Segment.uz
68.5K subscribers
5.32K photos
1.27K videos
68 files
5.83K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Келажак лидерлари» – янги авлод захира кадрлари

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилда ўтказилган Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумида иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари – «Келажак лидерлари»ни шакллантириш ғояси илгари сурилган эди.

Мазкур ғоя асосида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган махсус дастур Ўзбекистонда янги авлод захира кадрларини шакллантиришнинг замонавий модули сифатида давлат хизмати учун келажак лидерларини шакллантириб беришни режалаштирган.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️ Uzbekistan Airways талабалар учун махсус чегирма эълон қилди

Ўз шаҳридан узоқда жойлашган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар жорий йилнинг 28 декабридан 2022 йилнинг 10 январигача Uzbekistan Airways ички авиақатновларига чипталарни 50% чегирма билан харид қилишлари мумкин.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Баҳодир Турсунович Юсупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланди.

Б.Юсупов 2019 йилдан ҳозирга қадар Косонсой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Янги йилда барча ходимлар 5 кун дам олади

Президент фармони билан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 3 январь - душанба, 22 март - сешанба, 23 март - чоршанба, 11 июль - душанба, 2 сентябрь - жума;

олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь - сешанба, 4 май - чоршанба, 5 май - пайшанба, 12 июль - сешанба, 3 сентябрь - шанба ва 31 декабрь - шанба.

Шунингдек, 2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қўйидаги тартибда кўчирилди:

8 январь - шанба кунидан 4 январь - сешанба кунига;
7 май - шанба кунидан 4 май - чоршанба кунига;
14 май - шанба кунидан 5 май - пайшанба кунига;
16 июль - шанба кунидан 12 июль - сешанба кунига.

@yangiuzbekiston_uz
"Махсус ракурс" кўрсатувининг навбатдаги сони давлатимиз раҳбарининг Корея Республикасига ташрифига бағишланди

Президент матбуот хизмати Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини тақдим қилди.

Кўрсатувни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин👇
https://youtu.be/-lz64Kvgr14

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Шавкат Мирзиёев «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари лавозимида ишлаб келган Фаррух Фарходжонович Омонов Президент Администрацияси шўъба мудири этиб тайинланди.

@yangiuzbekiston_uz
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Озиқ-овқат захирасини яратиш — ҳар бир ҳокимнинг асосий вазифаси

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Призидент: 5 йилда балиқ етиштириш ҳажми 6 бараварга ошди, лекин баъзи вилоятларда ҳосилдорлик оқсаяпти

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси "Ўзбекистон", "UzReport" телеканаллари ҳамда Қонунчилик палатасининг фейсбукдаги саҳифаси орқали жонли эфирга узатилмоқда.

▶️ Жонли эфир

@yangiuzbekiston_uz
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (764-сон, 21.12.2021 й.) билан Тахир Алимжанович Назаров Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг директори этиб тайинланди.

@yangiuzbekiston_uz
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бошланади.

Кескин танқидий руҳда ўтиши кутилаётган йиғилишда янги ташкил этилган Кадастр агентлиги томонидан ерларни ялпи хатловдан ўтказиш ва электрон рўйхатга олиш ишларининг бориши, хатлов жараёнида аниқланган муаммолар, ер ажратиш ва ҳисобини юритишдаги коррупция ҳолатлари эътибор марказида бўлади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Молия вазирлиги давлат қарзини бошқариш, жумладан, давлат қарзини жалб қилиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси жонли эфирга узатилмоқда.

▶️ Кўриш учун ҳавола

@yangiuzbekiston_uz
⚡️РАСМАН: Янги йил байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам олишади

Кеча имзоланган Президент фармонига кўра, Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 5 кун (31 декабрдан 4 январга қадар) дам олишади.

Демак, барча ходимларга қуйидаги саналар дам олиш куни ҳисобланади:

31 декабрь — жума иш ҳафтасидан қатъи назар қўшимча дам олиш куни (асос: ПФ-6122-сон, 03.12.2020 й.);

1 январь — шанба Янги йил байрами, яъни ишланмайдиган кун;

2 январь — якшанба барча учун дам олиш куни;

3 январь — душанба иш ҳафтасидан қатъи назар қўшимча дам олиш куни (асос: ПФ–35-сон, 20.12.2021 й.);

4 январь — сешанба ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 8 январь - шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни (асос: ПФ–35-сон, 20.12.2021 й.).

Изоҳ: 8 январь - шанба куни 5 кунликлар учун ҳам, 6 кунликлар учун ҳам иш куни бўлади.

@yangiuzbekiston_uz
👍1
⚡️Давлат хизматчиларининг бир гуруҳи Туркияда малака оширмоқда

Гуруҳ таркибига 10 нафар туман (шаҳар) ҳокими ва ўринбосарлари, ёшлар масалаларида самарали натижа кўрсатган 5 нафар давлат хизматчиси ҳамда 5 нафар маъмурий ислоҳотлар бўйича ишчи гуруҳи аъзолари киритилган.

Делегация аъзолари Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Туркия Республикаси Президентининг Инсон ресурслари офиси ҳамкорлигида жорий йилнинг 19-24 декабрь кунлари Туркияда малака ошириш дастуридан ўрин олган семинар, учрашув ва мулоқотларда иштирок этишади.

@yangiuzbekiston_uz