Segment.uz
67.2K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Давлат хизматчилари учун махсус ўқув соати бошланди

Ушбу ўқув соати вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимларига мўлжалланган.

🎬 Унда бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот берилади.

▶️
Мазкур ўқувни айни дамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги саҳифасига ўтиб, ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Президент_сайлови #Сайлов2021

🔷 24 октябрь — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни

📹 Ҳамма сайловга! Келажагимиз учун овоз берамиз!

#Сайловда_фаол_қатнашинг

Каналга уланиш
@yangiuzbekiston_uz
#Президент_сайлови #Сайлов2021

🔷 24 октябрь — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар:

🔹 Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулла Обломуродов;

🔹
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова;

🔹
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев;

🔹 Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Алишер Қодиров;

🔹Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов.

#Сайловда_фаол_қатнашинг

Каналга уланиш
@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Келажак_кадрлари

🔷 Хорижда таълим учун янги имкониятлар

🎥 Махсус репортаж: «Эл-юрт умиди» жамғармасининг ўтган даврдаги фаолиятига назар

@yangiuzbekiston_uz
#Президент_сайлови #Сайлов2021

❗️Сайловдан олдинги сўнгги бир кунда сайловолди ташвиқот ўтказиш тақиқланади

Сайлов кодексининг 44-моддасига биноан, сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.

Ўзбекистонда президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти якунланиб, "жимлик куни" эълон қилинди. 23 октябрь соат 00:00 дан 24 октябрь сайлов якунланганига қадар ОАВда сайловолди ташвиқоти ва унинг бошқа кўринишларини ўтказиш тақиқланади.

▶️ "Жимлик куни" сайловчиларга ўз танловини мустақил белгилаб, бунда сайловолди ташвиқот таъсирига тушиб қолмаслик ҳамда у ёки бу номзодга овоз бериш ҳақида ўйлаб кўришга кўмак беради.

🔰 Қонунчиликка кўра, "жимлик куни"га қадар рўйхатдан ўтган номзодлар фойдасига хизмат қилувчи рекламалар: ташвиқот босма материаллари, варақа ва плакатлар тўлиқ олиб ташланади. Фақатгина Марказий сайлов комиссиясининг ахборий материаллари, номзодларнинг таржимаи ҳоли тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уларнинг сайловолди дастурлари сайловолди ташвиқоти материаллари ҳисобланмагани боис қолдирилади.

📌 "Жимлик куни"да ягона ташвиқот — сайловчиларни участкаларга таклиф қилишга ижозат берилади.

#Сайловда_фаол_қатнашинг

Каналга уланиш
@yangiuzbekiston_uz
#Президент_сайлови #Сайлов2021

🔷 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 1 кун қолди.

@yangiuzbekiston_uz
Сайлов участкангизни қандай аниқлаш мумкин?

Марказий сайлов комиссиясининг saylov.uz сайти орқали онлайн тарзда ўзингиз овоз берадиган сайлов участкангизни аниқлашингиз мумкин.

Бунинг учун қуйидаги саҳифага кириб, паспорт серия ва рақами ҳамда туғилган санаси киритилиши керак
▶️ https://saylov.uz/uz/faq/user-polling-station

@yangiuzbekiston_uz
#Президент_сайлови #Сайлов2021

🔷 Бугун, 24 октябрь — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни

Келажагингиз учун овоз беринг!

#Сайловда_фаол_қатнашинг

Каналга уланиш
@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Президент_сайлови #Сайлов2021

2021 йил 24 октябрь — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни

🔷 Биз келажакни бирга қурамиз! Сайловда фаол иштирок этинг!

@yangiuzbekiston_uz
#Президент_сайлови #Сайлов2021

Президент сайловида бугун соат 11:00га қадар овоз берган сайловчилар кўрсаткичи

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сайлов ўтган деб ҳисоблаш учун етарли овоз бериб бўлинди

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 96-моддасига мувофиқ, агар сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 33 фоизи овоз беришда иштирок этган бўлса сайлов ўтган ҳисобланади.

Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоровнинг маълум қилишича, соат 11-00 га қадар сайловчиларнинг 6 млн 669 минг 552 нафари ёки 33,6 фоизи овоз берди.

“Демак, жорий сайловлар ўтган деб ҳисобланади ва бу билан барча сайлов жараёни иштирокчилари ва халқимизни табриклаймиз”, - деди Қўчқоров.

@yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистондаги сайлов участкалари расман ёпилди.

@yangiuzbekiston_uz
#Президент_сайлови #Сайлов2021

Ўзбекистондаги барча сайлов участкаларида соат 20.00да овоз бериш якунланди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳозирга қадар мамлакат бўйича сайловда иштирок этганлар 16 миллион 36 минг 914 нафарни ёки 80,8 фоизни ташкил этмоқда.

Эртага, 25 октябрь куни соат 16:00да бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинади.

@yangiuzbekiston_uz
Президент Ички ишлар органлари ходимлари, фахрийларига табрик йўллади ва шу муносабат билан бир гуруҳ тизим ходимларини мукофотлади.

✔️Мукофотланганлар рўйхати.

@yangiuzbekiston_uz