Segment.uz
67.4K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида огоҳлантирган истеъмолчи мукофотланади — Давлат солиқ қўмитаси

Президент қарорига кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб сотиб олувчига чекларни ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик ёки маркировка мавжуд эмаслиги тўғрисида солиқ органларига махсус дастур орқали хабар берган жисмоний шахсларга, ҳуқуқбузарлардан ундирилган жарима суммаси ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида назорат-касса техникасини ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш тартибининг бузилиши бўйича белгиланган жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланади.

❗️Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати фуқароларнинг ушбу ҳолатда ҳаракат қилиш тартиби ва мукофотни қандай шаклда олиш ҳақида тушунтириш берди.

@yangiuzbekiston_uz
👍333
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди ва одатдаги тартибда ишлашга киришди — Президент матбуот котиби
👍29🔥3🎉1
Халқ қабулхоналари

2021 йил давомида Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига 1 млн. 600 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Бу бир ойда ўртача 133 минг, кунига ўртача 4,4 мингдан зиёд мурожаат дегани.

Таҳлилларга кўра, мурожаатларнинг 53 фоизи ёки 865 мингтаси ижобий ҳал этилган.

❗️Мурожаатлар орасида ижтимоий нафақалар масаласи етакчилик қилган – 190 мингта мурожаат. Иш билан таъминлаш йўналишида 96 мингта, мажбурий ижро фаолияти, алимент ва қарз суммаларини ундириш – 94 мингта, банк кредитлари – 77 мингта, уй-жой билан таъминлаш – 68 мингта мурожаат тушган.

Шунингдек, газ, электр энергияси таъминоти, ичимлик суви таъминоти ва меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ масалалар етакчи мавзулар бўлган.

▶️ Манба
👍11😱5🤩2
⚡️Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ артисти Женисбек Пиязов жамоатчилик асосида Мактабгача таълим соҳасида маданият ва санъатни ривожлантириш мақсадида вазир маслаҳатчиси этиб тайинланди — Мактабгача таълим вазирлиги
👍23🎉5
⚡️ Буюк Британия Ўзбекистонда берилган коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларини расман тан олади

Жорий йилнинг 10 январидан бошлаб Буюк Британия Ўзбекистонда берилган коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларини расман тан олади.

Бунда агар ҳужжат эгаси қуйидаги вакциналардан бири билан мамлакатга келишидан камида 14 кун олдин эмлашнинг тўлиқ курсини тугатган бўлса, эмлаш сертификати ҳақиқий деб тан олинади: Covaxin, Moderna, Janssen (битта доза), Novavax (Nuvaxovid и Covovax), Oxford/AstraZeneca, Pfizer/BioNTech, Sinopharm Beijing, Sinovac-CoronaVac.

Сертификатнинг тан олиниши эмланган Ўзбекистон фуқароларига Буюк Британияга коронавирусга ПЗР тестини тақдим этмасдан кириш имконини беради ва уларни 10 кунлик карантиндан ўтиш мажбуриятидан озод қилади. ПЗР тести ўрнига, келгандан кейинги иккинчи куни фақат ИФА тестидан (lateral flow test) ўтиш лозим.

Ташқи ишлар вазирлиги
👍11
⚡️1 январдан нималар ўзгарди

Хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатларга эга ходимларга қўшимча устама тўланиши, ЯТТларнинг ижтимоий солиқ ставкаси икки бараварга камайтирилиши, 15 турдаги маълумот ва ҳужжат аҳолидан талаб қилинмаслиги, чек бермасдан товар сотганлар ҳақида хабар берганларнинг мукофотланиши — 2022 йил 1 январдан нималар ўзгарди?

🟩 Пенсия ва нафақаларни тўлаш тижорат банклари томонидан амалга оширилади

🟩 Хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга ходимлар маошига қўшимча устама тўланади

🟩 Пилла ҳосилининг ҳар килоси учун жисмоний шахсларга 5 минг сўмдан субсидия берилади

🟩 Табиий ва кўпикланадиган винонинг 1 далига акциз солиғи 1 сўм этиб белгиланади

🟩 «Меҳр дафтари»га киритилган етим болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағларини шакллантириш тартиби белгиланди

🟩 ҚҚСнинг салбий суммасини қайтариш учун солиқ органларига мурожаат қилиш тартиби бекор қилинади

🟩 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти саволнома бўйича текширилади

🟩 ЯТТларнинг ижтимоий солиқ ставкаси икки бараварга камайтирилади

🟩 Педагогларга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат электрон шаклда берилади

🟩 Қарздорликни тўламаган тадбиркорларнинг маблағларини музлатиб қўйиш уларни огоҳлантирган ҳолда амалга оширилади

🟩 Юридик шахсларнинг кўчмас мулкини ижарага бериш солиқ органларида ҳисобга қўйилади

🟩 Чек бермасдан товар сотган ва хизматларни кўрсатган тадбиркорлар ҳақида хабар берганлар мукофотланади

🟩 Метро поездлари ҳаракатини кўрсатувчи мобил илова ишга туширилади

🟩 Уяли алоқа операторлари учун акциз солиғи пасайтирилади

🟩 Камерал текширувларда аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар бекор қилинади

🟩 «Евро-4» экологик тоифа талабларига мос келмайдиган транспорт воситаларини вақтинча олиб кириш ёки импорт қилиш тақиқланади

🟩 Республика бўйича қўшимча 10 мингта ўрта тиббиёт ходимлари учун штатлар ажратилади

🟩 Автомототранспорт воситаси нотариал тасдиқлашсиз ижарага берилади

🟩 Энди 15 турдаги маълумот ва ҳужжат аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилинмайди

🟩 Тугалланмаган қурилишни молиялаштириш тўхтатилади

🟩 Мажбуриятларини бажармаган шахслар билан ер ижараси шартномалари бекор қилинади

🟩 Паралимпиячилар учун коллежларда қўшимча квоталар ажратилади

▶️ Ўзгаришлар ҳақида батафсил
👍493🎉3🔥2😱2🤩2
⚡️ 5,2 млрд сўм: халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилди

2021 йилда халқаро имтиҳон тизимлари компенсациясидан фойдаланиш учун 3,5 мингга яқин ёшлардан ариза келиб тушган. Шундан 2833 нафарига имтиҳон харажатлари, жами 5,2 млрд сўмдан ортиқ маблағ компенсация қилиб берилган.

Компенсация аризачи хоҳишига кўра пластик картага пул ўтказиш ёки нақд шаклда амалга оширилади. Ушбу имкониятдан фойдаланиш тизими рақамлашганmy.gov.uz портали орқали онлайн ариза юбориш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 майидан бошлаб IELTS, TOEFL, GMAT, GRE ва SAT тестларида максимал баллнинг 75 фоизидан юқорисини тўплаганларнинг харажатларини қоплаб бериш тартиби жорий этилган эди.
👍30🤩42🎉2
⚡️Президент бир қатор объектларга ташриф буюради

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, давлат хавфсизлиги соҳасида кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизматининг "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи ва ДХХ Академиясига ташриф буюради.
👍45🎉32🔥1
⚡️Талабалар диққатига!

Олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилгани боис «Uzbekistan Airways» АЖ 23 январга қадар талабалар учун республика бўйлаб амалга ошириладиган ички рейсларга 50% чегирма муддатини узайтирди.

10 январга қадар харид қилинган авиачипталар 23 январгача режалаштирилган рейсларга бепул қайта бронь қилинади.

Шунингдек, авиакомпания жорий йилнинг 20 – 23 январь кунлари қўшимча рейсларни амалга оширади.
👍30😱4🤩2🔥1
⚡️Ёшларга харажатлари қоплаб бериладиган халқаро имтиҳон тизимлари сони кўпайтирилди

Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб юқори натижага эришган ёшларнинг имтиҳон харажатларини компенсация қилиб бериш тизимига яна 13 та халқаро имтиҳон тизимлари қўшилиб, уларнинг сони жами 18 тага етди.

Рўйхат араб, хитой, француз, рус, испан, корейс, япон, итальян, турк ва немис тилларидан қатор имтиҳон тизимлари эвазига кенгайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2021 йилда 2833 нафар ёшларга имтиҳон харажатлари, жами 5,2 млрд сўмдан ортиқ маблағ компенсация қилиб берилгани ҳақида хабар берган эдик.
👍28🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Прокуратура_ходимлари_куни

🔷 8 январь — Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз прокурорлар!
👍37😱4🎉3🤩32
⚡️Талабалар учун қишки таътил жорий йил 24 январгача узайтирилгани ортидан ОТМларда ўқув ҳафталари чўзилмайди. Янги кредит-модул тизими туфайли талабалар иккинчи семестрда 15 ҳафта ўқийди, илгари 19−20 ҳафтани ташкил қилган — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
👍44🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️2022 йил 1 январдан бошлаб автотранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказишда йиғим ундирилмаслиги белгиланди.
👍29🔥1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Буюклик меҳнатдан келади
👍292🔥1
Мактабларда қишки таътил узайтирилди

Халқ таълими вазирлиги қишки таътил кунларини 2022 йил 24 январга қадар узайтирди.

Мақсад — Халқ таълими тизимидаги директор, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда педагог-ўқитувчиларнинг халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларини ташкил этиш, шунингдек, ўқувчи-ёшлар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш.
👍7811🔥10🎉9🤩9😱3
⚡️ Ўзбекистонда коронавируснинг Omicron штамми аниқланди, эҳтиёт чоралари кучайтирилади

Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қатъий чора кўрилади.

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади. Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланди.

Республика махсус комиссияси
😱59👍24🔥14
⚡️Хусусий мактабларда ҳам 24 январга қадар таътилни узайтириш тавсия этилди

Нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтириш мақсадга мувофиқ, дейилади Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси баёнотида.

Шунингдек, қишки таътил даврида ўқувчиларга озиқ-овқат берилмаслиги ҳамда бошқа сарф-харажатлар қилинмаслигини инобатга олган ҳолда уларнинг ота-оналаридан шу муддатлар учун тўлов ундирилмаслиги тавсия этилган.
👍13
Қишки таътил кунларини 24 январга қадар узайтирилгани ўқитувчиларнинг ойлик маошига таъсир қилмайдими?

Умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун бериладиган қўшимча таътил кунлари давомида халқ таълими тизимида фаолият юритаётган педагог ва бошқа ходимларга амалдаги иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўлаб борилади, яъни ойлик маошга таъсир қилмайди.

Халқ таълими вазирлиги
👍367