Segment.uz
69.8K subscribers
5.36K photos
1.29K videos
69 files
5.92K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
#Инфографика

🔷 2016-2020 йилларда Ўзбекистонда солиқ ислоҳоти

▶️ Солиқ юкини камайтириш, солиқ тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш натижасида рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар сони тўрт йил давомида 1,9 баробар ошиб, 1,185 минг донани ташкил этди (2016 йилда 616,7 минг донага нисбатан).

Солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг бир қисми сифатида иш ҳақи фондидаги солиқ юкини тўлиқ қиймат занжири яратиш ва бизнес учун солиқларни оптималлаштириш билан таъминлайдиган солиқ маневраси амалга оширилди.

Жумладан, 2016 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда фуқаролар учун 8% миқдорида суғурта мукофотлари бекор қилинди, ижтимоий солиқ ва шахсий даромад солиғи ставкалари 12 фоизга пасайтирилди, бу эса Иш ҳақи фонди бўйича солиқ юкининг 1,5 баробар камайишига олиб келди.

Батафсил

@yangiuzbekiston_uz
#Ёшларга_эътибор

⚡️2021 йил 1 сентябрдан талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси (14 фоиз) миқдорида имтиёзли таълим кредитларини бериш жорий этилади — Президент фармони

@yangiuzbekiston_uz
⚡️"Янги Ўзбекистон" университетига қабул имтиҳонларини Кембриж университети ўтказади.

Массачусетс технология институти
ҳамда Мюнхен техника университети билан биргаликда ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқилади. Шунингдек, улар таълим сифатини назорат қилиш, лаборатория ва кутубхоналарни тўлдиришга кўмаклашади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️"Янги Ўзбекистон" университетининг ўқув биноси ва кампуслари замонавий, халқаро BRЕEAM сертификатларига мос бўлади.

Илк ўқув йили шу йил сентябрдан бошланади. Янги бино қурилгунча дарслар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бўш биноларида вақтинчалик ўтиб турилади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Фискал институт талабалари бир қатор имтиёзларга эга бўлади

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтнинг мавжуд тўрт йўналишидан бири — “Рақамли иқтисодиёт” бакалавриат кундузги таълим йўналишига 50 нафар талаба қабул қилинади.

Ўқиш давомийлиги — 4 йил
4-босқичда ўқув жараёни бевосита солиқ органларида ташкил этилади.

Қабул — ДТМ томонидан белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.
Тест синовлари:
🔸3 та мажбурий фан – она тили, математика, Ўзбекистон тарихи;
🔸2 та мутахассислик фани – математика, чет тилидан бўлиб ўтади.

❗️Чет тилларини билиш бўйича махсус сертификатларга эга бўлган абитуриентларга чет тили бўйича тест синовларисиз максимал бал берилади.

Рақамли иқтисодиёт таълим йўналишида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:
▫️жамият, давлат ва хўжалик субъектлари фаолиятини рақамлаштириш;
▫️хизмат кўрсатиш, электрон тижорат ва ҳужжат алмашинуви тизимларига рақамли иқтисодиёт технологияларини қўллаш;
▫️рақамли иқтисодиёт инфратузилмасини ташкил этиш ва ахборот хавфсизлиги таъминлаш.

Эслатиб ўтамиз, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтнинг барча йўналишларига қабул 2021/2022 ўқув йилидан бошланди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️2021 йил 1 сентябрдан бошлаб илмий унвон ва илмий даражаларни бериш ваколати босқичма-босқич республиканинг нуфузли олий таълим муассасаларининг илмий кенгашларига ўтказилади, — Президент фармони.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️2021 йил 1 сентябрдан ёшларнинг “Бизнесга биринчи қадам” стартап лойиҳалари танлови доирасида ҳар бир туман ва шаҳарда 3 нафардан ғолибларга грантлар бериш амалиёти жорий этилади. Лойиҳаларни ҳар бири учун 50 млн сўмлик грантлар берилади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент фармони:

Давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларини (бакалавриат, магистратура) тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча устамалар тўлаб бориш тартиби жорий этилади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ойлик устамалар татбиқ этиладиган таълим йўналишлари, тор мутахассисликлар ҳамда давлат органлари, ташкилот ва муассасалари рўйхати шакллантирилади.

Ойлик устамалар 2021 йил 1 октябрдан бошлаб Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, иш берувчи ва ёш мутахассис билан 3 йилгача бўлган муддатга тузилган шартнома асосида ёш мутахассиснинг лавозим маошига қўшимча равишда ҳар ой тўлаб борилади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️2021 йил август ойида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзанди учун 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат олий таълим муассасаларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Талабалар учун таълим кредитлари Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси миқдорида ва ўқиш муддати тугагандан кейин еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатда қайтариш шартлари асосида берилади.

@yangiuzbekiston_uz
#MarkaziyvaJanubiyOSIYO2021

Биз Ўзбекистон Президентининг муҳим ташаббусини қўллаб-қувватлаш учун келдик, — Мевлут Чавушўғлу, Туркия ташқи ишлар вазири

Хорижий экспертлар — сиёсий арбоблар, таҳлилий ва илмий соҳа мутахассисларининг 2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилаётган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” номли халқаро конференциядан кутилаётган натижалар ҳақидаги фикр-мулоҳазалари

@yangiuzbekiston_uz
#Markaziy_va_Janubiy_OSIYO2021

🇪🇺🇨🇳🇮🇩🇷🇺 Хорижий экспертлар — сиёсий арбоблар, таҳлилий ва илмий соҳа мутахассисларининг 2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилаётган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” номли халқаро конференциядан кутилаётган натижалар ҳақидаги фикр-мулоҳазалари

@yangiuzbekiston_uz
#Инфографика

🇺🇿Президентнинг “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида ёшлар учун белгиланган асосий имтиёзлар

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Республика ОТМга ўқишни кўчириш учун онлайн ариза юбориш бошланди

🔘 2021/2022 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали рўйхатдан ўтказилади:

➡️ республиканинг бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига ёки бир олий таълим муассасаси доирасида – “transfer.edu.uz”;

➡️ хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан – “transfer.dtm.uz”.

▶️ Ушбу электрон “transfer.edu.uz” тизими орқали аризаларни қабул қилиш бошланди.

⚠️ transfer.dtm.uz орқали аризаларни 15 июль 22.00 дан бошлаб рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Markaziy_va_Janubiy_OSIYO2021

Ҳеризал Хазри, Малайзия стратегик ва халқаро тадқиқотлар институти директори:

«Икки стратегик муҳим минтақа учун зарур ечимларни ҳал этиш учун Ўзбекистон томонининг бу анжуманни ўтказиш ташаббусини тўла қўллаб-қувватлайман.

Айниқса, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги минтақавий ўзаро боғлиқликни таъминлаш, мавжуд муаммоларни ҳал этишда Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил этиладиган мулоқотнинг ўта муҳим ва долзарб эканини таъкидламоқчиман»

@yangiuzbekiston_uz