Segment.uz
60.9K subscribers
5.08K photos
1.18K videos
52 files
5.07K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_Ўзбекистон_янги_ғалабалар

⚡️Юртдошларимиз Олимпиада ғолиблари ва иштирокчиларини муносиб кутиб олишмоқда.

Ушбу видеода Олимпия ўйинлари рекордчиси Оксана Чусовитина спортчиларни кутиб олиш учун чиққан юртдошларимизга миннатдорлик билдирмоқда.

#uzbekpower #uzbekchampions

@yangiuzbekiston_uz
#Янги_Ўзбекистон_янги_ғалабалар

🥇Олимпиада ўйинларида олтин медаль олган спортчиларга 4 сотихли 3 хонали уй ва «Chevrolet Tahoe»;

🥉Бронза медали соҳибларига 2 хонали уй ва «Trailblazer» автомобиллари топширилди.

🔷 Шунингдек, олтин учун 200 минг, бронза учун 50 минг АҚШ доллари пул мукофотлари ҳам берилади.

#uzbekpower #uzbekchampions

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Президент_сайлови #Сайлов2021

🔷Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 39-моддаси:

▶️ Сиёсий партиялар тақдим этган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлиги Марказий сайлов комиссияси томонидан беш кунлик муддатда текширилади. Сайловчилар имзолари зарур сонининг камида ўн беш фоизи ва имзо варақаларига имзоларини қўйган сайловчилар тўғрисидаги тегишли маълумотлар текширилиши лозим.

Текшириш учун сайловчиларнинг ҳар бир сиёсий партияни ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни қўллаб-қувватлаб берилган имзолари бир хил миқдорда, ҳар бир маъмурий-ҳудудий тузилмадан (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳридан) тенг нисбатда танлаб олинади.

📝 Марказий сайлов комиссияси имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи Эксперт гуруҳини тузиши мумкин. Эксперт гуруҳи таркибига ички ишлар органларининг, адлия органларининг мутахассислари, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари вакиллари жалб этилади.

@yangiuzbekiston_uz
#Президент_сайлови #Сайлов2021

⚡️Марказий сайлов комиссиясининг Президент сайловини ўтказувчи сайлов округларини тузиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

@yangiuzbekiston_uz
#Президент_сайлови #Сайлов2021

🔷 Бугун, 10 август куни Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ва Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ваколатли вакиллари партиянинг сайловда иштирок этишига ижозат сўраб берилган аризаларни тақдим этди.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эътибор_ва_ғамхўрлик

⚡️18 ёшга тўлган етим болаларга 1 хонали уй берилади

Етим болаларга уй-жой ажратишнинг янги тизимини жорий этиш бўйича Президент қарор имзолади.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эътибор_ва_ғамхўрлик

Давлатимиз раҳбарининг етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича имзоланган қарори — қалби ўксик болалар учун ҳам эътибор, ҳам ғамхўрликнинг яққол намунаси.

Қарорга кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар таълим олишлари учун, таълим учун зарур китоблар ва ўқув анжомлари сотиб олиш учун ҳар ўқув йилида уларга БҲМ 5 баравари миқдорида пул берилади.

Уларнинг таълим олишлари учун алоҳида маблағлар ажратилади. Олий таълим муассасасига киришлари учун алоҳида грант ўринлар ажратилади ва энг асосийси улар келгусида иш билан таъминланиши ҳам назоратга олинади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент “Ватандошлар” жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади

▶️ Асосий мақсад
– дунёнинг 100 га яқин мамлакатларида истиқомат қилаётган 10 миллиондан ортиқ ватандошлар, улар томонидан ташкил этилган 170 дан ортиқ маданий марказларни қўллаб-қувватлаш.

🔷 Фонд фаолиятининг асосий йўналишлари:

хорижда ватандошлар билан ҳамкорликни ривожлантириш;

халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилган ҳолда, хориждаги ватандошларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш;

хорижда ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолиятни қўллаб-қувватлаш;

юртимизнинг бой илмий, маданий ва маънавий меросини
кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш;

ватандошлар томонидан ташкил этилган жамоат бирлашмалари фаолиятини рағбатлантириш, уларга хорижда ўзбек миллий маданий марказларини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш;

хориждаги ватандошларнинг чет элдаги илмий ва ижодий, Ўзбекистондаги тадбиркорлик, инвестициявий, илмий, маданий-маърифий фаолиятига кўмаклашиш;

хорижий давлатлар билан миграция ва таълим соҳасида шартномавий-ҳуқуқий ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқалар.

📝 Фонд фаолиятини молиялаштириш давлат субсидияси ва давлат ижтимоий буюртмалари, муассислар ажратадиган маблағлар, ҳомийлик хайриялари, грантлар ва бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади. Фонд ўз фаолиятини бошлаши учун 5 миллиард сўм ажратилади.

@yangiuzbekiston_uz
#Президент_сайлови #Сайлов2021

🔷 Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14 та сайлов округлари тузилди.

Жорий йилдаги сайловларда 21 266 011 нафар сайловчи қатнашиши кутилмоқда.

📝 Ушбу инфографикада ҳудудлар кесимида сайловчилар сони акс этган.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент Фармонига асосан:

▶️ 2021 йил 1 сентябрдан

1️⃣ кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилади.

2️⃣ якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.

3️⃣ болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг қуйидаги миқдорлари белгиланади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент Фармонига асосан:

🔷 Болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг қуйидаги янги миқдорлари белгиланмоқда:

болалар нафақаси оиланинг:
🔹 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун — 250 000 сўм (+56 000 сўм);

🔹 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун — 325 000 сўм (+131 000 сўм);
🔹 иккинчи фарзанди учун қўшимча — 150 000 сўм (+186 000 сўм);

🔹 учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун — 100 000 сўмдан (амалдаги 190 минг сўмдан 290 минг сўмгача кўп);

моддий ёрдамнинг миқдори — 380 000 сўм.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент Фармонига асосан:

▶️2022 йил 1 январдан

Минимал истеъмол харажат
миқдорларидан камбағаллик мезони ҳамда кам таъминланган деб эътироф этишда жон бошига бир ойлик даромад мезони сифатида фойдаланилади.

📝 Давлат статистика қўмитаси 2022 йилдан бошлаб инфляция даражасидан келиб чиқиб Минимал истеъмол харажат миқдорларини ҳар йили 20 январга қадар эълон қилиб боради.

Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблашнинг халқаро стандартларга ва аниқ мезонларга асосланган ҳамда шаффоф тартиби ишлаб чиқилиб, Ҳукумат қарори билан тасдиқланади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистонда Болалар омбудсмани таъсис этилди

Бу «Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармонида белгилаб қўйилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими тугатилди.

📝 Фармонга кўра,
Болалар омбудсмани ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органлари, уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда амалга оширади, ўз фаолиятида Олий Мажлис палаталарига ҳисобдордир.

Болалар омбудсмани Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан беш йил муддатга сайланади.

Болалар омбудсмани лавозимига номзод Олий Мажлиснинг палаталари кўриб чиқиши учун Президент томонидан киритилади.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси Болалар масалалари бўйича миллий комиссия этиб қайта ташкил этилади.

@yangiuzbekiston_uz
#Эътибор_ва_ғамхўрлик

⚡️Президентнинг “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони: асосий ўзгаришлар ҳақида #инфографика

@yangiuzbekiston_uz
🔷 12 август — Халқаро ёшлар куни

▶️ 1999 йил 17 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси билан Халқаро ёшлар масаласи билан шуғулланувчи вазирлар конференциясининг 12 августни Халқаро ёшлар куни деб эълон қилиш ҳақидаги тавсиясини маъқуллади.

Ушбу кунда жаҳон ҳамжамиятининг диққат-эътибори ёшларга оид масалаларга яна бир бор қаратилади.

Эслатиб ўтамиз, миллий қонунчилигимизга кўра 30 июнь — Ўзбекистон Республикасида Ёшлар куни этиб белгиланган.

@yangiuzbekiston_uz