Segment.uz
69.8K subscribers
5.36K photos
1.28K videos
70 files
5.92K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️350 ўринга мўлжалланган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендия танлови ғолиблари рўйхати эълон қилинди

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон учун энг устувор соҳаларда, мутахассисликлар кесимида очиқ стипендия танловларини эълон қилган эди.

Бугун Жамғарма стипендия танловларида ғолибликни қўлга киритган 78 нафар номзод рўйхатини эълон қилди.

🇺🇿"Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, “Эл-юрт умиди” жамғармаси танлов ғолибларини юксак ишонч ва эътироф билан самимий қутлайди", — деб хабар тарқатди Агентлик ахборот хизмати.

Ташкилотчилар стипендия ғолиблари Жамғарма Низомида белгиланган барча ҳужжатларни шу йилнинг 10 июлига қадар топширишлари ва хорижга ўқишга кетиш билан боғлиқ барча жараёнларни расмийлаштиришларини тавсия қилган.
#Фотопост

⚡️10 июлдан Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси лицензияга эга таксилар, туристик автобуслар ҳамда халқаро делегациялар автотранспортлари ҳаракати учун очилади.
#Ёшларга_мотивация

🔷 Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Ёшлар куни" муносабати билан ўтказилган Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумидаги нутқидан
#Инфографика

🇺🇿 Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан ташқи савдо айланмаси динамикаси

📊 Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Марказий Осиё минтақаси бўйича амалга оширилган ишлар

✍️ Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳамда 2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастурида Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларни изчил давом эттириш чора-тадбирлар режасида кўзда тутилган йўналишлар.
⚡️Moody’s биринчи марта Ўзбекистон рейтингига "ижобий" прогноз берди

Moody's агентлиги Ўзбекистон ҳукумати рейтингини "барқарор"дан "ижобий"га ўзгартирди ва узоқ муддатли рейтингни "В1" даражасида тасдиқлади.

Aгентлик прогноз ўзгаришини институционал салоҳият ва сиёсат самарадорлигининг яхшиланиши билан изоҳлади. Таҳлилчилар пул-кредит сиёсати ва солиқ-бюджет стратегиялари ташқи қарз ўсишининг чеклашини кутмоқдалар.

Aгентлик Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши 2021 йил охирига келиб 5,5%ни, 2022 йилда эса 6,3%ни ташкил этишини кутмоқда.