Segment.uz
70.5K subscribers
5.38K photos
1.29K videos
70 files
5.96K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️“Келажак лидерлари” клуби давлат хизматига захира кадрларни шакллантиради

Иқтидорли ёшларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, уларда лидерлик кўникмаларини шакллантириш, ёш кадрларни селекция қилиш мақсадида Самарқандда тажриба тариқасида фаолияти йўлга қўйилган “Келажак лидерлари” клуби эндиликда республикамизнинг барча ҳудудларида очилмоқда.

Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Клуб Агентлик, ҳокимликлар ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 5 июлидан Клубга аъзолик бўйича ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон берилган эди. Қисқа вақт давомида 20 ёшга кирган ва 35 ёшдан ошмаган давлат фуқаролик хизматчилари ва талабалардан иборат, жами 6246 номзод онлайн тартибда рўйхатдан ўтди.

🔰 Клубга аъзолик 4 босқичда, (саралаш, тест, эссе ёзиш, суҳбат) очиқ танлов асосида амалга оширилмоқда. Танловнинг илк, саралаш босқичида номзодларнинг малака талаблари ўрганилди. Натижада 2796 нафар номзод танловнинг иккинчи босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

⭕️ Бугун барча ҳудудларда танловнинг иккинчи босқичи — тест жараёнлари бошланди. Очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида жараёнларни онлайн кузатиш имконияти яратилди.

❗️Ҳар бир ҳудуд учун 50 нафаргача номзод Клуб аъзолигига қабул қилинади. Махсус Дастур асосида уларнинг малакаси оширилиб, маҳаллий ҳокимликлар, турли даражадаги раҳбарларга дублёр бўлади, вазирлик ва идораларда стажировка ўташ учун юборилади.

🔷 Ўзбекистонда янги авлод захира кадрларини шакллантиришнинг замонавий модули сифатида ушбу Дастур давлат хизмати учун келажак лидерларини шакллантириб бериши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумида Давлатимиз раҳбари иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари — “Келажак лидерлари”ни шакллантириш бўйича таклиф берган эди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Шавкат Мирзиёев 28 июль куни Тошкент шаҳридаги 21-Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, шароитлар билан танишади.

Шунингдек, ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент сайлови логотипи тақдим этилди

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясини ўтказиш даврида кенг фойдаланиладиган рамзлар, сайловнинг “юзи” ҳисобланувчи логотип ҳамда бошқа атрибутларнинг кўриниши ва моҳиятини ишлаб чиқишда аввалги сайловлардан орттирилган малака, шунингдек, замонавий дунё тажрибасига таянилдиМарказий сайлов комиссияси.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Дзюдочи Давлат Бобонов бронза медалини қўлга киритди

2020 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши спортчиси номига сазовор бўлган дзюдочи Давлат Бобонов Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медалини қўлга киритиб, Ўзбекистон делегациясига иккинчи медални тақдим қилди.

#uzbekpower #uzbekchampions

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказмоқда.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистондаги 16 та “Меҳрибонлик уйлари” ва 4 та “Болалар шаҳарчалари”даги болаларнинг таълим-тарбиясига Миллий гвардия масъул бўлади. Бунинг учун, Миллий гвардияда алоҳида қўмондон ўринбосари лавозими жорий этилиб, бошқарма ташкил этилади, — Шавкат Мирзиёев.

@yangiuzbekiston_uz
#Эътиборда

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 21-Меҳрибонлик уйида яратилган шароитлар билан
танишди.

Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларни фан, санъат ва спорт ташкилотлари билан боғлаб, тарбияланувчиларнинг қобилиятини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди. Мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Олий таълим вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги вилоят ҳокимлари билан бирга, бир ҳафта муддатда ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасига 2 тадан олийгоҳ ва спорт мактабларини бириктиради, — Шавкат Мирзиёев.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Юнусобод туманидаги 21-сон “Меҳрибонлик уйи”га Ахборот технологиялари университети ва Молия институти, Чилонзордаги 22-сон “Меҳрибонлик уйи”га Жаҳон тиллари университети ва Тошкент педагогика универтитети бириктирилади, — Шавкат Мирзиёев.
⚡️Вилоят ҳокимлари бир ой муддатда Меҳрибонлик уйларидаги болаларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шароитларни яратиб бериш, зарур спорт анжомлари билан таъминлашга шахсан масъул бўладилар, — Шавкат Мирзиёев.
⚡️Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий гвардия вилоят ҳокимлари билан бирга бир ҳафта муддатда ҳар йили ёз ва қиш мавсумларида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳамда васийлик, ҳомийлик ва патронатдаги болалар учун Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз, Қўқон, Термиз каби қадимий шаҳарларга саёҳат дастурини тасдиқлаб, амалга оширсин, — Шавкат Мирзиёев.