Segment.uz
66.8K subscribers
5.29K photos
1.26K videos
65 files
5.71K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
#Президент_сайлови #Сайлов2021

Кимлар сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин?

@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мустақиллик30 #Мустақил_фикрлар

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган лойиҳанинг навбатдаги сонида халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мустақиллик инъом этган имкониятлар ҳақидаги мулоҳазалари билан бўлишади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистонда “Foreign Languages” телерадиоканали ташкил этилади

“Foreign Languages” хорижий тиллар телерадиоканалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

📺 Қарор билан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “Oilaviy” телеканали негизида хорижий тилларга ихтисослаштирилган “Foreign Languages” хорижий тиллар телерадиоканали ташкил этилади.

⌚️Телеканал ўз дастурларини бир кеча-кундузда 24 соат давомида хорижий тилларда эфирга узатади, бунда ҳар куни камида 3 соат эфир вақти хорижий тилларни онлайн ўргатишга ажратилади.

Болалар учун мўлжалланган хорижий тилдаги телевизион асарлар дубляжсиз, асл тилида, зарур ҳолларда ўзбек, инглиз ва рус тилларида титрли таржима қилган ҳолда эфирга узатилади.

@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мустақиллик30 #Мустақил_фикрлар

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган лойиҳанинг ушбу сонида Бадиий академия раиси, Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур мустақилликнинг аҳамияти тўғрисида ўз ҳаёти ва ижоди мисолида сўзлайди.

@yangiuzbekiston_uz
#Мустақиллик30 #Эътироф

🔷 Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

Айни пайтда Кўксаройда ушбу мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Қани энди вақт кўпроқ бўлса, ҳар бирингиз ҳақида ярим соат гапирсам, муносибсизлар. Фармонга қўл қўйиш осон бўлмади. Ҳамма тавсия қилади, аммо масъулият битта одамда. Халқимиз кўрганида муносиб инсонлар тақдирланибди, дейиши керак, — Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбарининг Кўксаройда давлат мукофотларини топшириш маросимидаги нутқидан

@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мустақиллик30 #Мустақил_фикрлар

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган лойиҳанинг бугунги қаҳрамони — "Улуғбек" иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси раҳбари Оқил Салимов.

Оқил Салимов ўтмиш ва бугун, янги Ўзбекистоннинг шиддати ҳақидаги фикрлари билан бўлишади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Шавкат Мирзиёев: биз 11 йил тўлиқ ўқимаганмиз, дарсларни катта қисми пахта даласида ўтган

Илгари пахта сотиш учун квота илтимос қилиб юрардик. Ҳозир бунақа нарсалар йўқ, аксинча бизда ишлаб чиқариш ривожланиб, ўзимиз бошқалардан пахта сотиб олишни бошладик.

Бизни давримизда 11 йил тўлиқ ўқимаганмиз, чунки мактабдаги жуда катта вақтимиз пахта даласида ўтар эди-ку. Бир ўқув йилида неча ой пахтада бўлишимизни бир эслайлик. Кучимиз энг етгани мактаб директори билан шифокорлар эди. Ҳаммани мажбурлаб далаларда ушлар эдик.

Битта қарор билан 6 млн теримчини пахта даласидан олдик-ку. Бола меҳнати, мажбурий меҳнатларга барҳам бердик. Мана, ҳеч нарса ўзгармади. Тўғри тизимни йўлга қўйдик, кимга пахта керак бўлса, ўзи териб оляпти.

Давлатимиз раҳбарининг Кўксаройда давлат мукофотларини топшириш маросимидаги нутқидан

@yangiuzbekiston_uz
«Жадид боболаримизнинг асл тарихини аниқлаш учун хорижий давлатларнинг архивларига ҳам кирдик. 100 минг ватандошимиз қатағон бўлган. Агар улар — энг зиёлиларимиз, илм эгалари ҳаёт бўлганида учинчи ренессанс ўтган асрда бўларди — Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбарининг Кўксаройда давлат мукофотларини топшириш маросимидаги нутқидан

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида улкан ютуқларга эришган илғор фермер, селекционер олим Муҳаммад Аҳмедов, жаҳон миқёсида тан олинган йирик математик олим, академик Шавкат Аюпов, ўзбек адабиётининг забардаст намояндаси, атоқли адабиётшунос, таржимон ва публицист Иброҳим Ғафуров, ноёб овози билан дунёни мафтун этиб келаётган Муножот Йўлчиеваларни “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан самимий табриклади.

Шавкат Мирзиёев уларнинг ҳари бири ва босиб ўтган йўли ҳақида алоҳида таъриф берди. Иброҳим Ғафуров ҳақида сўзлай туриб, давлат раҳбари шундай хотирлади:

"...Биз Эркин Воҳидов билан кечалари кўп масалалар ҳақида гаплашардик. У киши айтарди: "Агар ўзбек тилининг бойлигини, чиройини билишни хоҳласангиз, Иброҳим акага мурожаат қилиш керак".

@yangiuzbekiston_uz
«Мен “Бобурнома”ни кўп-кўп ўқишга, Бобурнинг ҳаёт йўлини ўрганишга ҳаракат қиламан. Биласизларми, Бобурда умуман ҳаловат бўлмаган. Унинг ҳаёт йўли машаққатлар ва курашларда ўтган, фақат меҳнат қилган. Иброҳим аканинг (Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғофуров - таҳ.) ҳам ҳаётида ҳаловати бўлмаган, умри меҳнатда ўтган. Ҳозирга адабиёт соҳасидаги барча ёзувчи ва шоирларимиз бу инсонни устоз дейди. Бу инсонга ҳалоллик ва поклик бўйича муносиб бўлишга ҳаракат қилади.

Очиқ гап, мен Эркин Воҳидов ва Абдулла Орипов билан дўст эдим. Абдулла Орипов билан Зомин мактабини ташкил қилган эдик. Эркин Воҳидов билан эса кечалари ҳам гаплашардик. Эркин аканинг бир гаплари бўлар эди: агар ўзбек тилининг буюклигини билишни хоҳласанг, Иброҳимжондан сўраш керак, дерди. Севиб гапирардилар. Иброҳим ака адабиётимизнинг ана шундай забардаст намояндаси.

Иброҳим акага ўхшаган ҳалол инсонлар бизга ўрнак бўлиши керак. Ҳаётда, меҳнатда, умрда. Битта стол, ручка ва битта хона. Бошқа бирор нарсани бу инсон ўзи учун эп кўрмаган. Мана шундай инсон албатта Ўзбекистон Қаҳрамони бўлишига лойиқ.

Сўнгги йилларда ёзувчилар ва шоирларни қўлимиздан келганича қўллаб-қувватлаяпмиз. Уларни ўз биноси ҳам йўқ эди, ижарада туришарди, мана, Ватанли бўлишди.

Адиблар хиёбони ташкил қилдик. Бу ҳам бежиз эмас. Ўзлигимизни англамоқчи бўлганлар шу хиёбонга келиб кўрсин, нурли бўлиб турган Навоий бобомизга қарасин. Нима учун Навоий бобомизни ҳам қиблага қаратиб, ўзгартирдим. Чунки буни тагида ҳам илоҳий куч бор», — Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбарининг Кўксаройда давлат мукофотларини топшириш маросимидаги нутқидан

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Шавкат Мирзиёев: «Адиблар хиёбонида Навоий бобомизни ҳам қиблага қаратиб, ўзгартирдим. Чунки буни тагида ҳам илоҳий куч бор».

Давлатимиз раҳбарининг Кўксаройда давлат мукофотларини топшириш маросимидаги нутқидан

@yangiuzbekiston_uz
«Мен Шавкат Мирзиёевни президентлик лавозимини кабинетдан халқ орасига олиб чиққани учун ҳурмат қиламан» — «Ўзбекистон Қаҳрамони» Иброҳим Ғафуров.

Иброҳим Ғафуров жаҳон адабиётининг «Жиноят ва жазо», «Телба», «Азизим», «Алвидо, қурол», «Чол ва денгиз», «Қиёмат» сингари сара асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

@yangiuzbekiston_uz
Audio
#Мустақиллик30 #Эътироф

Ўзбекистон халқ артисти унвонини Шавкат Мирзиёев қўлидан қабул қилиб олган Женисбек Пиязов Президентга самимий ҳазиллашди.

@yangiuzbekiston_uz