⚡️1 январдан нималар ўзгарди❓
Хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатларга эга ходимларга қўшимча устама тўланиши, ЯТТларнинг ижтимоий солиқ ставкаси икки бараварга камайтирилиши, 15 турдаги маълумот ва ҳужжат аҳолидан талаб қилинмаслиги, чек бермасдан товар сотганлар ҳақида хабар берганларнинг мукофотланиши — 2022 йил 1 январдан нималар ўзгарди?
🟩 Пенсия ва нафақаларни тўлаш тижорат банклари томонидан амалга оширилади
🟩 Хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга ходимлар маошига қўшимча устама тўланади
🟩 Пилла ҳосилининг ҳар килоси учун жисмоний шахсларга 5 минг сўмдан субсидия берилади
🟩 Табиий ва кўпикланадиган винонинг 1 далига акциз солиғи 1 сўм этиб белгиланади
🟩 «Меҳр дафтари»га киритилган етим болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағларини шакллантириш тартиби белгиланди
🟩 ҚҚСнинг салбий суммасини қайтариш учун солиқ органларига мурожаат қилиш тартиби бекор қилинади
🟩 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти саволнома бўйича текширилади
🟩 ЯТТларнинг ижтимоий солиқ ставкаси икки бараварга камайтирилади
🟩 Педагогларга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат электрон шаклда берилади
🟩 Қарздорликни тўламаган тадбиркорларнинг маблағларини музлатиб қўйиш уларни огоҳлантирган ҳолда амалга оширилади
🟩 Юридик шахсларнинг кўчмас мулкини ижарага бериш солиқ органларида ҳисобга қўйилади
🟩 Чек бермасдан товар сотган ва хизматларни кўрсатган тадбиркорлар ҳақида хабар берганлар мукофотланади
🟩 Метро поездлари ҳаракатини кўрсатувчи мобил илова ишга туширилади
🟩 Уяли алоқа операторлари учун акциз солиғи пасайтирилади
🟩 Камерал текширувларда аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар бекор қилинади
🟩 «Евро-4» экологик тоифа талабларига мос келмайдиган транспорт воситаларини вақтинча олиб кириш ёки импорт қилиш тақиқланади
🟩 Республика бўйича қўшимча 10 мингта ўрта тиббиёт ходимлари учун штатлар ажратилади
🟩 Автомототранспорт воситаси нотариал тасдиқлашсиз ижарага берилади
🟩 Энди 15 турдаги маълумот ва ҳужжат аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилинмайди
🟩 Тугалланмаган қурилишни молиялаштириш тўхтатилади
🟩 Мажбуриятларини бажармаган шахслар билан ер ижараси шартномалари бекор қилинади
🟩 Паралимпиячилар учун коллежларда қўшимча квоталар ажратилади
▶️ Ўзгаришлар ҳақида батафсил

👍49❤3🎉3🔥2😱2🤩2
⚡️ 5,2 млрд сўм: халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилди
2021 йилда халқаро имтиҳон тизимлари компенсациясидан фойдаланиш учун 3,5 мингга яқин ёшлардан ариза келиб тушган. Шундан 2833 нафарига имтиҳон харажатлари, жами 5,2 млрд сўмдан ортиқ маблағ компенсация қилиб берилган.
Компенсация аризачи хоҳишига кўра пластик картага пул ўтказиш ёки нақд шаклда амалга оширилади. Ушбу имкониятдан фойдаланиш тизими рақамлашган — my.gov.uz портали орқали онлайн ариза юбориш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 майидан бошлаб IELTS, TOEFL, GMAT, GRE ва SAT тестларида максимал баллнинг 75 фоизидан юқорисини тўплаганларнинг харажатларини қоплаб бериш тартиби жорий этилган эди.

👍30🤩4❤2🎉2
⚡️Президент бир қатор объектларга ташриф буюради
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, давлат хавфсизлиги соҳасида кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизматининг "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи ва ДХХ Академиясига ташриф буюради.

👍45🎉3❤2🔥1
⚡️Талабалар диққатига!
Олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилгани боис «Uzbekistan Airways» АЖ 23 январга қадар талабалар учун республика бўйлаб амалга ошириладиган ички рейсларга 50% чегирма муддатини узайтирди.
10 январга қадар харид қилинган авиачипталар 23 январгача режалаштирилган рейсларга бепул қайта бронь қилинади.
Шунингдек, авиакомпания жорий йилнинг 20 – 23 январь кунлари қўшимча рейсларни амалга оширади.

👍30😱4🤩2🔥1
⚡️Ёшларга харажатлари қоплаб бериладиган халқаро имтиҳон тизимлари сони кўпайтирилди
Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб юқори натижага эришган ёшларнинг имтиҳон харажатларини компенсация қилиб бериш тизимига яна 13 та халқаро имтиҳон тизимлари қўшилиб, уларнинг сони жами 18 тага етди.
Рўйхат араб, хитой, француз, рус, испан, корейс, япон, итальян, турк ва немис тилларидан қатор имтиҳон тизимлари эвазига кенгайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2021 йилда 2833 нафар ёшларга имтиҳон харажатлари, жами 5,2 млрд сўмдан ортиқ маблағ компенсация қилиб берилгани ҳақида хабар берган эдик.

👍28🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Прокуратура_ходимлари_куни
🔷 8 январь — Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз прокурорлар!

👍37😱4🎉3🤩3❤2
⚡️Талабалар учун қишки таътил жорий йил 24 январгача узайтирилгани ортидан ОТМларда ўқув ҳафталари чўзилмайди. Янги кредит-модул тизими туфайли талабалар иккинчи семестрда 15 ҳафта ўқийди, илгари 19−20 ҳафтани ташкил қилган — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
👍44🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️2022 йил 1 январдан бошлаб автотранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказишда йиғим ундирилмаслиги белгиланди.
👍29🔥1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Буюклик меҳнатдан келади
👍29❤2🔥1
⚡Мактабларда қишки таътил узайтирилди
Халқ таълими вазирлиги қишки таътил кунларини 2022 йил 24 январга қадар узайтирди.
Мақсад — Халқ таълими тизимидаги директор, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда педагог-ўқитувчиларнинг халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларини ташкил этиш, шунингдек, ўқувчи-ёшлар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш.

👍78❤11🔥10🎉9🤩9😱3
⚡️ Ўзбекистонда коронавируснинг Omicron штамми аниқланди, эҳтиёт чоралари кучайтирилади
Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қатъий чора кўрилади.
❗Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади. Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланди.
Республика махсус комиссияси

😱59👍24🔥14
⚡️Хусусий мактабларда ҳам 24 январга қадар таътилни узайтириш тавсия этилди
Нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтириш мақсадга мувофиқ, дейилади Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси баёнотида.
Шунингдек, қишки таътил даврида ўқувчиларга озиқ-овқат берилмаслиги ҳамда бошқа сарф-харажатлар қилинмаслигини инобатга олган ҳолда уларнинг ота-оналаридан шу муддатлар учун тўлов ундирилмаслиги тавсия этилган.

👍13
❓Қишки таътил кунларини 24 январга қадар узайтирилгани ўқитувчиларнинг ойлик маошига таъсир қилмайдими?
➖ Умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун бериладиган қўшимча таътил кунлари давомида халқ таълими тизимида фаолият юритаётган педагог ва бошқа ходимларга амалдаги иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўлаб борилади, яъни ойлик маошга таъсир қилмайди.
Халқ таълими вазирлиги

👍36❤7
⚡️Ўзбекистон Президенти Қозоғистон халқи ва Президентига таъзия йўллади — Шерзод Асадов, Президент матбуот котиби
Telegram
Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ўзбекистон Президенти Қозоғистон халқи ва Президентига таъзия йўллади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактубида қардош Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани…

👍26🔥3
⚡️Ягона портал орқали «Коронавирусга қарши эмлаш»га электрон тарзда навбатга туриш ва тегишли сертификатни юклаб олиш энг қулай ва хавфсиз йўлдир — Ягона интерактив давлат хизматлари портали
👍14
❗️Қишки таътилнинг узайтирилиши ёзги таътил вақтини кечикишига сабаб бўлмайди — ХТВ
Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, Қўшимча таътил давридаги дарслар (мавзулар) чорак бошланганидан сўнг дарсларга қўшиб, тиғизлаштирилган холда ўтилади, шу боис ушбу қўшимча таътил кунлари бошқа таътилларга таъсири бўлмайди.

Xalq ta’limi vazirligi
#Сўраган_эдингиз
Ёзги таътил кечикмайдими?
Савол: Қишки таътилни узайтирилиши ёзги таътил вақтини кечикишига сабаб бўлмайдими?
Жавоб: Қўшимча таътил давридаги дарслар (мавзулар) чорак бошланганидан сўнг дарсларга қўшиб, тиғизлаштирилган холда ўтилади,…

👍20
❗️Қишки таътил вақтида ўқувчиларни мактаблардаги тўгараклар ёки тадбирларга чақириш тақиқланади — ХТВ
Вазирликнинг маълум қилишича, узайтирилган таътил кунлари тугагунга қадар ўқувчиларни бевосита мактабларда ташкил этиладиган тўгараклар (онлайн тўгарак ва танловлар бундан мустасно), шунингдек, “Баркамол авлод” болалар мактабларининг тармоқ тўгараклари ва ҳар қандай тадбирларга жалб этиш тақиқланади.
Шунингдек, бугундан бошлаб “Умид ниҳоллари-2022” спорт мусобақаларининг туман ва шаҳар босқичларини ўтказиш тўхтатилди.

Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
#Сўраган_эдингиз
Қишки таътил вақтида мактабларда тўгараклар фаолиятига рухсат бериладими?
САВОЛ: Ўқувчиларнинг қишки таътили узайтирилганига қарамай айрим “ташаббускор” раҳбарлар ўқувчиларни мактабга чақириб ёппасига фан тўгаракаларига ёки тадбирлар уюштириб…

👍19
Etender.uzex.uz электрон савдо тизимидаги тендерлар
2021 йил якунларига кўра, давлат харидлари бўйича танлаш ва тендер электрон тизими – etender.uzex.uz да қиймати 1,6 трлн сўмдан зиёд 3,6 мингта битимлар тузилди.
Давлат харидлари бўйича танлаш ва тендерларнинг электрон шаклда ўтказилиши натижасида давлат буюртмачилари 112,1 млрд сўмлик маблағни иқтисод қилишга эришишди.
Энг йирик битимлар хизмат кўрсатиш (79%), таъмирлаш (16%), ижарага бериш (3%), товар-моддий захиралари (2%) каби харид тоифалари бўйича тузилган.
Республика товар-хом ашё биржаси

Uzbek Commodity Exchange
Электрон тендернинг ҳажми 1,6 трлн сўмдан ошди
2021 йил якунларига кўра, давлат харидлари бўйича танлаш ва тендер электрон тизими – etender.uzex.uz да қиймати 1,6 трлн сўмдан зиёд 3,6 мингта битимлар тузилди. Давлат харидлари бўйича танлаш ва тендерларнинг электрон шаклда ўтказилиши натижасида давлат…
👍14
⚡️Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлашни назарда тутувчи Президент Фармони лойиҳаси юзасидан слайдлар.
▶️ Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси (2022-2026)
"Тараққиёт стратегияси" маркази

👍17
⚡️Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар
Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг жорий масалалари ва бўлажак қўшма тадбирлар юзасидан фикр алмашдилар.
Манба

👍32❤3🎉3