Segment.uz
70.7K subscribers
5.38K photos
1.29K videos
71 files
5.97K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Зангиота туманида жойлашган «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида Фармацевтика техник университети ташкил этилади.

Университетга қабул 2022-2023 ўқув йилида бошланади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент мактаблари битирувчиларига давлат олий таълим ташкилотларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосида тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилади — Президент қарори.

@yangiuzbekiston_uz
#Абитуриентлар_диққатига

⚡️ Эртага соат 07.00дан тест синовлари бошланади

2021/2022 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари эртага, 5 августдан бошланиши ҳамда тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланган.

❗️Тест синовлари қоида тариқасида, кунига икки сменада: 1-смена 07:00 дан, 2-смена 19:00 дан бўлиб ўтиши режалаштирилган.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️"Янги Ўзбекистон" университети иқтидорли ёшлар учун грантлар тақдим этади!

Сизда "Янги Ўзбекистон" университети талабаси бўлиш ва ушбу грантларни қўлга киритиш имконияти мавжуд.

▶️ ”Янги Ўзбекистон” университети йўналишлари ва қабул квотаси:

▫️Механика муҳандислиги (100 ўрин);

▫️Кимё муҳандислиги (100 ўрин);

▫️Дастурий таъминот муҳандислиги (100 ўрин).

📝Талабгорлардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

паспорт нусхаси (доимий прописка саҳифаси билан);

умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат;

инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификат (энг камида IELTS 6.0 / TOEFL iBT 60 / Duo Lingo 95);

Охирги уч ой ичида олинган фотосуратнинг электрон варианти.

⚠️Эслатиб ўтамиз, ”Янги Ўзбекистон” университетига қабул жорий йилнинг 15 август куни соат 18:00га қадар давом этади.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкентда илк оилавий болалар уйи фаолияти йўлга қўйилди

Бугун пойтахтимизда илк маротаба Умида ва Полвон Турдалиевлар оиласи 21 сонли Меҳрибонлик уйидан 5 нафар ўғил-қизларни ўз тарбиясига олиб, Оилавий болалар уйи фаолиятини йўлга қўйди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️"Янги Ўзбекистон" университетига қабул имтиҳонларини Кембриж университети ўтказади.

Массачусетс технология институти
ҳамда Мюнхен техника университети билан биргаликда ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқилади. Шунингдек, улар таълим сифатини назорат қилиш, лаборатория ва кутубхоналарни тўлдиришга кўмаклашади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси 272 ўринга мўлжалланган стипендия танловларини эълон қилди

Мамлакатнинг инновацион салоҳиятини янада ривожлантиришни мақсад қилган креатив фикрлайдиган истеъдодли ёшлар, профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва илмий тадқиқотчилар диққатига!

🌐 “Эл-юрт умиди” жамғармаси 2021-2022-ўқув йили учун нуфузли хорижий давлатларда:

▶️ бакалавриат таълим дастури учун 69 ўрин;

▶️ магистратура таълим дастури учун 112 ўрин;

▶️ докторантура таълим дастури учун 91 ўринли стипендиялар ажратишини маълум қилади.

👨🏻‍🎓👩🏻‍🎓Номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йил 20 июлдан – 20 августга қадар республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб, тенг имконият асосида, электрон тарзда қабул қилинади.

🖥 Саралаш босқичи 2021 йил 20 августдан – 20 сентябрга қадар давом этади.

💠 Танловга оид маълумотлар Жамғарманинг www.eyuf.uz сайти орқали эълон қилиб борилади.

Манба

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Талабалар учун таълим кредитлари Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси миқдорида ва ўқиш муддати тугагандан кейин еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатда қайтариш шартлари асосида берилади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент фармони:

2021 йилнинг август ойида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзандлари (ўқув қуроллари, китоб, кийим-кечак) учун 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Ушбу мақсадлар учун 128 минг болага Давлат бюджетидан маблағ ажратилади.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Индекс #Янги_Ўзбекистон

🇺🇿 Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни
📊 Глобал тинчлик индекси

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати

@yangiuzbekiston_uz
▶️ Бугун, 5 августдан бошлаб юртимиз бўйлаб кириш тест синовларига старт берилди

🔰 14 та ҳудудда жойлашган стадионлар, хиёбонлар ва очиқ спорт иншоотларида бир неча кун давомида 950 мингга яқин абитуриент ўз билимини синаб кўради.

📹 Жараёнларни test2021.uz сайти орқали онлайн кузатишингиз мумкин.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️«Адолат» партияси президентлик сайловида иштирок этадиган номзодини эълон қилди

«Адолат» партияси марказий кенгашининг навбатдан ташқари плениумида Ўзбекистон президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда партиядан қўйилган номзод эълон қилинди.

▶️ Президентлик сайловида партия томонидан сиёсий кенгаш раиси Баҳром Абдуҳалимов номзод сифатида кўрсатилган.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Президент_сайлови #Сайлов2021

🔷 Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 25-моддаси:

▶️ Йигирма бир ёшга тўлган, ўрта ёки олий маълумотга, қоида тариқасида, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролар вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиясининг, округ ва участка сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин.

Бошқа сайлов комиссияларининг аъзолари, сиёсий партияларнинг аъзолари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари, номзодларнинг яқин қариндошлари ва ишончли вакиллари, шунингдек номзодларга бевосита бўйсунувчи шахслар сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.

@yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди.

Президентимиз “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этади.

Шунингдек, саммит доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

@yangiuzbekiston_uz