Segment.uz
67.5K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Келгуси йилда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш борасида кўриладиган қатор чора-тадбирлар тўғрисида маълум қилинди:

Аҳоли томорқасида деҳқончиликни йўлга қўйиш учун банклар томонидан 7 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар берилади.

Ҳоким ёрдамчилари бу имкониятлардан тўғри фойдаланиб, томорқаси бўлган хонадонларда 100 та парранда, 20 та қуён, 5-6 та қўй ва эчки, камида 5-10 та курка, 5 та асалари уялари боқилишини ташкил этишга кўмаклашиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинадиган маблағларни ҳам маҳаллага боғлаш тизими жорий этилади

Йиғилишда маҳаллаларни ривожлантиришга ташқи инвестиция ва молиявий ресурсларни ҳам йўналтириш масаласига тўхталиб ўтилди.

"Келгуси йилда халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобига 109 та лойиҳа доирасида 2,2 миллиард доллар маблағ ўзлаштирилиб, 28 минг аҳоли бандлиги таъминланади.

Эндиликда халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинадиган маблағларни ҳам маҳаллага боғлаш тизими жорий этилади", деди Президент.

Айни пайтда ҳудудлар раҳбарлари ишсизлар ва ёшларнинг бандлигини тўлиқ таъминлаш, бунинг учун қандай шароитлар зарурлиги юзасидан ахборот бермоқда.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️ Ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш учун қандай чоралар кўрилади?

Ушбу инфографикада бу борадаги устувор вазифалар акс этган.

@yangiuzbekiston_uz
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Мўйноқда биринчи қор ёғди

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Қўнғирот туманларида жорий қиш мавсумдаги биринчи қор ёғди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️ Ўзбекистон туман ва шаҳарларидаги энг ёш ҳоким ким?

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
маҳаллий ҳокимият органларида фаолият юритаётган энг ёш ҳокимлар рўйхатини шакллантирди.

Унга кўра, Самарқанд вилояти, Нарпай туман ҳокими Шерзод Раҳмонов — 30 ёш ва у энг ёш ҳоким ҳисобланади.

Кейинги ўринларни 32 ёшли Сирдарё вилояти, Ширин шаҳар ҳокими Сарварбек Султонов ва 33 ёшли Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров эгаллади.

❗️Маълумотларга кўра, 30–40 ёш орасидаги маҳаллий ҳокимлар 34 тани ташкил этади.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Агентлик томонидан Миллий кадрлар захираси яратилиб, электрон тизим такомиллаштирилмоқда.

@yangiuzbekiston_uz
👍1
Фото: Тошкентда биринчи қор ёғди

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбар аёллар рўйхатини эълон қилди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат хизматида фаолият юритаётган раҳбар аёллар рўйхатини шакллантирди.

Унга 24 нафар раҳбар аёл — вазирлик, идора ва суд-ҳуқуқ тизимидаги раҳбарлар, вилоят ҳокимлари ўринбосарлари ҳамда 6 нафар туман (шаҳар) ҳокими киритилди.

@yangiuzbekiston_uz
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мангу_ҳилпирагин_байроғим

🇺🇿 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасдиқланган кун

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди:

● 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
● 2010 – 2020 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
● 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил сентябргача;
● 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

Бундан аввал 2021 йил 31 декабргача алмаштириш мажбурий эди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси видеоконференцалоқа шаклида бошланди.

Онлайн кўриш

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Зоир Тоирович Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди, Муротжон Бердиалиевич Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зойир Мирзаев янги лавозимга кузатиб қўйилди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Даврон Абдулпаттахович Хидоятов Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди, Зоир Тоирович Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Даврон Хидоятов Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимини эгаллайди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Эртага давлат хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати ташкил этилади

Ушбу ўқув вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакилларига мўлжалланган.

▶️ Эртага Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишади:

Ўзбекистон ва Туркий давлатлар ташкилоти: ҳамкорликнинг янги даври

Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)

Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари

▶️ Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

☝️Эслатиб ўтамиз, ўқув соати эртага, 19 ноябрь куни 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистон солиқ сиёсатида ижобий ўзгаришларга эришаётган давлатлар Топ-20 талигига кирган — Шерзод Кудбиев

Бугунги кунда тадбиркорликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ҚҚС тўловчилар сони 2016 йилга нисбатан 20 бараварга ўсиб, 138 мингтани ташкил этмоқда. Қолаверса, фойда солиғи тўловчилари сони эса 18 баробарга ўсди. Энг муҳими ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 1 миллион нафардан ошди.

Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев матбуот анжуманида маълум қилди.

Қўмита раисига кўра, солиқ тўловчиларнинг солиқ хавфи автоматлаштирилган тизим орқали ўрганилади.

Янги тартибга кўра, жорий йилнинг 22 декабридан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказишда солиқ тўловчиларнинг солиқ хавфи даражаси ўрганилади. Махсус рўйхатдан ўтказиш бўйича аризалар етти кун ичида кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқишнинг биринчи босқичида солиқ тўловчиларнинг солиқ хавфи автоматлаштирилган тизим орқали ўрганилади ва натижаларга кўра улар солиқ хавфининг юқори, ўрта ёки паст даражалари бўйича тоифаларга ажратилади, — дейди Давлат солиқ қўмитаси раиси.

▶️ Батафсил

@yangiuzbekiston_uz
👍1
⚡️Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари янада кенгаяди

Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан ташриф билан Россияга жўнаб кетди.

Олий даражадаги музокаралар бугун Москва шаҳрида бўлиб ўтади. Унда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши, қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

@yangiuzbekiston_uz
👍1