Segment.uz
68K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
67 files
5.8K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Шавкат Мирзиёев: Бугун икки томонлама стратегик шериклигимизни иттифоқчилик муносабатлари даражасига кўтариш тўғрисида тарихий қарор қабул қиламиз

Бугун Оқўрда қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди.

Самимият ва ишонч руҳида ўтган учрашувда етакчилар кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон шериклигига доир кенг кўламли масалаларни, шу жумладан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кўриб чиқдилар, халқаро ва минтақа кун тартиби юзасидан фикр алмашдилар.

— Бугун икки томонлама стратегик шериклигимизни иттифоқчилик муносабатлари даражасига кўтариш тўғрисида тарихий қарор қабул қиламиз. Бу нафақат мамлакатларимиз, балки бутун минтақанинг изчил тараққиёти, барқарорлиги ва равнақи учун улкан аҳамиятга эга бўлади, — деди давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев.

Telegram | Facebook | Instagram
👍1
⚡️Нур-Султон шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилади

Қозоғистон президенти таъкидлашича, ҳайкал икки мамлакат халқларининг маънавий яқинлиги ва кўп асрлик дўстлиги рамзи сифатида ўрнатилади.

Telegram | Facebook | Instagram
⚡️Нур-Султонда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Президентининг давлат ташрифи доирасида Нур-Султон шаҳрида мамлакатимиз элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаев рамзий боғични кесиб, янги бинони тантанали равишда очдилар.

Етакчилар элчихонада яратилган шароитлар билан танишиб, Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирдилар.

Telegram | Facebook | Instagram
⚡️Президент Ўзбекистон халқини байрам билан табриклади

Бу йил 4 мингдан ортиқ шахс суд залидан озод қилиниб, 8 мингга яқин фуқарога нисбатан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилгани, 859 нафар шахс оқлангани суд-тергов соҳасидаги ислоҳотларимизнинг энг муҳим натижасидир, — дейилади табрикда.

▶️ Табрикнинг тўлиқ матни

Telegram | Facebook | Instagram
#Бахтимиз_Қомуси

Ҳозирги кунда Ўзбекистон ижтимоий давлат ва адолатли жамият қуриш сари дадил бормоқда. Шу сабабли “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилни конституциявий қоида сифатида муҳрлашнинг вақти-соати етди, деб ўйлайман — Шавкат Мирзиёев

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан халқимизга йўллаган байрам табригидан

Telegram | Facebook | Instagram
#Бахтимиз_Қомуси

Илгари амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, уни миллий қонунчилигимиз ва ҳуқуқий амалиётимизда мустаҳкамлаш зарур — Шавкат Мирзиёев

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан халқимизга йўллаган байрам табригидан

Telegram | Facebook | Instagram
👍1
#Бахтимиз_Қомуси

Учинчи Ренессанснинг тўрт узвий ҳалқаси бўлмиш боғча, мактаб, олий таълим ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш масалаларини конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйиш ҳам мақсадга мувофиқдир — Шавкат Мирзиёев

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан халқимизга йўллаган байрам табригидан

Telegram | Facebook | Instagram
👍1