Segment.uz
68.7K subscribers
5.32K photos
1.27K videos
68 files
5.84K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Вазирлик ва идоралар томонидан 6 та янги танлов ўтказилади Президент қарори

Қарорга кўра:

Ногиронлар ҳаётини яхшилашга қаратилган энг яхши ижтимоий лойиҳаларни рағбатлантириб бориш мақсадида 2022 йилдан қуйидаги номинациялар бўйича республика танловлари ташкил этилади:

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан – “Энг яхши ижтимоий лойиҳа”;
Савдо-саноат палатаси томонидан – “Энг яхши тадбиркор”;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан – “Энг яхши талаба”;
Туризм ва спорт вазирлиги томонидан – “Энг яхши спортчи”;
Маданият вазирлиги томонидан – “Энг яхши китобхон”;
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан – “Энг яхши иш берувчи”.

Танлов натижалари ҳар йили “3 декабрь – Xалқаро ногиронлар куни” арафасида эълон қилинади ҳамда ғолибларга БҲМнинг 100 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.
👍2
⚡️“Ижтимоий хизмат” электрон платформаси ишлаб чиқиладиПрезидент қарори

Қарорга кўра:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига кирувчи бўш (вакант) иш ўринлари миллий базасини "Ижтимоий хизмат" электрон платформаси билан интеграция қилиш чоралари кўрилади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистоннинг хориждаги 44 нафар элчиси Қашқадарёга келди

Ташриф доирасида дипломатларга Қашқадарёнинг инвестицион, туристик салоҳияти таништирилади, йирик тадбиркорлик субъектлари ҳамда зиёрат туризми масканларига сафар уюштирилади.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

@yangiuzbekiston_uz
👍1
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси

11 ой якунларига кўра, ташқи савдо айланмаси пандемиягача бўлган даражадан ошиб, қарийб 38 млрд долларни ташкил этди.

Экспортнинг ярмидан кўпи олтин, рангли металлар ва тўқимачилик маҳсулотларига тўғри келади. Россия бир неча йилдан бери илк марта Хитойни Ўзбекистоннинг импорт бўйича ҳамкорларининг биринчи қаторидан сиқиб чиқарди.

Пандемия йилига нисбатан Ўзбекистон етакчи 20 та ҳамкор-давлатнинг деярли барчасига ўз товар ва хизматларини етказиб беришни кўпайтирди. Жумладан, Хитойга — 2,32 млрд долларга (+32,3%), Россияга — 1,87 млрд долларга (+41,6), Туркияга — 1,54 млрд долларгача (+ 71,7%), Қозоғистонга — 1,05 млрд долларгача (+ 29,1%), Украинага — 202,6 млн долларгача (+84 , 1%), Буюк Британияга — 133,8 млн долларга (3,3 марта) ошди.

Давлат статистика қўмитаси

@yangiuzbekiston_uz
#Тайинлов

⚡️Жамшид Бахтиёрович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент 2021 йилги давлат бюджетига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

👉 Қонун

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ипотека асосида уй-жой сотиб олишга лаёқатли аҳоли улуши 26% ни ташкил қилади — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

2021 йил ноябрь ойида Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича 22,5 мингта шартнома тузилди, бу сентябрь ойига нисбатан 4 фоизга (21,6 минг) кўпдир. Мазкур кўрсаткичнинг 2020 йил (14,4 фоиз) ва 2019 йил (40,6 фоиз) ноябрь ойларига нисбатан кескин ўсиши кузатилган.

Шаҳарлар кесимида уй-жой нархларининг энг баланд қиймати Тошкент (1 кв метр учун 753 долл.), Самарқанд (553 долл.) ва Навоий (418 долл.) шаҳарларида, нисбатан пастроқ нархлар эса Нукус (277 долл.), Қарши (289 долл.) ва Гулистон (289 долл.) шаҳарларида қайд этилди.

👉Манба

@yangiuzbekiston_uz
👍1
⚡️Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Арзиев Фарҳод Нуритдинович вакант бўлиб турган Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимига тайинланиши кутилмоқда — Манба.

Хитой ТИВ Ф.Арзиев номзодига агреман (розилик) берган.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️20 август Тадбиркорлар куни этиб белгиланди.

Тегишли Қонун бугун Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

Ушбу таклиф Давлат раҳбари томонидан шу йилнинг 20 август куни тадбиркорлар билан учрашув чоғида илгари сурилган эди.
#Инфографика

Ўзбекистонда мис саноати: жорий ҳолати ва истиқболлари

Мис қазиб олиш саноати ва унга алоқадор тармоқларга иқтисодиётнинг ҳақиқий драйверлари сифатида қаралмоқда.
👍1
⚡️Президент фармони:

2021 йил 1 октябрдан қуйидагилар бекор қилинади:

қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчиси бўлган ЯТТ томонидан солиқ органларига солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти;

алоҳида тайёр импорт истеъмол товарларининг божхона декларацияси расмийлаштирилган санадан кейин 12 ой ўтгач сотувга қўйилиши ҳамда чакана савдода реализация қилинишига қўйилган тақиқ.
⚡️Президент фармони:

2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар
республика туманларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) фаолият юритувчи ЯТТга белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга пасайтирилган ҳолда БҲМнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
⚡️Ёшларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш схемаси

Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 765-сонли қарорига асосан "Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш схемаси"

Мазкур қарорга асосан, кредитлар қуйидаги шартларда ажратилади:

кредит олувчи – қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёш тадбиркорлик субъекти бўлиши лозим;

кредит миқдори – ҳар бир ёш тадбиркорлик субъекти учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваридан 2 000 бараваригача;

кредит муддати – 7 йил, шу жумладан имтиёзли давр — 3 йил;

фоиз ставкаси — Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг миқдорда;

кредит таъминоти — қонунчиликда ва банк кредит сиёсатида тақиқланмаган таъминот турлари, жумладан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кредит суммасининг 50 фоизигача миқдоридаги кафиллиги.
⚡️ҚҚСдан берилган имтиёзлар яна 4 ой муддатга узайтирилиши мумкин

Ҳукумат томонидан Парламентга киритилган қонун лойиҳасига кўра, 2021 йил охиригича асосий озиқ-овқат маҳсулотлари импорти ва реализацияси учун берилган ҚҚС имтиёзлари муддати яна 4 ой муддатга чўзилиши назарда тутилмода.

Қонун лойиҳасига асосан, 2022 йил 30 апрелга қадар қуйидаги маҳсулотлари ҚҚСдан озод қилинади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данагини олиб кириш;

ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма;

гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек, уларни мамлакат ҳудудига олиб кириш.
⚡️Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.
👍2