилари» лавозимга тайинланди
Самарқанд вилояти ҳокимининг фармойиши билан туман (шаҳар) ҳокимларига 1 кун муддатда Ҳоким ёрдамчиларини лавозимга тайинлаш ва меҳнат муносабатларига киришиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш вазифаси топширилди.

👍34🔥7🎉3🤩2
⚡️ Андижон вилоятида «Ҳоким ёрдамчилари» лавозимга тайинланди
Андижон вилояти ҳокимининг фармойиши (11.01.2022 №1-1-0-F/22) билан туман (шаҳар) ҳокимларига 1 кун муддатда Ҳоким ёрдамчиларини лавозимга тайинлаш ва меҳнат муносабатларига киришиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш вазифаси топширилди.

👍37🔥8❤2🎉2
⚡️«Ҳоким ёрдамчилари»нинг аввалги иш жойи сақлаб қолинадими?
Президентнинг 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сонли Фармонига мувофиқ:
➖ Вазирликлар, идоралар, тижорат банклари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларига ҳоким ёрдамчилари лавозимига тайинланган ходимларнинг аввалги иш жойидаги лавозимини икки йилгача муддатга сақлаб қолиш, мазкур даврда ушбу лавозимга бошқа шахсларни муддатли меҳнат шартномаси асосида вақтинча ишга қабул қилиш тавсия этилган.

👍70😱7🔥5🎉2🤩1
⚡️ Ўзбекистонда меҳнат стажига болани парвариш қилиш муддати қўшилади
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасига кўра, болани парваришлаш вақтининг ҳаммасини жамланганда кўпи билан 6 йиллик даврни иш стажига қўшиб ҳисоблаш белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Манба

👍71🤩6🔥2🎉1
⚡️Мактабгача таълим ташкилотларида карантин қоидаларига қатъий риоя қилинади
Ўзбекистонда коронавируснинг “омикрон” штамми кириб келиши муносабати билан:
➖ давлат мактабгача таълим ташкилотларида “Covid 19”пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар»га қатъий риоя этилади;
➖ давлат мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади;
➖ ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЦР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим);
➖ йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади;
➖ мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.

Telegram
Maktabgacha ta'lim vazirligi
Мактабгача таълим ташкилотларида карантин қоидаларига қатъий риоя қилинади
Хабарингиз бор, юртимизга коронавируснинг “Omicron” штамми кириб келганида сўнг маълум чекловлар ўрнатилди.
Шу муносабат билан Мактабгача таълим вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:…

👍24🔥1
⚡️ Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди — vacancy.argos.uz
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан ҳамкорликда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги марказий аппаратидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилди:
🔷Вакант лавозимлар:👇
1️⃣ Хорижий ҳамкорлик ва халқаро молиявий ташкилотлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи;
2️⃣ Тадбиркорлик муаммоларини ҳал этишни идоралараро мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Тадбиркорлик муаммоларини ҳал этишда идоралараро ҳамкорлик қилиш шўъбаси мудири;
3️⃣ Маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил қилиш ва ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бошқармаси Ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш шўъбаси мудири;
4️⃣ Маҳаллалар драйверларини аниқлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Маҳаллалар драйверларини аниқлаш шўъбаси мудири;
5️⃣ Маҳаллалар драйверларини аниқлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини мониторинг қилиш бошқармаси Маҳаллаларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини мониторинг қилиш шўъбаси мудири;
6️⃣ Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бизнес кўникмаларини шакллантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Тадбиркорликка ўқитиш ва бизнес кўникмаларини ўргатишни ташкил этиш бўлими бошлиғи;
7️⃣ Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бизнес кўникмаларини шакллантириш бошқармаси Нодавлат таълим ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ишлаш бўлими бошлиғи;
8️⃣ Ижро интизоми ва Давлат дастурларини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи;
9️⃣ Ахборот хизмати раҳбари;
🔟 Комплаенс назорат бош мутахассиси.
❗️Вакант лавозимларга ҳужжатлар 2022 йил 16 январгача (шу куни ҳам) электрон шаклда қабул қилинади. Бунинг учун порталдан рўйхатдан ўтиш лозим.

👍54🤩7🔥6😱4
⚡️ Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ОТМга суҳбат асосида ўқишга қабул қилиниши мумкин
Ҳукумат қарори (17-сон, 11.01.2022) билан Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Мазкур Низом билан техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларининг 2-босқичидан ўқишини давом эттириш учун қабул қилиш тартиби белгиланди.
Техникумни муваффақиятли тамомлаганлар тоифасига техникумдаги бутун ўқиш даврида ўқув семестрлари якунига кўра ўзлаштириш баҳолари “5 (аъло)” ва “4 (яхши)”, бироқ ўзлаштириш баҳоларининг камида 50 фоизи (тиббиёт ОТМ учун камида 85 фоизи) “5 (аъло)” бўлган битирувчилар киради.

👍46😱2❤1🤩1
⚡️Ўзбекистонда эмланган фуқаролар ўртасида бонусли ўйинлар ташкил этилади. Айни пайтда мазкур ташаббус юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда — Азиз Абдуҳакимов, Бош вазир ўринбосари
👍59🎉26🤩4🔥3😱1
⚡️Туризм ва спорт вазирлиги тузилмасига ўзгартиришлар киритилди
Президент қарори билан:
➖ туризм ва спорт вазирининг оммавий спортни ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинди. Шу муносабат билан туризм ва спорт вазирининг оммавий спортни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси лавозими тугатилди;
➖ туризм ва спорт вазирининг зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси - Зиёрат туризмини ривожлантириш департаменти бошлиғи лавозими жорий қилинди. Шу муносабат билан туризм ва спорт вазирининг зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозими тугатилди.

👍33😱3🎉3❤1🔥1
#Инфографика
Президент ҳузурида ўтган йиғилишда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Стратегик ривожланиш агентлиги фаолияти кўриб чиқилди.

👍19😱4🔥1
⚡️2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар туманларда (Тошкент шаҳридан ташқари) фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)ларга белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси БҲМнинг 50 фоизи миқдорида қўлланилади — Давлат солиқ қўмитаси
👍24😱9🤩2
⚡️Президентнинг «Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Манба
Манба
👍27🔥8❤2👏1😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Айни дамда Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳарбий хизматчилари иштирокида байрамона юриш бўлиб ўтмоқда.
👍23❤3😱1
⚡️Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятининг 2021 йил якунлари ҳамда 2022 йилга устувор вазифаларга бағишланган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади.
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
👍26🔥1
⚡️ Ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги баҳоланади — Президент қарори
Бунда рейтинг баҳолаш 5 та йўналиш бўйича белгиланган индикаторлар асосида амалга оширилади.
Рейтинг баҳолаш тизими 2022 йил 1 февралдан бошлаб, эксперимент тариқасида, ўз фаолиятида коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий этаётган 26 та давлат ташкилотлари фаолиятига, 2022 йил 1 июлдан барча давлат ташкилотлари фаолиятига жорий этилади.
Рейтинг баҳолаш “E-Anticor.uz” электрон платформаси орқали ташкил этилади.
Рейтингда ташкилотлар 0 баллдан 100 баллгача баҳоланиб, фаолият самарадорлиги “яхши”, “қониқарли” ва “қониқарсиз” тоифаларга ажратилади.

👍34😱4🤩1