Segment.uz
67.4K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Суҳбатда давлат раҳбарлари Қозоғистондаги вазиятнинг ривожланиши, республикадаги ҳолатни барқарорлаштириш, тез фурсатда тинчлик ва осойишталикни қайта тиклаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистон етакчиси Қозоғистоннинг биродар халқи ва раҳбариятини уларнинг мамлакат барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларида доимо қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.

▶️ Манба
👍164
⚡️Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Элчихонаси ва Бош консулхоналари ушбу мамлакат ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари, шу жумладан талабалар билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари одатдаги тартибда фаолият юритмоқда. Зарур ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шу билан бирга, Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилиниши муносабати билан мазкур мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан жорий этилган вақтинчалик чекловларга риоя қилишларини сўраймиз.

Зарурат туғилганда, ҳамюртларимиз исталган вақтда Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султон (телефон: +7 771 020 36 73), Олма-ота (телефон: +7 777 950 44 33) ва Ақтау (телефон: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.

▶️ Манба
👍30
⚡️Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.
👍38🤩5😱32🔥2
⚡️Талабаларга қишки таътил муддати узайтирилди

Профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилди.

❗️2022 йилнинг 11 январигача
бўлган муддатга харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.
👍38🔥14😱11🤩71
❗️Жисмоний шахсларнинг ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматига нисбатан белгиланган солиқ ставкаси – 0,95% (Солиқ кодекси 429-модда);
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи ҳисоботларини тақдим этиш – жорий солиқ даврининг 1 майига қадар (Солиқ кодекси 431-модда) сақлаб қолинди.
👍19
⚡️ 2022 йил 1 январдан бошлаб пудрат ташкилотларига давлат рўйхатидан ўтказилган қурилиши тугалланмаган, том ёпиш ишлари бажарилган кўп квартирали уй-жойларни кредит таъминоти сифатида гаровга тақдим этишга рухсат этиладиПрезидент фармони
👍14😱3
❗️2022 йилда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ҳамда реконструкция қилиш учун ипотека кредитлари ажратишнинг мақсадли кўрсаткичлари

▶️ Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент фармони
👍14😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Харид суммасидан 1% кешбекка эга бўлинг — Давлат солиқ қўмитаси

Президент қарорига кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширган ва ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобиль иловасида харид чекининг QR-код ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга уларнинг банк карталарига ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи республика бюджетидан қайтарилади.

❗️Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати қайси ҳолатларда кешбек қайтарилмаслигини маълум қилди.
👍31🔥3
⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси 420 ўринга мўлжалланган 1-стипендия танловини эълон қилади

Жамғарма 2022-2023 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:

бакалавриат таълим дастури учун — 120 та;
магистратура таълим дастури у
чун — 180 та;
докторантура таълим дастури у
чун — 120 та стипендия ажратишини маълум қилади.

❗️Барча таълим дастурлари бўйича ногиронлиги бўлганлар учун ҳам камида 20 та ўрин ажратилди.

Ҳужжатлар 2022 йил 10 январдан 10 февралга қадар электрон тарзда қабул қилинади.

Саралаш босқичлари 2022 йил 10 февралдан 10 мартга қадар бўлиб ўтади.

▶️ Танловга онлайн ҳужжат топшириш
👍22😱1
⚡️Глобал очлик индексида Ўзбекистон 21-ўринни эгаллади

FAO 2021 йил учун Глобал очлик индекси рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон энг яхши кўрсаткичга эга бўлган мамлакатлар орасида 21-ўринни эгаллади (2020 йил — 30 ўрин).

Беларусь, Босния ва Герцеговина ҳамда Бразилия рейтингда энг юқори поғонада бўлса, энг кичик кўрсаткичлар Сомали, Сурия ва Жанубий Суданда кузатилмоқда.

Қўшниларимиздан Қозоғистон 28 ўрин, Қирғизистон 40 ўрин, Туркманистон эса 48 ўринда.

Глобал очлик индекси тўртта кўрсаткич бўйича аниқланади: тўйиб овқатланмайдиган аҳоли улуши; беш ёшгача бўлган вазни меъёрдан паст болалар улуши; беш ёшгача бўлган бўйи меъёрдан паст болалар улуши; беш ёшгача бўлган болаларнинг ўлим даражаси.
👍21😱6
⚡️Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлашни назарда тутувчи Президент Фармони лойиҳаси юзасидан слайдлар.

▶️ Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси (2022-2026)

"Тараққиёт стратегияси" маркази
👍20🔥1🎉1
⚡️Мустақиллик йўлида қатағон қилинган яна 120 нафар шахс оқланди — Олий суд
👍271
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида огоҳлантирган истеъмолчи мукофотланади — Давлат солиқ қўмитаси

Президент қарорига кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб сотиб олувчига чекларни ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик ёки маркировка мавжуд эмаслиги тўғрисида солиқ органларига махсус дастур орқали хабар берган жисмоний шахсларга, ҳуқуқбузарлардан ундирилган жарима суммаси ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида назорат-касса техникасини ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш тартибининг бузилиши бўйича белгиланган жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланади.

❗️Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати фуқароларнинг ушбу ҳолатда ҳаракат қилиш тартиби ва мукофотни қандай шаклда олиш ҳақида тушунтириш берди.

@yangiuzbekiston_uz
👍333
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди ва одатдаги тартибда ишлашга киришди — Президент матбуот котиби
👍29🔥3🎉1
Халқ қабулхоналари

2021 йил давомида Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига 1 млн. 600 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Бу бир ойда ўртача 133 минг, кунига ўртача 4,4 мингдан зиёд мурожаат дегани.

Таҳлилларга кўра, мурожаатларнинг 53 фоизи ёки 865 мингтаси ижобий ҳал этилган.

❗️Мурожаатлар орасида ижтимоий нафақалар масаласи етакчилик қилган – 190 мингта мурожаат. Иш билан таъминлаш йўналишида 96 мингта, мажбурий ижро фаолияти, алимент ва қарз суммаларини ундириш – 94 мингта, банк кредитлари – 77 мингта, уй-жой билан таъминлаш – 68 мингта мурожаат тушган.

Шунингдек, газ, электр энергияси таъминоти, ичимлик суви таъминоти ва меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ масалалар етакчи мавзулар бўлган.

▶️ Манба
👍11😱5🤩2
⚡️Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ артисти Женисбек Пиязов жамоатчилик асосида Мактабгача таълим соҳасида маданият ва санъатни ривожлантириш мақсадида вазир маслаҳатчиси этиб тайинланди — Мактабгача таълим вазирлиги
👍23🎉5