Segment.uz
70K subscribers
5.37K photos
1.28K videos
70 files
5.93K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Юнусобод туманидаги 21-сон “Меҳрибонлик уйи”га Ахборот технологиялари университети ва Молия институти, Чилонзордаги 22-сон “Меҳрибонлик уйи”га Жаҳон тиллари университети ва Тошкент педагогика универтитети бириктирилади, — Шавкат Мирзиёев.
⚡️Вилоят ҳокимлари бир ой муддатда Меҳрибонлик уйларидаги болаларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шароитларни яратиб бериш, зарур спорт анжомлари билан таъминлашга шахсан масъул бўладилар, — Шавкат Мирзиёев.
⚡️Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий гвардия вилоят ҳокимлари билан бирга бир ҳафта муддатда ҳар йили ёз ва қиш мавсумларида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳамда васийлик, ҳомийлик ва патронатдаги болалар учун Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз, Қўқон, Термиз каби қадимий шаҳарларга саёҳат дастурини тасдиқлаб, амалга оширсин, — Шавкат Мирзиёев.
⚡️Бир ой муддатда ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчаси камида 20 тадан энг замонавий компьютер ва тезкор Интернет билан таъминлансин.

Бир ой муддатда ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчаси Инха университети, Ахборот технологиялари университети, IT марказ ва паркларга боғлаб, ўқув курсларини ташкил этилсин, — Шавкат Мирзиёев.
⚡️Шароити оғир бўлган Меҳрибонлик уйларини Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлари оталиққа олади.

Масалан, Президент Администрацияси – Яшнободдаги 30-сон, Вазирлар Маҳкамаси – Юнусободдаги 23-сон, Давлат хавфсизлик хизмати – Бўкадаги 15-сон, Бош прокуратура – Самарқанд шаҳридаги 1-сон, Чегара қўшинлари – Бухоро шаҳридаги 32-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги – Марғилондаги 1-сон, Божхона қўмитаси – Қўқондаги 12-сон Меҳрибонлик уйлари, Мудофаа вазирлиги – Андижон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси” билан шахсан шуғулланиб, йил якунига қадар уларнинг барча муаммоларини ҳал этиб берадилар, — Шавкат Мирзиёев.
⚡️Васийлик, ҳомийлик ва патронатга олинган болаларга 18 ёшга тўлгунига қадар маҳаллий бюджетдан 1,2 миллион сўм, ногиронлиги бўлганларга эса республика бюджетидан 2,5 миллион сўм тўланади.

Ногиронлиги бўлган болаларни ўз қарамоғига олган оилаларга, уларни парвариши даврини меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш тартиби жорий этилади, — Шавкат Мирзиёев.
⚡️18 ёшга тўлган, уй-жойга муҳтож етим болаларга янги қурилган уй-жойлар бепул ажратилади.

Бунинг учун, 757 нафар болага уй-жой сотиб олишга жорий йилда бюджетдан 120 миллиард сўм йўналтирилади. Вилоят ҳокимлари 1 октябрга қадар 757 нафар етим болаларни уй-жой билан таъминлайди, — Шавкат Мирзиёев.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган иқтидорли талабалар стипендияси 50 фоизга оширилади. Ушбу талабаларга зарур адабиётлар сотиб олиш учун ҳар йили бир марта 1,2 миллион сўм субсидия берилади, — Шавкат Мирзиёев.
⚡️1 сентябрдан бошлаб нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача, тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача узайтирилади, — Шавкат Мирзиёев.
⚡️Вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиялари ўрнига Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ташкил этилиб, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Миллий комиссиянинг раиси этиб белгиланади, — Шавкат Мирзиёев.
⚡️Етим болалар учун хорижда ўтказиладиган мураккаб жарроҳлик амалиётлари бюджетдан тўлиқ компенсация қилинади, — Шавкат Мирзиёев.
⚡️Жорий йилда ҳаракатланиши чекланган 1 минг 100 нафар болалар электр аравачалар билан таъминланади. Келгуси 5 йилда яна 12 минг нафар ногиронлиги бўлган болалар бу аравачалар билан таъминланади, — Шавкат Мирзиёев.

@yangiuzbekiston_uz
❗️Бирорта бола “мен етим ёки ногиронман” деб ўксинмаслиги, ҳеч бир бола давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибори ва меҳридан четда қолмаслиги керак, — Шавкат Мирзиёев.
⚡️Шавкат Мирзиёев «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади, — Шавкат Мирзиёев.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔷 Шавкат Мирзиёев Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига далда берди: "Давлат, Президент сизларни ҳеч қачон ёлғиз қўймайди"
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_билан

Президентимизнинг мамлакатимиз Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари билан самимий суҳбатлари: Бухоро шаҳридаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Пётр Гаров

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_билан

Президентимизнинг мамлакатимиз Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари билан самимий суҳбатлари: Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги Меҳрибонлик уйи битирувчиси Роберт Носиров

@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_билан

Президентимизнинг мамлакатимиз Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари билан самимий суҳбатлари: Навоий шаҳридаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Гулчеҳра Бешимова

@yangiuzbekiston_uz
“Бу жуда катта қаҳрамонлик”, — Президент Урганч туманида оилавий болалар уйи ташкил этган аёлга миннатдорлик билдирди

Президент раислигида ўтказилган йиғилишда етим болаларни оила муҳитида тарбиялаш мақсадида 5-10 ўринли Оилавий болалар уйларини ташкил этаётган юртдошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди.

Шундай фидойи инсонлардан бири, Урганч туманида яшовчи Раҳимахон Дурдиева Оилавий болалар уйи ташкил этиб, 40 дан ортиқ боланинг ҳаётда ўз йўлини топишига кўмаклашиб келмоқда.

Давлатимиз раҳбари видеоселектор давомида Раҳимахон Дурдиеванинг меҳрга ташна болаларга кўрсатган ғамхўрлигини ибрат сифатида келтириб, унга миннатдорлик билдирди.

— Бу опадан хабарим бор, эшитиб жуда хурсанд бўлдим. Оилавий болалар уйини ўзи ташкил қилган. Мингдан-минг раҳмат, бу фидойи аёлга. Қирқта болага ота-оналик қилаётгани учун яна бир бор Раҳимахон опага ўз номимдан миннатдорлик билдирмоқчиман. Бу жуда катта қаҳрамонлик, — деди Шавкат Мирзиёев.

@yangiuzbekiston_uz