Segment.uz
70K subscribers
5.36K photos
1.28K videos
70 files
5.92K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

— Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия тўланади — Президент қарори.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент мактаблари битирувчиларига давлат олий таълим ташкилотларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосида тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилади — Президент қарори.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга раҳбар ва педагог кадрларни ишга қабул қилиш очиқ танлов асосида амалга оширилади — Президент қарори.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлов кампаниясига старт берилади

📢 Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлов кампаниясига старт берилади.
Шу куннинг ўзида МСК матбуот марказининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади.

📹 "Халқаро пресс-клуб" ҳам ушбу жараённи ёритиб боради.

📺 Эфир тўғридан-тўғри соат 11:00 да "O'zbekiston24", "UzReport", "Mening yurtim", "Sevimli", "Zo'r TV" да ўзбек тилида, "Toshkent", "Oilaviy" телеканалларида рус тилида, "Dunyo bo'ylab"да эса инглиз тилида берилади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Зангиота туманида жойлашган «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида Фармацевтика техник университети ташкил этилади.

Университетга қабул 2022-2023 ўқув йилида бошланади.

Бу ҳақдаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️ Ўзбекистон президенти сайлови кампаниясига старт берилди

23 июль куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида бу ҳақда тегишли қарор қабул қилинди ва сайлов куни этиб 24 октябрь санаси белгиланди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️ Ўзбекистон президенти сайловларида 5 та партия – “Адолат” СДП, “Миллий тикланиш” ДП, ЎзЛиДеП, ХДП ва Ўзбекистон Экологик партияси ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга бўлади, — Марказий сайлов комиссияси.

@yangiuzbekiston_uz
#Фотопост #Сайлов2021

Бугун, 23 июль куни Симпозиумлар саройида Ўзбекистон президенти сайлови кампаниясига старт берилди.

Ушбу тадбирда олинган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Euronews телеканалида эфирга узатилган “Focus Uzbekistan” дастурида Тошкентда бўлиб ўтган "Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар" мавзусидаги халқаро анжуман ҳақида сўз борган.

Унда Жанубий ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ва бу жараёнда Афғонистоннинг ўрни тўғрисида мутахассислар ва ишбилармонларнинг фикрлари келтирилган.

@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Яна саноқли дақиқалардан сўнг Токиодаги Олимпия стадионида ХХХII ёзги Олимпия ўйинлари бошланади. Aйни пайтда мамлакатимиз делегацияси вакиллари Олимпия стадионига етиб келишди.

Спортчиларимизга зафар ёр бўлсин!

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️🇺🇿 Ўзбекистон жамоаси Токиодаги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида

Баҳодир Жалолов ва Нигора Турсунқулова бошчилигида Ўзбекистон делегацияси «Олимпия» стадионига чиқиб келди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу халқаро мусобақада 17 спорт тури бўйиа 71 нафар атлетимиз иштирок этишади.

@yangiuzbekiston_uz