Segment.uz
68.6K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.83K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Бахшичилик санъати ЮНЕСКОнинг инсоният номоддий маданияти мероси рўйхатига киритилди

НМММҲҚ ушбу элементни Инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритишни аккламация (кенг консенсус) йўли билан ҳеч қандай дебатлар ва овозга қўйишларсиз маъқуллади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент бахшичилик санъати намояндалари ва мухлисларига табрик йўллади

📝Табрикнинг тўлиқ матни

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Шахриёр Нуруллоев Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори этиб тайинланди.

Ш.Нуруллоев бунгача Президент Администрацияси масъул ходими сифатида фаолият юритган.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳридаги аэропортда тантанали кутиб олинди

Сеул шаҳридаги аэропортда давлатимиз раҳбарини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, артиллериядан тўплар отилди.

Ўзбекистон етакчисини Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари Хонг Нам Ки ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Саммитнинг асосий тадбирлари - икки томонлама учрашув ва музокаралар 17 декабрь, жума куни бўлиб ўтади.

@yangiuzbekiston_uz
#Тайинлов

Жамшид Шукуров Бўстонлиқ тумани ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

@yangiuzbekiston_uz
Фоторепортаж: Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Сирдарё вилоятининг Ховос туманидаги 12 ва 26-сонли мактабларда бўлди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси халқаро тадқиқотлар талаблари асосида рейтингини аниқлаш учун тасодифий танлаб олинган мактаблар рўйхатини эълон қилди.

@yangiuzbekiston_uz
🔴LIVE

⚡️Давлат хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати бошланди

"Сиёсий-маърифат соати" вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимларига мўлжалланган.

Ўқув соатини онлайн кузатиш — https://youtu.be/DUpN3gLeizE

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Рақобат муҳитини янада соғломлаштиришга қаратилган Президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди

"Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори лойиҳаси муҳокама этиш учун regulation.gov.uz порталига жойланди.

Қарор билан 2022-2026 йилларда хусусий секторни кенг жалб қилиш ҳамда эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш орқали мавжуд монополияларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдқиланиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, қарор лойиҳасида аэропортлар, йўл қурилиш, электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, иссиқлик таъминоти, нефть маҳсулотларини сотиш ва бошқа соҳалардаги корхоналарнинг давлат улушларини босқичма-босқич хусусий секторга сотилиши белгиланган.

Қарор лойиҳаси 31 декабрга қадар муҳокама этилади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сеулда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими ўтказилиб, икки томонлама музокаралар бўлиб ўтмоқда.

@yangiuzbekiston_uz