Segment.uz
70.9K subscribers
5.42K photos
1.3K videos
75 files
6.07K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Мактабларда янги ўқув йилидан дарс жараёни қандай шаклда бўлиши маълум қилинди

Халқ таълими вазирлиги янги 2021-2022 ўқув йилида мактабларда дарс жараёни гибрид шаклда давом эттирилишига тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.

❗️Бунда мактабда юзага келадиган вазиятга қараб, мактаб Санитария-эпидемиология назорати марказлари таклифига асосан маҳаллий кенгашлар қарорларига кўра айрим мактаблар карантинга ёпилиб, масофавий тизимга ўтказилиши мумкин.

@yangiuzbekiston_uz
#Янги_Ўзбекистон_янги_ғалабалар

⚡️Токио-2020 натижаларига кўра спортчиларимиз 3 та олтин, 2 та бронза медалини қўлга киритди.

▪️Ўзбекистон медаллар бўйича Марказий Осиёда 1-ўрин;

▪️Туркий мамлакатлар орасида 1-ўрин;

▪️МДҲда 2-ўрин;

▪️Ислом мамлакатлари орасида 2-ўрин;

▪️Осиё мамлакатлари ичида 5-ўринни;

▪️Ва бутун дунё бўйича 32-ўринни эгаллади.

#uzbekpower #uzbekchampions

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_Ўзбекистон_янги_ғалабалар

⚡️"Президентимизнинг оталарча ғамхўрликлари бизга куч бахш этди", — Олимпиада чемпиони

Олимпиада ўйинлари олтин медали соҳиби Баҳодир Жалолов Токиода спортчиларимизга Ўзбекистон муҳитини яратиб беришганини таъкидлади.

#uzbekpower #uzbekchampions

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_Ўзбекистон_янги_ғалабалар

⚡️"Париж Олимпиадасидан ҳам олтин медаль олиб келаман", — Токио Олимпиадаси чемпиони Акбар Жўраев.

#uzbekpower #uzbekchampions

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_Ўзбекистон_янги_ғалабалар

⚡️Юртдошларимиз Олимпиада ғолиблари ва иштирокчиларини муносиб кутиб олишмоқда.

Ушбу видеода Олимпия ўйинлари рекордчиси Оксана Чусовитина спортчиларни кутиб олиш учун чиққан юртдошларимизга миннатдорлик билдирмоқда.

#uzbekpower #uzbekchampions

@yangiuzbekiston_uz
#Янги_Ўзбекистон_янги_ғалабалар

🥇Олимпиада ўйинларида олтин медаль олган спортчиларга 4 сотихли 3 хонали уй ва «Chevrolet Tahoe»;

🥉Бронза медали соҳибларига 2 хонали уй ва «Trailblazer» автомобиллари топширилди.

🔷 Шунингдек, олтин учун 200 минг, бронза учун 50 минг АҚШ доллари пул мукофотлари ҳам берилади.

#uzbekpower #uzbekchampions

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Президент_сайлови #Сайлов2021

🔷Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 39-моддаси:

▶️ Сиёсий партиялар тақдим этган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлиги Марказий сайлов комиссияси томонидан беш кунлик муддатда текширилади. Сайловчилар имзолари зарур сонининг камида ўн беш фоизи ва имзо варақаларига имзоларини қўйган сайловчилар тўғрисидаги тегишли маълумотлар текширилиши лозим.

Текшириш учун сайловчиларнинг ҳар бир сиёсий партияни ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни қўллаб-қувватлаб берилган имзолари бир хил миқдорда, ҳар бир маъмурий-ҳудудий тузилмадан (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳридан) тенг нисбатда танлаб олинади.

📝 Марказий сайлов комиссияси имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи Эксперт гуруҳини тузиши мумкин. Эксперт гуруҳи таркибига ички ишлар органларининг, адлия органларининг мутахассислари, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари вакиллари жалб этилади.

@yangiuzbekiston_uz
#Президент_сайлови #Сайлов2021

⚡️Марказий сайлов комиссиясининг Президент сайловини ўтказувчи сайлов округларини тузиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

@yangiuzbekiston_uz
#Президент_сайлови #Сайлов2021

🔷 Бугун, 10 август куни Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ва Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ваколатли вакиллари партиянинг сайловда иштирок этишига ижозат сўраб берилган аризаларни тақдим этди.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эътибор_ва_ғамхўрлик

⚡️18 ёшга тўлган етим болаларга 1 хонали уй берилади

Етим болаларга уй-жой ажратишнинг янги тизимини жорий этиш бўйича Президент қарор имзолади.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эътибор_ва_ғамхўрлик

Давлатимиз раҳбарининг етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича имзоланган қарори — қалби ўксик болалар учун ҳам эътибор, ҳам ғамхўрликнинг яққол намунаси.

Қарорга кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар таълим олишлари учун, таълим учун зарур китоблар ва ўқув анжомлари сотиб олиш учун ҳар ўқув йилида уларга БҲМ 5 баравари миқдорида пул берилади.

Уларнинг таълим олишлари учун алоҳида маблағлар ажратилади. Олий таълим муассасасига киришлари учун алоҳида грант ўринлар ажратилади ва энг асосийси улар келгусида иш билан таъминланиши ҳам назоратга олинади.

@yangiuzbekiston_uz